Яхяева Сожида Абдурахимовна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида гендерга йўналтирилган таълимни ташкил этишни такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.2.DSc/Ped506.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
Илмий маслаҳатчи: Олимов Ширинбой Шарапович педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахманова Муқаддас Қахрамановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ходжаева Мақсуда Султоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Киямов Нишон Садикович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Олий таълим муассасаларида гендерга йўналтирилган таълимни ташкил этиш йўналишларини аниқлаштириш ҳамда уларни амалиётга жорий этишни такомиллаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасаларида гендерга йўналтирилган таълимни ташкил этишдаги педагогик қарашлар ривожининг тарбиявий йўналишларининг имитацион (обектнинг хатти-ҳаракати ва ботиний жиҳатлари) ва педагогик хусусиятларнинг қиёсий типологияси аниқлаштирилган;
аксиологик қадриятлар ва  педагогик фаолятдаги одоб-ахлоқ, илм олиш, меҳнат ва касб-ҳунарни эгаллаш, устоз ва шогирд (инсонпарварликка хос хусусиятлар) каби анъаналарнинг гендерга йўналтирилган таълимга позитив таъсири ҳамда гендерга оид қарашларнинг қиёсий таҳлили воситасида асосланган;
таълим ислоҳотлари шароитида гендерга йўналтирилган таълимни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари асосида бўлажак ўқитувчининг шахсий ва касбий сифатлари аниқланган ва тарбиявий самарадорлиги илмий холислик асосида баҳоланган;
гендерга йўналтирилган таълимни ташкил этишнинг педагогик шакллари ҳамда уларнинг таълим ва тарбия жараёнида фойдаланишнинг замонавий педагогик-дидактик усуллари асосида ташкилий-тузилмали модели ишлаб чиқилган;
гендерга йўналтирилган таълимни ташкил этишнинг истиқболли йўналишлари тадқиқот мазмунига мос ҳолда оптималлаштириштирилган ва амалиётга жорий этишга оид методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Олий таълим муассасаларида гендерга йўналтирилган таълимни ташкил этиш йўналишларини аниқлаштириш ҳамда уларни таълим тизимига жорий этиш механизмларини такомиллаштириш жараёнини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ҳамда тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасаларида гендерга йўналтирилган таълимни ташкил этишдаги педагогик қарашлар ривожининг тарбиявий йўналишларининг имитацион (обектнинг хатти-ҳаракати ва ботиний жиҳатлари) ва педагогик хусусиятларнинг қиёсий типологияси аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия ва спорт педагогикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Бухоро давлат университетининг 2024-йил 02-июлдаги
 452-сон буйруғи, 452-16 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларда гендер таълимини такомиллаштириш жараёнини ўрганишнинг педагогик ва ахлоқийлик мазмунини англаш, идрок этиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган;
аксиологик қадриятлар ва  педагогик фаолятдаги одоб-ахлоқ, илм олиш, меҳнат ва касб-ҳунарни эгаллаш, устоз ва шогирд (инсонпарварликка хос хусусиятлар) каби анъаналарнинг гендерга йўналтирилган таълимга позитив таъсири ҳамда гендерга оид қарашларнинг қиёсий таҳлилига оид таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия фан ўқитувчисининг касбий компетенсиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 8-январдаги 01/25-А/Ф-сонли буйруғи билан тасдиқланган 01/25-А/Ф-2/44-рақамли гувоҳнома).  Натижада олий таълим тизимида гендерга йўналтирилган таълимни ташкил этишнинг педагогик деонтологик жиҳатдан ёндашувни амалга ошириш имконияти кенгайган;
таълим ислоҳотлари шароитида гендерга йўналтирилган таълимни ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари асосида бўлажак ўқитувчининг шахсий ва касбий сифатларини аниқлашга ва тарбиявий самарадорлигини илмий холислик асосида баҳолашга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-2017091320-рақамли “Олий таълим тизимида рақоботбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий-психологик механизимлари” мавзусидаги амалий илмий-тадқиқот лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 12-ноябрдаги 04/11-10410-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим жараёнида фойдаланиладиган педагогик технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
гендерга йўналтирилган таълимни ташкил этишнинг педагогик шакллари ҳамда уларнинг таълим ва тарбия жараёнида фойдаланишнинг замонавий педагогик-дидактик усуллари асосида ташкилий-тузилмали модели ишлаб чиқишга оид амалий тавсиялар ва таҳлиллардан “Жисмоний тарбия ва спорт педагогикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Бухоро давлат университетининг 2024-йил 02-июлдаги 452-сон буйруғи, 452-16 рақамли гувоҳнома). Натижада гендерга йўналтирилган таълимни ташкил этишнинг замонавий педагогик шакллари изоҳланган;
гендерга йўналтирилган таълимни ташкил этишнинг истиқболли йўналишлари тадқиқот мазмунига мос ҳолда оптималлаштириштириш ва амалиётга жорий этишга оид дидактик таъминот тизимини ривожлантириш зарурати асосланган таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия фан ўқитувчисининг касбий компетенсиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 29-октябрдаги 1105-6090/04-сонли маълумотномаси).  Натижада, гендерга йўналтирилган таълимни ташкил этишнинг истиқболли йўналишлари тадқиқот мазмунига мос ҳолда оптималлаштириштирилган ва амалиётга жорий этишга оид методик тавсиялар педагогик фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish