Камалова Наргиза Бектургановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикасида автомобил йўлларини кўкаламзорлаштириш учун манзарали дарахт-бута турларини танлаш”, 06.03.01–Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонлари барпо этиш (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Qx1495
Илмий раҳбар: Бердиев Эркин Турдалиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Тўхтаев Бобоқул Ёркулович, биология фанлари доктори, профессор; Мамутов Бахрам Хожаниязович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси шароитида автомобил йўлларини кўкаламзорлаштириш учун манзарали дарахт-буталарнинг экологик, биологик ва агротехник хусусиятларини ўрганган ҳолда, уларни самарали танлаш ва жойлаштиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида автомобил йўллари бўйлаб кўкаламзорлаштириш ҳолати инвентаризация қилиниб Улмус пумила, Аморпҳа фрутиcоса турлари 10 та туманда, Элаеагнус ангустифолиа ҳамда Тамарих турлари 9 та туманда, Cаталпа спеcиоса ва Фрахинус эхcелсиор турлари 7 та туманда, шунингдек Популус Боллеана тури 6 та туманда яхши мослашиб ўсаётганлиги аниқланган;
Нукус-Чимбой автомобил йўл бўйида бир қаторли 3 м оралиқда экиш схемасида Популус боллеана бошқа турларга нисбатан 67,6% га, 4 м оралиқда экиш схемасида 75,1% га, 3×3 ва 4×4 схемада экилган турларга нисбатан 72,2% бир йиллик новдалари кўпроқ ўсиши исботланган;
ҳудуднинг иқлим шароитига тўғри келадиган дарахт-бута турларини танлаш орқали, кўчатларнинг яшовчанглиги 53% дан 88% гача ошиши исботланган;
Танланган дарахт турларининг чангни тутиб қолиш қобилиятига коъра энг юқори коърсаткич Фрахинус сйриаcа (9,0 мг/см²), Фрахинус эхcелсиор (7,9 мг/см²) ва Cаталпа спеcиоса (7,3 мг/см²) турларида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нукус шаҳри ва Нукус-Чимбой автомобил йўлларини кўкаламзорлаштириш учун манзарали дарахт-бута турларидан фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Қарақалпақстан Республикасıнда автомобил жолларıн кóклемзарластıрıw ушıн кóркемли терек-пута турлерин таńлаw” номли тавсиянома тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 17-июлдаги 1830-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома республикада автомобил йўл бўйларини кўкаламзорлаштириш ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш бўйича услубий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Турли ноқулай шароитларга чидамли манзарали дарахт-буталардан Платиcладус ориенталис, Улмус пумила, Cаталпа спеcиоса, Популус Боллеана, Аилантҳус алтиссима ва Фрахинус турларидан Нукус шаҳри “Қорақалпоқйўлкўкалам” давлат муассасасига жами 500 дона манзарали кўчатлар 1,0 га майдонга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025 йил 17 июлдаги 1830-сон маълумотномаси). Натижада йўл бўйларига экилган дарахт ва буталарнинг сақланиб қолиш, ўсиб-ривожланиш ва санитар-гигиеник кўрсаткичлари 20% га ошириш орқали 1 км узунликдаги йўл бўйидаги дарахтзорларда қайта тўлдириш ҳамда парваришлаш учун сарфланадиган ўртача 10 млн. сўм маблағни тежаб қолишга эришилган;
Нукус махсус давлат ўрмон хўжалигининг 1 га майдонида (600 дона кўчат) ва “Яшил ҳудуд” ДУКга тегишли 1 га (1000 дона кўчат) майдонида Платиcладус ориенталис, Улмус пумила, Cаталпа спеcиоса, Популус Боллеана, Аилантҳус алтиссима ва Фрахинус турлари кўчатларини экиш схемаси жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2025-йил 18-июлдаги 1-861-сон маълумотномаси). Натижада, кўкаламзорлаштириш объектларини кўчат билан таъминлаш 10% га оширилиб, 20 млн. сўм/га иқтисодий самара олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish