Зокиров Мухторали Турдалиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон миллий-маданий маконида тил алоқалари (ўзбек тилидаги ўзлашмалар мисолида)” 10.00.11 – Тил назариясию Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4. DSc/Fil 1114
Илмий маслаҳатчи: Ҳакимов Муҳаммад Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
  Расмий оппонентлар: биринчи расмий оппонент сифатида Атабоев Нозимжон Бобожон ўғли филология фанлари доктори (DSc), профессор; иккинчи расмий оппонент сифатида Султонова Шохиста Мухаммаджоновна филология фанлари доктори (DSc), профессор;  учинчи расмий оппонент сифатида Шокиров Туграл Сирожович  филология фанлари доктори, профессор (Тожикистон). 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон миллий-маданий маконида тил алоқаларининг шаклланиш ва ривожланиш механизмларини, тарихий-манбавий асосларини аниқлаш, уларнинг ўзбек тили тараққиётидаги тизимли ва динамик характерини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
  Ўзбекистон Республикасида тиллараро алоқаларнинг тарихий тараққиётидаги ҳолатлар қадимги, ўрта аср, янги ва энг янги давр тил контактларининг қиёсий-тарихий таҳлили асосида тизимлаштирилиб, ҳар бир даврга хос тиллараро таъсирга оид ташқи ва ички омиллар, бирёқлама ёки иккиёқлама йўналишлар ҳамда лексик бойиш каби устувор лингвистик натижалар далилланган;
Ўзбекистонда амалга оширилаётган тил сиёсати ва тиллараро муносабатлар равнақи, давлат тили мақоми, икки тиллилик, кўп тиллилик ҳамда тилни режалаштириш жараёнларининг боғлиқлиги асосланиб, уларнинг тил алоқаларига таъсири меёрий-ҳуқуқий, социолингвистик ва фунционал-прагматик тамойиллари аниқланган;
тиллараро алоқаларнинг асосий институционал майдони бўлган таълим жараёнида кўптиллилик муҳитидаги мулоқотнинг фунционал имкониятлари ва иккинчи тил билан боғлиқ муаммолар, тил компетенсиясини шакллантирувчи лингвомаданий омиллар, маданий интеграция ҳамда коммуникатив мувозанатни таъминлашнинг лингводидактик масалалари далилланган;
ўзбек тилига ўзлашган лексик бирликлар орқали миллий тафаккур, маданий қадриятлар ва ижтимоий эҳтиёжларнинг семантик трансформацияси, фунционал мослашувчанлиги аниқланиб, тиллараро таъсир натижасида юзага келадиган лексик бойиш, терминологик кенгайиш каби ижобий жараёнлар, интерференсия, меъёрий оғиш ва семантик хиралашув каби салбий ҳолатлар асосланган;
Ўзбекистон миллий-маданий маконида ўзбек тилининг замонавий тараққиёти  тил контактлари тизими  доирасида тарихий-динамик жиҳатдан талқин этилган, унинг кўп қатламли, фунционал жиҳатдан бой, ареал ва умуминсоний глобал коммуникатив жараёнларга мослашган, очиқ ҳамда социолингвистик интегратив хусусиятга эга тил сифатида шакллангани исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон миллий-маданий маконида тил алоқалари тадқиқи юзасидан олинган илмий хулоса ҳамда натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикасида тиллараро алоқаларнинг тарихий тараққиётидаги ҳолатлар қадимги, ўрта аср, янги ва энг янги давр тил контактларининг қиёсий-тарихий таҳлили асосида тизимлаштирилиб, ҳар бир даврга хос тиллараро таъсирга оид ташқи ва ички омиллар, бирёқлама ёки иккиёқлама йўналишлар ҳамда лексик бойиш каби устувор лингвистик натижаларига оид хулосалардан “Ўзбек ва тожик лисоний алоқаси асослари” номли дарсликда фойдаланган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537500-сон рухсатномаси). Натижада дарсликнинг “Ўзбек тил контактлари тарихидан”, “Ўзбек тили ва унинг шаклланиш асослари” параграфлари диссертация натижаларига асосланган;   
Ўзбекистонда амалга оширилаётган тил сиёсати ва тиллараро муносабатлар равнақи, давлат тили мақоми, икки тиллилик, кўп тиллилик ҳамда тилни режалаштириш жараёнларининг боғлиқлиги асосланиб, уларнинг тил алоқаларига таъсири меёрий-ҳуқуқий, социолингвистик ва фунционал-прагматик тамойиллари хусусидаги хулосалар “Тилшунослик назарияси” номли дарсликда фойдаланган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 123086-сон рухсатномаси). Натижада дарликнинг лексикология, лексикография ҳамда глоссарий бўлимлари диссертация илмий натижалари ҳамда маълумотлари билан бойитилган;
тиллараро алоқаларнинг асосий институционал майдони бўлган таълим жараёнида кўптиллилик муҳитидаги мулоқотнинг фунционал имкониятлари ва иккинчи тил билан боғлиқ муаммолар, тил компетенсиясини шакллантирувчи лингвомаданий омиллар, маданий интеграция ҳамда коммуникатив мувозанатни таъминлашнинг лингводидактик масалаларига оид хулосалар “Языкознание (Тилшунослик)” номли дарсликда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-66-сон рухсатномаси). Натижада китобнинг ХХ-ХХI асрлар тилшунослигининг замонавий йўналишлари мавзусининг илмийлиги ошган;
ўзбек тилига ўзлашган лексик бирликлар орқали миллий тафаккур, маданий қадриятлар ва ижтимоий эҳтиёжларнинг семантик трансформацияси, фунционал мослашувчанлиги аниқланиб, тиллараро таъсир натижасида юзага келадиган лексик бойиш, терминологик кенгайиш каби ижобий жараёнлар, интерференсия, меъёрий оғиш ва семантик хиралашув каби салбий ҳолатларга оид хулосалардан давлат илмий-техника дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва  адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган AM-F3-201908172. “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” номли амалий лойиҳада фойдаланган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 18-декабрдаги 04/1-6076-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида бажарилган ишлар янги илмий таҳлиллар ва хулосалар билан бойитилиб, лойиҳанинг илмий-назарий аҳамияти ортган;
 Ўзбекистон миллий-маданий маконида ўзбек тилининг замонавий тараққиёти  тил контактлари тизими  доирасида тарихий-динамик жиҳатдан талқин этилган, унинг кўп қатламли, фунционал жиҳатдан бой, ареал ва умуминсоний глобал коммуникатив жараёнларга мослашган, очиқ ҳамда социолингвистик интегратив хусусиятга эга тил сифатида шаклланганига оид хулосалардан давлат илмий-техника дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда бажарилган IL-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Google, Yandex, Google translate) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори” номли инновацион лойиҳада фойдаланган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 18-декабрдаги 04/1-6075-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа учун тайёрланган материалларнинг таъсирчанлиги, ранг-баранглиги ортган, мазмунан мукаммаллашиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish