Шоимқулов Хайрулло Джўраниёзовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний маданиятини ривожлантиришда сюжетли-ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш технологияларининг назарий асослар”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2023.1.PhD/Ped4374
Илмий раҳбар: Худойбердиев Шухрат Мамаюсупович – Термиз давлат педагогика институти доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти .
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи Термиз давлат педагогика институти, Илмий кенгаш рақами: PhD.01/2025.27.12.Ped.11.01
Расмий оппонентлар:
биринчи оппонент – Шопўлатов Абдималик Нуруллаевич, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети профессори педагогика фанлари доктори (DSc).
иккинчи оппонент – Дониева Яркин Чориевна, Термиз давлат университети доценти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний қобилиятларини ривожлантириш жараёнида сюжетли-ҳаракатли ўйинлардан самарали фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич таълим жисмоний тарбия машғулотларида сюжетли-ҳаракатли ўйинларни қўллаш орқали ўқувчиларнинг куч, чидамлилик ва координацион қобилиятларини шакллантиришга кўра уларни ижтимоий мослаштириш ва жисмоний ривожланишини параллел равишда таъминлаш имкониятлари илмий асосланган;
бошланғич синф ўқувчиларини ижтимоий мослаштириш ва жисмоний ривожлантиришнинг педагогик модели мазмуни рақамли ва реал муҳит синтезини таъминлашга кўра болаларнинг гаджетларга бўлган қизиқишидан фойдаланиш асосида ҳаракатли ва виртуал ўйин сюжетларини спорт залига кўчириш орқали такомиллаштирилган;
ҳаракатли ўйинларнинг тарбиявий функсияси, ўйин мазмунидаги сюжет элементлари ва методик шартларни уйғунлаштиришга кўра машғулотларнинг давомийлиги, интенсивлиги ва динамикасини белгилаш орқали ўқувчиларни ижтимоий мослаштириш ва жисмоний ривожлантиришнинг педагогик тизими такомиллаштирилган;
ўқувчиларни ижтимоий мослаштириш ва жисмоний ривожлантириш самарадорлиги ўйин машғулотлари жараёнида жисмоний тайёргарлик даражасига кўра тезкорлик, чаққонлик ва координацион қобилиятларнинг ўсиш динамикасини таъминловчи ўйин ичида индивидуал ролларни тақсимлаш технологиясини қўллаш орқали аниқлаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний маданиятини ривожлантириш учун сюжетли-ҳаракатли ўйинлардан фойдаланишда замонавий технологияларни жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
бошланғич таълим жисмоний тарбия машғулотларида сюжетли-ҳаракатли ўйинларни қўллаш орқали ўқувчиларнинг куч, чидамлилик ва координацион қобилиятларини шакллантиришга кўра уларни ижтимоий мослаштириш ва жисмоний ривожланишини параллел равишда таъминлаш имкониятларини илмий асослашга доир таклиф ва тавсиялардан бошланғич таълим амалиётида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 01/11-02/10-748-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний маданиятини ривожлантиришда сюжетли-ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларини ижтимоий мослаштириш ва жисмоний ривожлантиришнинг педагогик модели мазмуни рақамли ва реал муҳит синтезини таъминлашга кўра болаларнинг гаджетларга бўлган қизиқишидан фойдаланиш асосида ҳаракатли ва виртуал ўйин сюжетларини спорт залига кўчириш орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Мактабгача ва бошланғич таълимда ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги “136”-сонли буйруғига асосан 481746-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний маданиятини ривожлантиришда сюжетли-ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;
ҳаракатли ўйинларнинг тарбиявий функсияси, ўйин мазмунидаги сюжет элементлари ва методик шартларни уйғунлаштиришга кўра машғулотларнинг давомийлиги, интенсивлиги ва динамикасини белгилаш орқали ўқувчиларни ижтимоий мослаштириш ва жисмоний ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштиришгага доир таклиф ва тавсиялардан “Мактабгача ва бошланғич таълимда ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги “136”-сонли буйруғига асосан 481746-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний маданиятини ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқувчиларни ижтимоий мослаштириш ва жисмоний ривожлантириш самарадорлиги ўйин машғулотлари жараёнида жисмоний тайёргарлик даражасига кўра тезкорлик, чаққонлик ва координацион қобилиятларнинг ўсиш динамикасини таъминловчи ўйин ичида индивидуал ролларни тақсимлаш технологиясини қўллаш орқали аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан бошланғич таълим жисмоний тарбия дарсларини ташкил қилишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 6-ноябрдаги 01/11-02/10-748-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний маданиятини ривожлантиришда сюжетли-ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.