Худоёрова Нигора Нуриддиновна
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Навоий форсий ғазалларининг ғоявий-бадиий хусусиятлари”
10.00.02-Ўзбек адабиёти ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Fil2734
Илмий раҳбар Бекова Назора Жўраевна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07
Расмий оппонентлар: Бухоро давлат университети профессори, филология фанлари доктори (DSc) Астанова Гулнора Аминовна;
Навоий давлат университети доценти, филология фанлари доктори (DSc) Болтаева Гулчеҳра Шокировна
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Алишер Навоий форсий ғазалларининг мундарижаси, бадиий қурилиши, мавзу ва ғоялар оламини монографик тарзда ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фоний ғазалларининг бадиий хусусиятларини ўрганиш жараёнида унинг туркий шеърияти каби форсий шеърияти ҳам ғазал жанрининг энг юксак талабларига жавоб беришини, айни вақтда шоир бу ғазаллари билан замонасининг долзарб ижтимоий-маънавий муаммоларига қизғин муносабат билдириб, бу жанр имкониятларини бениҳоя бойитганлиги аниқланган;
Фоний татаббуъ ёзиш анъанасини оддий услуб эмас, балки адабий оқим даражасига олиб чиққанлиги ва шу орқали янгича йўналишга асос солганлиги, татаббуънавислик жараёнида мухтараъ ва ихтирў яратиш анаъанасини бошлаб берганлиги, бошқаларнинг ғазалларига татаббуъ ёзиш билан бирга, ўз ғазалларига ҳам татаббуъ битиш анъаналарини юзага келтирганлиги асосланган;
шоир бир қатор устозларининг ўзига манзур бўлган нафис асарларини саралаб, улар билан ижодий беллашувга киришганлиги, улар яратган ғазалларнинг маъно-мазмуни, ғояси, тузилиши, оҳангига жуда катта эътибор берганлиги ва шу йўналишда ёзилган тавр ғазалларида янгича сарлавҳалар қўллаб, бетакрор лирик манзаралар ҳамда ўзига хос ифода услублари яратганлиги далилланган;
Фонийнинг мухтараъ ғазалларида лафзий ва маънавий санъатларининг ўрни, ўша давр форс-тожик ёзма адабиётида қўлланилмайдиган сўзлар ишлатилганлиги ва улар орқали шеъриятнинг мазмуни, лексикасини бойитганлиги, шоир туркий асарларида қўллаган муваффақиятли тажрибаларини форсий ғазалларида ҳам татбиқ этиб, бунда ҳам юксак натижаларга эришганлиги, салафлари қўллаган тимсоллар, адабий анъаналардан моҳирона фойдаланганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Навоий форсий шеъриятининг ўзига хос жиҳатлари, мавзу кўлами, шеърий жанрлар ва бадиий тасвирий воситаларнинг ранг-баранглиги, оҳангдорлиги; шоирнинг поетик маҳорати, адабий меросининг юксак бадиият билан суғорилганлиги ҳамда туркий ва форсий халқлар маънавиятини юксалтиришдаги алоҳида ўрни билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида (2017-2020-й.й) бажарилган ФА-Ф1-ОО5 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишдафойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 21-сентябрдаги 353/1-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий форсий меросининг ўзига хос хусусиятлари шоир туркий мероси билан ҳамоҳанг ҳолда илмий тасаввур-тушунчаларни бойитишга эришилганлиги илмий далиллар билан исботланган, ғазаллар таҳлилида татаббуъларга, издошлик маҳоратига алоҳида саҳифа очилганлиги асосланган.
Навоийнинг форсий ғазалларида васф этилган долзарб ижтимоий-маънавий ғоялар, шоир меросининг халқимиз маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ва унинг поетик маҳорати ёритилган илмий хулосалардан Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясида “Нажот билимда” кўрсатувида (Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 15-июндаги 01-15/455-сон маълумотномаси) ҳамда Сурхондарё вилояти “Ишонч” телерадиокомпаниясида, “Навоий-Фоний ғазаллари дилларда мангуъъ кўрсатувида фойданилган (Сурхондарё вилояти “Ишонч” телерадиокомпаниясининг 2022-йил 22-ноябрдаги 267-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабин ва тингловчиларнинг Алишер Навоийнинг форсий ғазаллари, унда илгари сурилган умуминсоний қарашлар бўйича хулосаларини бойитишда муҳим аҳамият касб этган.
Жумладан, диссертация ишининг илмий натижалари ва хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлимида амалиётда фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлимининг 2025-йил 20-май №2/1 сонли маълумотномаси).
Ўзбекитон Республикаси Олий таълим,фан ва инновациялар вазирлигининг буйруғига асосан “Ўзбек тилининг соҳада қўлланиши” ўқув қўлланмасида Навоий форсий меросининг жаҳон адабиётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр юритилган. (Вазирликнинг 2025-йил 21-август 316-сонли буйруғи асосидаги нашр рухсатномаси).