Хасанов Рамиш Саматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис тилида перфектли аспектуал вазиятлар ва уларнинг ўзбек тилидаги эквивалентлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Fil3202
Илмий раҳбар: Ризаев Баҳодир Хайдарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори, профессор; Рўзиев Яраш Бозорович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис тилидаги перфект замон шакллари орқали ифодаланган аспектуал вазиятларни оʻзбек тилида берилиш усулларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замон ва аспект категорияларининг семантик жиҳатдан мустақиллиги ҳамда уларнинг грамматик тизим доирасидаги ўзаро семантик муносабатлар аниқланган, ҳамда ушбу категорияларнинг функсионал-семантик чегаралари билан боғлиқ янги илмий хулосалар асослаб берилган;
немис тилида перфект шаклининг ясалишида (ҳабен ёки сеин) ёрдамчи феълларнинг қўлланилиш жараёнининг аксионал хусусиятлар, хусусан, чегараланганлик ва чегараланмаганлик билан боғлиқлиги илк бор тизимли равишда аниқланиб, мазкур ҳодисанинг грамматик-семантик асослари илмий таҳлиллар орқали очиб берилган;
перфект шаклининг тугалланганлик, натижавийлик, жараёнлилик, давомийлик ва итеративлик каби аспектуал-темпорал маъноларининг ўзбек тилида синтетик (морфологик), аналитик (синтактик) ҳамда контекстуал (пайт равишлари) воситалар орқали ифодаланиш усуллари ишлаб чиқилган;
немис тилидаги перфект замон шакли орқали ифодаланган терминативлик, просессуаллик каби аспектуал вазиятлар илк бор ўзбек тилидаги таржимавий муқобиллари аниқланиб, уларнинг семантик таркиби, грамматик тузилиши, контекстуал хусусиятлари ҳамда икки тил ўртасидаги функсионал-семантик ўхшашликлар ва структуравий-грамматик тафовутлар очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда илгари сурилган назарий қарашлар, перфектли аспектуал вазиятлар ва уларнинг ўзбек тилидаги эквивалентларини таҳлил қилишга доир амалий тавсиялар халқаро ва маҳаллий илмий-амалий дастурлар доирасида тадбиқ этилди:
немис ва ўзбек тилларида перфект шаклининг грамматик ва таржимавий эквивалентларини аниқлаш асосида ишлаб чиқилган назарий хулосалар Европа Иттифоқининг Эрасмус+ CБҲЕ ИМЕП дастури доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институти, 2025-йил 28-январ, 154/02-сонли маълумотнома). Натижада, перфект шаклининг ўзбек тилидаги мазмунан тўғри таржима қилинишини ўргатишга қаратилган машқлар тизими ва методик тавсиялар ишлаб чиқилди. Ушбу материаллар замон ва аспект категорияларини ўзаро боғлиқ ҳолда ўзлаштириш имкониятини яратди;
немис ва ўзбек тилларида замон ва аспект категорияларининг ифодаланиш шаклларини қиёсий таҳлил қилишга асосланган ёндашувлар АҚШ Давлат Департаменти томонидан молиялаштирилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида қўлланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институти, 2025-йил 27-январ, 252/02-сонли маълумотнома). Натижада, грамматик структура ва таржимавий мослик масалаларига оид амалий ёндашувлар ишлаб чиқилди, методик қўлланмалар яратилди ва улар тил ўргатувчилар фаолиятида самарали фойдаланилди;
немис тилида перфектли аспектуал вазиятларнинг таснифи ва уларнинг семантик моделларини ишлаб чиқишга оид ишланмалар Эрасмус+ “CЛАСС” лойиҳаси доирасида ўқув жараёнига татбиқ этилган (Самарқанд давлат чет тиллар институти, 2025-йил 24-январ, 228/02-сонли маълумотнома). Натижада, тилшунослик фанини ўқитишда методик материаллар яратилди, электрон платформалар бойитилди, шунингдек “перфектли аспектуал вазият”, “аспектуал лексика” каби атамаларнинг мазмуни кенгайтирилди ҳамда таржимавий воситаларни қўллашга оид янги назарий ёндашувлар шакллантирилди;
немис тилидаги перфект шаклларнинг ўзбек тилидаги таржимавий муқобиллари ва уларнинг синтактик-семантик таҳлилига оид материаллар Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Олтин воҳа” радиоси томонидан эфирга узатилган “Очиқ мулоқат” эшиттиришида оммага тақдим этилган (Қарши шаҳри, “Қашқадарё ТРК”, 2025-йил 17-феврал, 1705/31-сонли маълумотнома).
Натижада, диссертацияда олиб борилган илмий таҳлиллар ва хулосалар кенг аудиторияга етказилди, маданиятлараро тил ёндашувлари оммалаштирилди. Шунингдек, эшиттириш давомида немис тилининг айрим диалектларида перфект шаклининг прäтеритум ўрнида ишлатилиши билан боғлиқ ўзига хос хусусиятларга ҳам эътибор қаратилиб, бу ҳолатларнинг ўзбек тилига таржима жараёнида юзага келадиган семантик фарқларга таъсири муҳокама қилинди. Натижада, диссертацияда олиб борилган илмий таҳлиллар ва хулосалар кенг аудиторияга етказилди, маданиятлараро тил ёндашувлари оммалаштирилди. Шунингдек, эшиттириш давомида немис тилининг айрим диалектларида перфект шаклининг прäтеритум ўрнида ишлатилиши билан боғлиқ ўзига хос хусусиятларга ҳам эътибор қаратилиб, бу ҳолатларнинг ўзбек тилига таржима жараёнида юзага келадиган семантик фарқларга таъсири муҳокама қилинди.