Каттаходжаева Шахлохон Боходировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача 5-6 ёшли болаларни фонематик эшитиш орқали саводхонликка ўргатиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.08 – “Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси”  (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9750 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти
Илмий раҳбар: Муминова Наргиза Сабитджановна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.01/2025.27.12 Ped 07.01.
Расмий оппонентлар: Бердиалиева Гуласал Абдуқундузовна — педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Хушназарова Маъмура Нодировна - педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги ЎзМПУ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача 5-6 ёшли болаларни фонематик эшитиш орқали саводхонликка ўргатиш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
          мактабгача катта ёшдаги болаларда саводхонликка ўргатиш фаолиятини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари инновацион-ўйинли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган интегратив ёндашувларни мактабга тайёрлаш, лексик-семантик, ўқиш, ёзиш малакаларида эшитиш кўникмаларини ривожлантириш асосида кенгайтирилган;
          болаларда саводхонликка ўргатиш фаолиятини шакллантириш модели сўзда фонеманинг локализациясини топиш, товушни интонацион ажратиш, сўзнинг товуш тузилишига йўналтириш усули сифатида таълим-тарбиявий фаолият инфратузилмасини самарали оптималлаштиришга кўра такомиллаштирилган;
          болаларда фонематик эшитиш орқали саводхонликка ўргатишни шакллантириш методикаси фонематик дифференциялаш, тинглаш, тушуниш, сўзлашиш, каби нутқий малака талабларини ривожлантиришга оид субектив муносабатларини таълим-тарбиявий фаолият траекториясига адаптив сингдириш асосида такомиллаштирилган;
         мактабгача катта ёшдаги болаларда 4 к кўникмаларини шакллантириш технологияси ўз-ўзини ривожлантирувчи креатив коллобаратив ўйинлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, коммуникатив ва критик индивидуаллаштиришга кўра мулоқот қобилиятларини ривожлантириш, ижтимоий муҳитга мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача катта ёшдаги болаларда саводхонликка ўргатишни шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар:
          мактабгача катта ёшдаги болаларда саводхонликка ўргатиш фаолиятини шакллантиришнинг педагогик имкониятлари инновацион-ўйинли технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган интегратив ёндашувларни мактабга тайёрлаш, лексик-семантик, ўқиш, ёзиш малакаларида эшитиш кўникмаларини ривожлантириш асосида кенгайтирилган таклиф ва тавсиялардан Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг тарбиячи-педагоглар малакасини ошириш курси ўқув режаси мазмунига сингдирилган. (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил, 3-декабр-03-33-3444-сонли маълумотномаси) Натижада, болаларни фонематик эшитиш орқали саводхонликка ўргатишда инновацион ўйинли технологиялардан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари кенгайтирилган; 
         болаларда саводхонликка ўргатиш фаолиятини шакллантириш модели сўзда фонеманинг локализациясини топиш, товушни интонацион ажратиш, сўзни товуш тузилишига йўналтириш усули сифатида таълим-тарбиявий фаолият инфратузилмасини самарали оптималлаштиришга кўра такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялари муаллифликдаги “Мактабгача ёшдаги болаларни саводга ўргатиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган.  (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил, 3-декабр-03-33-3444-сонли маълумотномаси) Натижада, болаларни саводхонликка ўргатиш методикаси такомиллаштирилган; 
         болаларда фонематик эшитиш орқали саводхонликка ўргатишни шакллантириш методикаси фонематик дифференциялаш, тинглаш, тушуниш, сўзлашиш каби нутқий малака талабларини ривожлантиришга оид субектив муносабатларини таълим-тарбиявий фаолият траекториясига адаптив сингдириш асосида такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялардан мактабгача таълим ташкилоти педагоглари учун “Методик маҳорат куни” ва “Методик маҳорат соати” тадбирлари ўқув режа ва дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил, 3-декабр-03-33-3444-сонли маълумотномаси) Натижада, мактабгача 5-6 ёшли болалар саводхонлик билимларини эгаллаши ҳамда ўзини бошқариш ва мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
          мактабгача катта ёшдаги болаларда 4К кўникмаларини шакллантириш технологияси ўз-ўзини ривожлантирувчи креатив коллобаратив ўйинлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, коммуникатив ва критик индивидуаллаштиришга кўра мулоқот қобилиятларини ривожлантириш, ижтимоий муҳитга мослаштиришга доир таклиф ва тавсиялари ЮНИСЕФ халқаро ташкилотининг “Ўзбекистон Республикасида сифатли таълим олиш имкониятини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида тайёрланган дастур мазмунига сингдирилган.  (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил, 3-декабр-03-33-3444-сонли маълумотномаси) Натижада, хорижий тажрибалар асосида тарбиячи-педагогларнинг касбий малакаларини ривожлантиришга эришилган. 
          Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти тадқиқотчиси Каттаходжаева Шахлохон Боходировнанинг “Мактабгача 5-6 ёшли болаларни фонематик эшитиш орқали саводхонликка ўргатиш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.08 – “Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” ихтисослиги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертациянинг тажриба-синов иши натижалари ва ушбу натижалар асосида ишлаб чиқилган амалий тавсиялар ҳақиқатдан ҳам мактабгача таълим ташкилотларини инновацион ёндашувлар асосида бошқаришни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish