Рустамалиева Шаҳноза Рустамали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда хотин-қизлар маданияти ривожига таъсир кўрсатаётган ички ва ташқи омиллар”, 17.00.07 – Маданият назарияси ва тарихи. Маданиятшунослик (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/San248.
Илмий раҳбар: Нишонбоева Қундуз Ваҳобовна, тарих фанлари номзоди, доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Султонова Эътибор Сиддиқовна, сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор; Холмирзаев Хайитбой Дадахонович, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда хотин-қизлар маданиятининг ривожланиш жараёнига таъсир кўрсатаётган ички ва ташқи омилларни аниқлаш, уларнинг аёлларнинг ижтимоий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва маданий дунёқарашини ривожлантиришга таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
оилавий муҳит, гендер муносабатларидаги тенгсизлик, патриархал қарашлар, анъанавий стереотиплар ва таълим имкониятлари билан боғлиқ чекловлар каби ички омиллар ҳамда меҳнат бозоридаги тенгсизлик ва ижтимоий маконда учрайдиган дискриминация каби ташқи омилларнинг хотин-қизлар ижтимоий-маданий фаоллигига комплекс таъсири асосланган;
таълим даражаси, санъатнинг таъсир хусусиятлари, касбий малака, ҳуқуқий маданият ва сиёсий фаоллик каби индивидуал ресурслар билан давлат ва жамоат институтларининг қўллаб-қувватлови ўртасидаги интеграция хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларининг кенгайишига кўра  аёлларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг муҳим шарти эканлиги далилланган;
хотин-қизлар маданий ривожига салбий таъсир кўрсатувчи оилавий муҳит, таъзиқ, зўравонлик ҳолатлари ва ижтимоий дискриминация, аёлларнинг маданий ва маънавий салоҳиятини намоён этиш имкониятларини чеклаш каби омиллар ижтимоий-маданий стереотиплар, иқтисодий қарамлик, оилавий ва маиший юкламалар, зўравонлик ва хавфсизлик масалаларига кўра гендер муносабатлар тизими билан узвий боғлиқлиги исботланган;
хотин-қизларнинг жамият маданий тараққиётидаги ролини оширишда уларнинг санъат, маданият ва жамоат ишларидаги иштирокини қўллаб-қувватлаш устувор аҳамиятга эга эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда хотин-қизлар маданияти ривожига таъсир кўрсатаётган ички ва ташқи омиллар масаласи юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
оилавий муҳит, гендер муносабатларидаги тенгсизлик, патриархал қарашлар, анъанавий стереотиплар ва таълим имкониятлари билан боғлиқ чекловлар каби ички омиллар ҳамда меҳнат бозоридаги тенгсизлик ва ижтимоий маконда учрайдиган дискриминация каби ташқи омилларнинг хотин-қизлар ижтимоий-маданий фаоллигига комплекс таъсири асосланган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022–2024-йиллардаги маданий-маърифий ишлар самарадорлигини таъминлашга қаратилган фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 6-майдаги 02-12-18-2628-сон маълумотномаси). Натижада, хотин-қизларнинг маданий-маърифий ҳаётдаги фаоллигини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган бўлиб, улар Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилаётган маданий-маънавий лойиҳалар доирасида қўлланилган;
таълим даражаси, санъатнинг таъсир хусусиятлари, касбий малака, ҳуқуқий маданият ва сиёсий фаоллик каби индивидуал ресурслар билан давлат ва жамоат институтларининг қўллаб-қувватлови ўртасидаги интеграция хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларининг кенгайишига кўра  аёлларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг муҳим шарти эканлиги далилланган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Кинотеатр” телеканалида эфирга узатилган “Ўзимизнинг кино” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 16-апрелдаги 03-14-85-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув сонларида тадқиқот мавзусига доир масалалар, ҳусусан, филмларда оила ва ижтимоий ҳаётда хотин-қизлар дуч келаётган муаммолар ва уларнинг ечимини кенг ёритиш тарғиб этилган;
хотин-қизлар маданий ривожига салбий таъсир кўрсатувчи оилавий муҳит, таъзиқ, зўравонлик ҳолатлари ва ижтимоий дискриминация, аёлларнинг маданий ва маънавий салоҳиятини намоён этиш имкониятларини чеклаш каби омиллар ижтимоий-маданий стереотиплар, иқтисодий қарамлик, оилавий ва маиший юкламалар, зўравонлик ва хавфсизлик масалалари каби омиллар сабабли гендер муносабатлар тизими билан узвий боғлиқлиги исботланган хулоса ва таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йилдаги маънавий-маърифий тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 21-ноябрдаги 10/776-сон далолатномаси). Натижада, марказ томонидан амалга оширилган “Шарқ аёли маърифати” лойиҳаси, маънавий-маърифий учрашувлар, тарғибот-ташвиқот ишлари ва ижтимоий лойиҳаларда тадқиқотда илгари сурилган илмий хулосалар, гендер тенгликни мустаҳкамлаш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини оширишга хизмат қилган;
хотин-қизларнинг жамият маданий тараққиётидаги ролини оширишда уларнинг санъат, маданият ва жамоат ишларидаги иштирокини қўллаб-қувватлаш устувор аҳамиятга эга эканлиги далилланганлигига оид хулоса ва таклифлардан Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йилдаги маънавий-маърифий тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 21-ноябрдаги 10/776-сон далолатномаси). Натижада, марказ томонидан амалга оширилган маънавий-маърифий учрашувлар, тарғибот-ташвиқот ишларида гендер тенгликни мустаҳкамлаш юзасидан услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish