Бабоев Абдувахоб Сахибназаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туберкулёз спондилити диагностикаси ҳамда комплекс даволаш усулларини патогенетик асослаш ва такомиллаштириш» 14.00.26 – Фтизиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Tib1262.
Илмий раҳбар: Назиров Примкул Хужамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.22.01.
Расмий оппонентлар: Зубань Олег Николаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Худайбердиев Кобилжон Турсунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тошпулатова Фатима Кудратовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иммунокимёвий ва морфологик семиотикани аниқлаш, моноклонал антитаначаларни қўллаш ва жарроҳлик аралашувларининг кам инвазив усулларини такомиллаштириш асосида туберкулёз спондилитини ташхислаш ва комплекс даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор туберкулёз спондилити билан оғриган беморларнинг махсус яллиғланиш ўчоқларининг олиго-бациллярлиги, ҳамда молекуляр-генетик усуллар ва секвенциялашни таққослаш орқали бактериологик усуллар диагностик самарадорлиги исботланган;
илк бор туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда витамин D ва IFN-γ етишмовчилиги, TNF-α, IL-6, прокальцитонин ҳамда ўткир фаза маркерларининг ошиши билан ифодаланган цитокин дисбаланси мавжудлиги, ушбу ҳолат туберкулёз микобактериялари антигенларининг персистенцияси натижасида цитокинларнинг ортиқча ишлаб чиқарилиши, шунингдек мазкур иммунологик бузилишлар Th1-турдаги иммун жавоб самарадорлигини пасайтирувчи ва суяк деструкциясини кучайтирувчи патогенетик омиллар эканлиги исботланган;
илк бор туберкулёз спондилитида P1NP даражасининг ошиши гранулёматоз яллиғланиш жараёнида тўқималар фиброзланиши ва фибробластлар томонидан I турдаги проколлаген синтези билан боғлиқ эканлиги, бу ҳолат TNF-α ва IL-6 каби цитокинларнинг узоқ вақт давомида фаол ишлаб чиқарилиши билан боғлиқлиги, β-CrossLaps кўрсаткичлари суяк деструкциясининг кучайишини акс эттириши, шунингдек β-CrossLaps/P1NP нисбий кўрсаткичи суяк ремоделлацияси жараёнини комплекс баҳолаш имконини берувчи диагностик мезонлиги аниқланган;
илк бор туберкулёз спондилитида фибриноген, D-димер ва тромбоцит кўрсаткичларининг цитокинлар профили ҳамда рентгенологик белгилар билан боғлиқлиги, бу ҳолат яллиғланишни кучайтирувчи цитокинлар (TNF-α, IL-6) таъсирида коагуляция тизимининг фаоллашуви ва эндотелиал дисфункция ривожланиши билан боғлиқлиги ҳамда ушбу кўрсаткичлар яллиғланиш фаоллигининг диагностик маркерлари эканлиги исботланган;
илк бор туберкулёз спондилитида плазмолифтинг ёрдамида локал гемостатик ва регенератив терапия усули ишлаб чиқилган, RANKL га қарши моноклонал антитаналар (деносумаб) ва бифосфонатларнинг (золедрон кислотаси) суяк деструкциясини камайтиришдаги самарадорлиги аниқлаш орқали комплекс даволаш такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иммунокимёвий ва морфологик семиотикани ўрганиш, моноклонал антитаначаларни қўллаш ва жарроҳлик аралашувларининг кам инвазив усулларини такомиллаштириш асосида туберкулёз спондилитини ташхислаш ва комплекс даволашни такомиллаштиришнинг клиник аҳамиятини аниқлашга йўналтирилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: туберкулёз спондилити билан оғриган беморларнинг операцион материал намуналари секвенциялаш натижаларига асосланиб, махсус яллиғланиш ўчоқларининг олиго-бациллярлиги исботланган ҳамда молекуляр-генетик усуллар ва секвенциялашни таққослаш орқали бактериологик усуллар диагностик самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2024 йил 8 октябрдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган «Умуртқа поғонаси яллиғланиш касалликларида кам инвазив диагностик аралашувларнинг информативлигини баҳолаш» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Навоий вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2024 йил 8 ноябр, №79-сон буйруқ); Жиззах вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2024 йил 5 ноябр, №37-сон буйруқ); Сурхондарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2024 йил 9 ноябр, №01-06/5-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 25/70-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда биопсия ташхис аниқлигини ва микобактерияларнинг туберкулёзига қарши дори воситаларига сезгирликни аниқлаш имкониятини ошириб, очиқ жарроҳлик аралашувлари ҳамда умумий наркоз билан боғлиқ асоратлар хавфини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда очиқ биопсия билан солиштирилганда, тери орқали олинадиган биопсия ҳар бир бемор учун камида 18000000 сўм иқтисодий тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда умуртқаларни тери орқали биопсияни клиник амалиётга жорий қилиш эрта фаоллаштириш имконини бериб, диагностика жараёнининг клиник сифатини сақлаган ҳолда, стационар харажатлар ҳамда юқори технологияли жарроҳлик аралашувларига бўлган эҳтиёжни камайтиради.
иккинчи илмий янгилик: туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда цитокин дисбаланси, шу жумладан витамин D ва IFN-γ етишмовчилиги ҳамда TNF-α, IL-6, прокалцитонин ва ўткир фаза маркерлари билан ифодаланган юқори тизимли иммун жавоб мавжудлиги аниқланиб. Ушбу иммунологик ўзгаришлар суяк деструкциясини кучайтирувчи ҳамда Th1-турдаги иммун жавоб самарадорлигини пасайтирувчи патогенетик омиллар эканлиги исботланганлиги бўйича тавсиялар Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 14 мартдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган «Туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда гемостатик бузилишларни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Андижон вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 28 март, №44-сон буйруқ); Фарғона вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 29 март, №02-12/97-сон буйруқ); Самарқанд вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 1 апрел, №28-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 25/70-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда цитокин дисбалансини коррекция қилувчи комплекс терапия иммун жавобни нормаллаштириб, абсцесслар ривожланишини ҳамда суяк тўқимаси деструкциясини олдини олиб, даволаниш самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда цитокин дисбалансини коррекция қилиш жарроҳлик аралашувларига кўрсатмаларни ҳамда стационарда ётиш муддатини қисқартириб, ҳар бир бемор ҳисобида даволаш харажатларини ўртача 20–30% га камайтириш имконини беради. Хулоса: таклиф этилган мезонларни клиник амалиётга жорий этиш соғлиқни сақлаш тизимида сезиларли даражада иқтисодий афзалликни таъминлади.
учинчи илмий янгилик: туберкулёз спондилитида P1NP ошиши гранулёматоз яллиғланиш жараёнида тўқималарнинг фиброзланиши ҳамда фибробластлар томонидан I турдаги проколлаген синтези билан боғлиқлиги аниқланиб, β-CrossLaps кўрсаткичлари суяк деструкциясининг кучайишини акс эттириши, шунингдек β-CrossLaps/P1NP нисбий кўрсаткичи суяк ремоделлацияси жараёнини комплекс баҳолаш бўйича тадқиқот натижалари Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 20 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган «Туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда суяк резорбциясини даволашда деносумабнинг самарадорлиги» мавзусидаги услубий тавсияномада акс эттирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Қорақалпоғистон Республикаси фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 20 январ, №01-03/95-сон буйруқ); Андижон вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 21 январ, №35-сон буйруқ); Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 22 январ, №29-сон буйруқ) амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 25/70-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот натижалари туберкулёз спондилитини носпецифик спондилитдан дифференциал ташхислашни яхшилаш, шунингдек суяк резорбциясига қарши ҳамда туберкулёзга қарши терапия самарадорлигини динамик баҳолаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган диагностик ёндашувлар ташхис қўйиш муддатини 13,5 ойдан 3–6 кунгача қисқартириш имконини берди, бу эса ҳар бир аниқланган ҳолатда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврини камайтириб, ўртача 8316000 сўм иқтисодий тежамкорликни таъминлади. Хулоса: Ишлаб чиқилган диагностик ёндашувлар туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда ногиронлик ва меҳнатга лаёқатсизлик даражасини камайтириб, беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланишига ҳамда соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли иқтисодий тежамкорликка эришишга хизмат қилди.
тўртинчи илмий янгилик: туберкулёз спондилитида фибриноген, D-димер ва тромбоцит кўрсаткичлари цитокинлар профили ва рентгенологик белгилар билан боғлиқлиги ва яллиғланиш фаоллиги диагностик маркерлари эканлиги аниқланиши асосидаги натижалар Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 14 мартдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган «Туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда гемостатик бузилишларни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Андижон вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 28 март, №44-сон буйруқ); Фарғона вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 29 март, №02-12/97-сон буйруқ); Самарқанд вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 1 апрел, №28-сон буйруқ) амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 25/70-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Олинган натижалар туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда веноз тромбоэмболик асоратларнинг олдини олишга, ўлим кўрсаткичларини камайтиришга ҳамда даволаш натижаларини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: Олинган натижалар парез ҳолатлари кузатиладиган туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда чуқур веналар тромбозининг олдини олиш ҳисобига беморларнинг 22%ида 30 кунлик стационар даволаниш муддатини қисқартириш орқали соғлиқни сақлаш тизими харажатларини сезиларли даражада тежаш имконини берди. Хулоса: Олинган натижалар туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда даволаш харажатларини қисқартириш, ўлим кўрсаткичларини камайтириш ҳамда умумий даволаш натижаларини яхшилаш имконини берди.
бешинчи илмий янгилик: туберкулёз спондилитида плазмолифтинг ёрдамида локал гемостатик ва регенератив терапия усули ишлаб чиқилиши асосидаги натижалар Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 14 мартдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган «Туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда гемостатик бузилишларни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Андижон вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 28 март, №44-сон буйруқ); Фарғона вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 29 март, №02-12/97-сон буйруқ); Самарқанд вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 1 апрел, №28-сон буйруқ) амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 25/70-сонли хулосаси). RANKL га қарши моноклонал антитаналар (деносумаб) ҳамда бифосфонат-золедрон кислотасининг суяк деструкциясини камайтиришдаги самарадорлиги исботланиши асосида таклифлар Академик Ш.Алимов номидаги Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази Илмий Кенгашининг 2025 йил 20 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган «Туберкулёз спондилити билан оғриган беморларда суяк резорбциясини даволашда деносумабнинг самарадорлиги» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тадқиқот доирасида зарур синовлар ўтказилиб, ишлаб чиқилган ёндашувлар Қорақалпоғистон Республикаси фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 20 январ, №01-03/95-сон буйруқ); Андижон вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 21 январ, №35-сон буйруқ); Қашқадарё вилояти фтизиатрия ва пульмонология маркази (2025 йил 22 январ, №29-сон буйруқ) амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 25/70-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар операциядан кейинги ярани самарали битишига, такрорий жарроҳлик аралашувларига бўлган эҳтиёжни камайишига, патологик синишларнинг олдини олишга, ногиронлик даражасини пасайтиришга ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган стратегияни жорий этиш ҳар бир беморга тўғри келадиган тўғридан-тўғри ва билвосита даволаш харажатларини камида икки баробар камайтириш имконини берди. Хулоса: Ишлаб чиқилган туберкулёз спондилити билан оғриган беморларни комплекс даволаш усулларини патогенетик асослаш ва такомиллаштириш стратегияси соғлиқни сақлаш тизими ресурсларидан иқтисодий жиҳатдан самарали фойдаланиш имконини яратди.