Тўраев Анвар Нормаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алюминий қотишмаларининг ейилиш бардошлилигини ошириш технологиясини такомиллаштириш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т3911.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/2025.27.12.Т.02.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Атажанов Гапур Латипович, техника фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Дуняшин Николай Сергеевич, техника фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Хусниддин Закирханович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади алюминий қотишмаларининг ейилишбардошлилигини ошириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
алюминий қотишмасини Ни кукуни билан легирлаш технологияси Ал₃Ни асосидаги бирикманинг қотишма матрицаси билан ҳосил қиладиган бирикманинг хоссаси асосида ишлаб чиқилган;
алюминий қотишмасининг зарбий қовушқоқлигини ошириш технологияси Ал₃Ни ва Ал₇Cу₄Ни фазаларини шаклланишини таъминлаш хоссаси асосида ишлаб чиқилган;
алюминий қотишмаларининг чўзилишдаги мустаҳкамлигини яхшилаш технологияси киритилган Ни кукунлари қотишмада интерметаллик фазалар ҳосил бўлишини таъминлаши асосида ишлаб чиқилган;
алюминий қотишмасини ейилиш бардошлигини ошириш технологияси қолипнинг иссиқлик ўтказувчанлигининг метал ҳароратига боғлиқлиқ равишда ўзгариш динамикаси асосида ишлаб чиқилган;
алюминий қотишмасини суюқлантишда унга киритилаётган легирловчининг куйиш миқдорини камайтириш технологияси ҳимоя флюси оксидланишдан ҳимоя қилиш самарадорлигининг кислородга нисбатан активлигининг фарқи асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
алюминий қотишмаларининг ейилишбардошлилигини ошириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалар асосида:
алюминий қотишмаларининг ейилишбардошлигини ошириш учун легирлаш технологияси “ЎзАвтосаноат” АЖ га тегишли “Уз Ауто-ИНЗИ” МЧЖ ҚКда жорий қилинган (“ЎзАвтосаноат” АЖ нинг 27.02.2025 йилдаги 21/06-25-0372-сонли маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида алюминий қотишмасининг ейилишбардошлиги 9-11% га ошган;
алюминий қотишмаларига ковш ичида ишлов бериш технологияси “ЎзАвтосаноат” АЖ га тегишли “Уз Ауто-ИНЗИ” МЧЖ ҚКда жорий қилинган (“ЎзАвтосаноат” АЖ нинг 27.02.2025 йилдаги 21/06-25-0372-сонли маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида олинаётган қуйма маҳсулотларининг зарбий қовушқоқлиги 4-5% га ошган;
алюминий қотишмаларини суюқлантиришда ҳимоя флюсининг таркиби “ЎзАвтосаноат” АЖ га тегишли “Уз Ауто-ИНЗИ” МЧЖ ҚКда жорий қилинган (“ЎзАвтосаноат” АЖ нинг 27.02.2025 йилдаги 21/06-25-0372-сонли маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида металлнинг куйиш миқдори 16-18% га камайган.