Холмуминов Актам Холмумин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда бандликни таъминлашнинг молиявий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4309. 
Илмий раҳбар: Насурова Камолахон Равшановна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда бандликни таъминлашнинг молиявий механизмини такомиллаштириш юзасидан тизимли илмий назарий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
камбағалликни қисқартириш ва ёшлар бандлигини таъминлашнинг самарали молиявий механизми сифатида ёшлар стартапларини молиялаштиришда венчур капитали асосида босқичма-босқич “молиявий инкубация” моделини ишлаб чиқиш ва уни “Ёшлар Вентурес” жамғармаси фаолиятига интеграция қилиш таклиф этилган;
республика ҳудудларида И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни камида 3 ой расмий иш билан таъминлаб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида 2 баравари даражасида иш ҳақи тўловини амалга оширган тадбиркорлик субъектларига 500 миллион сўмгача субсидия ажратиш таклиф этилган;
ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун тижорат банклари томонидан 100 миллион сўмгача гаровсиз ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизини уларнинг банк картасига ўтказиб беришга рухсат бериш таклиф этилган;
ҳар бир янги иш ўрни учун ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 50 фоизи Республика бюджетидан иш берувчига қайтариб бериш ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўллаш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда бандликни таъминлашнинг молиявий механизмини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий тавсиялар асосида:
камбағалликни қисқартириш ва ёшлар бандлигини таъминлашнинг самарали молиявий механизми сифатида ёшлар стартапларини молиялаштиришда венчур капитали асосида босқичма-босқич “молиявий инкубация” моделини ишлаб чиқиш ва уни “Ёшлар Вентурес” жамғармаси фаолиятига интеграция қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни молиялаштириш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2025 йил 10 июлдаги 426-сон Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Хисоб палатасининг 2025 йил 17 октябрдаги 05-7442-сонли маълумотномаси). Натижада, “Ёшлар Вентурес” жамғармаси орқали босқичма-босқич венчур молиявий инкубацияси ёшлар бандлигини таъминлаб, камбағалликни қисқартириш ва инновацион иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилган. 
республика ҳудудларида И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни камида 3 ой расмий иш билан таъминлаб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида 2 баравари даражасида иш ҳақи тўловини амалга оширган тадбиркорлик субъектларига 500 миллион сўмгача субсидия ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2025 йил 8 май ПФ-85-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Хисоб палатасининг 2025 йил 17 октябрдаги 05-7442-сонли маълумотномаси). Натижада, ногирон шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорлар молиявий қўллаб-қувватланади ва бандлик ҳамда даромад оширилган.
ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун тижорат банклари томонидан 100 миллион сўмгача гаровсиз ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизини уларнинг банк картасига ўтказиб беришга рухсат бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Хисоб палатасининг амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Хисоб палатасининг 2025 йил 17 октябрдаги 05-7442-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу тоифадаги фуқароларнинг молиявий ресурсларга тез ва осон эга бўлиши таъминланиб, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг кенгайишига янги имкониятлар яратилган.
ҳар бир янги иш ўрни учун ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 50 фоизи Республика бюджетидан иш берувчига қайтариб бериш ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Хисоб палатасининг амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Хисоб палатасининг 2025 йил 17 октябрдаги 05-7442-сонли маълумотномаси). Натижада, иш берувчиларнинг янги ходимларни ишга қабул қилишга бўлган қизиқиши ортади, меҳнат бозорида бандлик даражаси ошади ва расмий меҳнат муносабатларини кенгайтириш орқали иқтисодий фаолликнинг юксалишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish