Умбаров Достонжон Муроджон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туризм хизматлар кўрсатиш тармоқларида кластерлашнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усуллари”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Мухитдинов Шоҳижаҳон Худоёр ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Ҳалимов Жавлонбек Шахриёрович, Иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;
Рахимова Мадина Шухрат қизи, Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент в.в.б.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Туристик ҳудудлар негизида зиёрат туризми кластерларини шакллантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклифлар ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарихий-диний аҳамият, ҳудудий яқинлик ва транспорт инфратузилмаси, хизматлар интеграцияси, рақамли тайёргарлик ҳамда иқтисодий-ижтимоий салоҳият индикаторлари асосида зиёрат обектлари ва ҳудудларнинг кластерга мослик даражасини аниқлашга қаратилган рейтинглашнинг янги мезонлари ишлаб чиқилиб, илмий асослаб берилган;
СЕРВҚУАЛ (ГАП1–ГАП5) кўп мезонли эксперт баҳолаш усули ҳамда “ақлли” дестинацион бошқарув элементларини ягона тизимга интеграциялаш орқали туризм кластерларининг иқтисодий натижадорлиги, ижтимоий таъсири ва истеъмолчи қониқишини комплекс баҳолашга қаратилган такомиллаштирилган ёндашув илмий асосланган;
туризмга хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг ҳудудий ривожланиш параметрларига таянган ҳолда инновацион ривожланишни (маркетинг ва рақамлаштириш), инфратузилмавий таъминотни (институционал қўллаб-қувватлаш) кучайтириш ҳамда базавий инвестицияларни (кадрлар салоҳияти ва асосий хизматлар) устуворлаштиришга йўналтирилган сегментациялаш амалиётини ривожлантириш бўйича илмий таклиф ишлаб чиқилган;
Қашқадарё вилоятида туристик жойлаштириш воситалари ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишининг реал қийматлари асосида ушбу тармоқларнинг 2030-йилгача бўлган ривожланиш истиқболларини баҳолаш учун кўп омилли таҳлил, тренд экстраполяцияси ҳамда АРИМА моделларига таянган комплекс прогнозлаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туризм хизматлари соҳаси хизмат кўрсатиш тармоқларида кластерлашнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тарихий-диний аҳамияти, ҳудудий яқинлик ва транспорт инфратузилмаси, хизматлар интеграцияси, рақамли тайёргарлик ҳамда иқтисодий-ижтимоий салоҳият индикаторлари асосида зиёрат обектлари ва ҳудудларнинг кластерга мослик даражасини аниқлашга қаратилган рейтинглашнинг янги мезонларини ишлаб чиқиш бўйича илмий асосланган таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сон “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2026-йил 23-февралдаги 02-11/2239-сонли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида зиёрат обектлари ва ҳудудларнинг кластерга мослик даражаси аниқланиб, устувор кластер зоналари таснифланди ҳамда ресурслар ва инвестицияларни манзилли режалаштириш имконияти яратилган;
СЕРВҚУАЛ (ГАП1–ГАП5) кўп мезонли эксперт баҳолаш усули ҳамда ақлли дестинацион бошқарув элементларини ягона тизимда интеграциялаш орқали туризм кластерларининг иқтисодий натижадорлиги, ижтимоий таъсири ва истеъмолчи қониқишини комплекс баҳолашга асосланган такомиллаштириш бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сон “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2026-йил 23-февралдаги 02-11/2239-сонли маълумотномаси). Натижада СЕРВҚУАЛ (ГАП1–ГАП5) ва ақлли бошқарув интеграцияси орқали туризм кластерларининг самарадорлиги ва истеъмолчи қониқиши комплекс баҳоланиб, хизматлар сифати бўшлиқлари аниқланди ҳамда бошқарув қарорларини оптималлаштириш ва барқарор ривожланишни таъминлаш имконияти яратилган;
туризмга хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг ҳудудий ривожланиш параметрлари асосида инновацион ривожлантиришни (маркетинг ва рақамлаштириш), инфратузилмани (институционал қўллаб-қувватлаш) кучайтиришни ҳамда базавий инвестицияларни (кадрлар ва асосий хизматлар) устуворлаштиришга йўналтирилган сегментациялаш амалиётини ривожлантириш бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сон “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2026-йил 23-февралдаги 02-11/2239-сонли маълумотномаси). Натижада ҳудудий сегментация асосида инновацион ривожланиш йўналишлари белгиланди, инфратузилма ва қўллаб-қувватлаш манзилли кучайтирилди, инвестициялар кадрлар ва асосий хизматларга йўналтирилиб, тармоқларнинг самарадорлиги ва барқарор ўсиши таъминланган;
Қашқадарё вилоятида туризмга яшаш жойлари ва умумий овқатланиш хизматлари кўрсатишнинг реал қийматлари асосида мазкур тармоқларнинг 2030-йилгача бўлган ривожланиш истиқболларини баҳолаш учун кўп омилли таҳлил, тренд экстраполяцияси ҳамда АРИМА моделларига таянган комплекс прогнозлаш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2024-йил 8-августдаги 01-16-331-сон “Ҳудудда жойлашган умумий овқатланиш, меҳмонхона, маданий мерос ва туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2026-йил 23-февралдаги 02-11/2239-сонли маълумотномаси). Натижада 2030-йилгача яшаш жойлари ва умумий овқатланиш хизматларининг ўсиш суръатлари прогноз қилиниб, талаб ва қувват мувозанати баҳоланди ҳамда инвестиция ва инфратузилма бўйича асосли бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish