Рахматова Мухайё Элбобоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобал экологик муаммолар жараёнида ижтимоий-экологик муҳофазани такомиллаштириш шартлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fal1613
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Илмий раҳбар: Омонов Баҳодир Нуриллаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тилавов Ўктамжон Ғуломович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобал экологик инқироз шароитида ижтимоий-экологик муҳофазани такомиллаштириш йўлларини асослаб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий-экологик муҳофазанинг ѕҳаклланиѕҳ ва ривожланиѕҳ жиҳатлари (глобал экологик муаммоларнинг кучайиши, сивилизацион тараққиётнинг техноген босқичга ўтиши ҳамда барқарор ривожланиш консепсиясининг шаклланиши), экологик ѕиёѕат, экологик хавѕизлик ва ижтимоий ҳимоя каби категориал ва функсионал хусусиятлари, жамият тараққиётига инсон саломатлиги ва ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиш, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг барқарор моделини шакллантириш каби таъсирлари ҳамда глобал хусусиятлари аниқлаштирилган;
ижтимоий-экологик муҳофазанинг аҳоли саломатлиги, муносиб турмуш сифатини таъминлаш каби ижтимоий, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларини қарор топтириш каби иқтиѕодий, экологик сиёсатни барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғунлаштириш каби ѕиёѕий, экологик адолат мезонларини мустаҳкамлаш каби ҳуқуқий, экологик маданият ва табиатга масъулиятли муносабатни шакллантириш каби маънавий-маданий функсиялари ҳамда давлат хавфѕизлигини таъминлаѕҳдаги превентив-барқарорлаштирувчи, стратегик-ҳимоявий ва миллий манфаатларни сақловчи роли очиб берилган;
Ўзбекиѕтоннинг ижтимоий-экологик муҳофазани таъминлаѕҳдаги Оролбўйи ҳудудини тиклаш ва кўкаламзорлаштириш, яшил иқтисодиётга ўтиш бўйича институционал ислоҳотлар ва халқаро мажбуриятларини миллий сиёсатга интеграция қилиш каби тажрибалари, экологик муаммоларни англаш ва халқаро мажбуриятларга қўшилиш, миллий институционал ва норматив базани шакллантириш, “яшил” ривожланиш каби ривожланиѕҳ боѕқичлари, ўрмонлаштириш, муҳофаза этиладиган ҳудудларни махсус дастирлар асосида ривожлантириш каби ютуқлари, халқаро экологик майдонда ташаббускор давлат, халқаро яшил ҳамкорлик субекти сифатидаги ўрни далилланган;
Янги Ўзбекистонда ижтимоий-экологик муҳофазани такомиллаштиришнинг ижтимоий-институционал замонавий модели ҳамда унинг барқарорлик, превентивлик, тизимлилик, интеграция, давлат ва жамият ҳамкорлиги, масъулият, илмийлик ва ҳудудий дифференциация тамойиллари ҳамда экологик хавфсизлик, ижтимоий ҳимояланганлик, бошқарув самарадорлиги, ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳуқуқий таъминланганлик, жамоатчилик иштироки ва маънавий-экологик маданият каби мезонлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобал экологик муаммолар жараёнида ижтимоий-экологик муҳофазани такомиллаштириш шартлари билан боғлиқ муаммоларни тадқиқ қилиш борасида олинган натижалар асосида:
ижтимоий-экологик муҳофазанинг ѕҳаклланиѕҳ ва ривожланиѕҳ жиҳатлари (глобал экологик муаммоларнинг кучайиши, сивилизацион тараққиётнинг техноген босқичга ўтиши ҳамда барқарор ривожланиш консепсиясининг шаклланиши), экологик ѕиёѕат, экологик хавѕизлик ва ижтимоий ҳимоя каби категориал ва функсионал хусусиятлари, жамият тараққиётига инсон саломатлиги ва ҳаёт сифатига ижобий таъсир кўрсатиш, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг барқарор моделини шакллантириш каби таъсирлари ҳамда глобал хусусиятларига оид илмий янгилик ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-сонли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдициплинар платформасини яратиш” (2021-2022 йй) мавзусидаги амалий илмий-тадқиқот лойиҳа доирасида белдиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 1-июлдаги 04/11-8392-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш ва экологик маданиятини шакллантириш, ижтимоий барқарорлик ва экологик хавфсизликни таъминлашга оид дастурларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ижтимоий-экологик муҳофазанинг аҳоли саломатлиги, муносиб турмуш сифатини таъминлаш каби ижтимоий, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларини қарор топтириш каби иқтиѕодий, экологик сиёсатни барқарор ривожланиш мақсадлари билан уйғунлаштириш каби ѕиёѕий, экологик адолат мезонларини мустаҳкамлаш каби ҳуқуқий, экологик маданият ва табиатга масъулиятли муносабатни шакллантириш каби маънавий-маданий функсиялари ҳамда давлат хавфѕизлигини таъминлаѕҳдаги превентив-барқарорлаштирувчи, стратегик-ҳимоявий ва миллий манфаатларни сақловчи роли аниқлаштирилган назарий хулосалари, таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ВИ устувор йўналиши 6.2-бандида акс этган - “Иқлим ўзгаришлари, экологик бўхронлар, Орол ва она табиатни асраш зарурати” соҳасига мос маънавий-маърифий тарғибот тадбирларининг дастур ва сенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 21-июндаги 2-13-21-3429-сон маълумотномаси). Натижада, экологик маданиятни ошириш, аҳолида барқарор ривожланишга оид қарашларни шакллантириш, ёшларда экологик масъулиятни кучайтириш ва жамиятда экологик хавфсизликни таъминлашга ҳамда ушбу муаммоларни олдини олишга қаратилган дастурни тайёрлашда муҳим назарий-амалий манба сифатида хизмат қилган;
Ўзбекиѕтоннинг ижтимоий-экологик муҳофазани таъминлаѕҳдаги Оролбўйи ҳудудини тиклаш ва кўкаламзорлаштириш, яшил иқтисодиётга ўтиш бўйича институционал ислоҳотлар ва халқаро мажбуриятларини миллий сиёсатга интеграция қилиш каби тажрибалари, экологик муаммоларни англаш ва халқаро мажбуриятларга қўшилиш, миллий институционал ва норматив базани шакллантириш, “яшил” ривожланиш каби ривожланиѕҳ боѕқичлари, ўрмонлаштириш, муҳофаза этиладиган ҳудудларни махсус дастирлар асосида ривожлантириш каби ютуқлари, халқаро экологик майдонда ташаббускор давлат, халқаро яшил ҳамкорлик субекти сифатидаги ўрни исботланган илмий янгиликлардан Ўзбекистон Экологик партиясининг дастурий вазифаларини ишлаб чиқиш ҳамда “Биз келажак учун жавобгармиз!” гʻоясини оʻзининг бош шиори ҳисоблаган устувор ёʻналишлари ва 2025-йилга моʻлжалланган Ҳаракатлар дастурида белгилаб олган вазифаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2025-йил 10-июндаги 02/211-сонли маълумотномаси). Натижада, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини амалга оширишда кенг фойдаланилиб, сайловолди дастурларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда ижтимоий-экологик муҳофазани такомиллаштиришнинг фуқароларни экологик аҳамиятга молик ижтимоий муаммоларни бартараф этишга жалб қилиш, маҳалла, таълим муассасалари, ННТ ва оммавий ахборот воситалари орқали аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик масъулиятни кучайтириш ва жамоатчилик назоратини ривожлантириш ҳамда экологик жиҳатдан муаммоли ҳудудларда аҳоли билан ишлаш, тарғибот ва профилактика дастурларини тузиш каби устувор йўналишлари асосланган таклифлардан Қашқадарё вилоят телерадиоканали “Олтин воҳа” радиосининг 2025-йил 10-июл куни эфирга узатилган “Очиқ мулоқот” эшиттириши ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 11-июлдагидаги 17-05/113-сон маълумотномаси). Натижада, фуқароларнинг экологик маданиятини шакллантириш, уларда атроф-муҳит муҳофазасига масъулиятли муносабатни ривожлантириш ҳамда жамоатчиликнинг экологик сиёсатда фаол иштирокини кучайтиришга хизмат қилган.