Усмонова Мафтуна Давлатжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси:ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Аналитик кимё фани ўқитиш методикасини рақамли таълим технологиялари воситасида такомиллаштириш“(олий таълим муассасалари мисолида) 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3664
Илмий раҳбар: Нишонов Миркозимжон техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.K.10.06
Расмий оппонентлар: Хушвактова Хуснобод Солиевна педагогика фанлари доктори, профессор. Жуманов Ахмаджон Мирзаевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети ..
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: аналитик кимё фани ўқитиш методикасини рақамли таълим технологиялар воситасида такомиллаштиришга оид услубий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: рақамли таълим технологиялар воситасида аналитик кимё фанини ўқитишнинг педагогик имкониятлари талабалар методик тайёргарлигини ривожлантиришга йўналтирилган такомиллаштиришнинг ташкилий-дидактик шарт-шароитларни яратишга оид рақамли таълим муҳити аниқ жараёнларини имитациялаш ва кимёвий жараёнларни виртуал моделлаштиришга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
“Аналитик кимё” фанини ўқитиш модели иммерсив технологияларга кўра “баҳолаш ва назорат” интерактив тизимини касбий мобиллик траекториясига интеграциялаш ҳамда рақамли воситалар ёрдамида контекстли ўқитиш шароитига рефлексив мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
“Аналитик кимё” фанини ўқитишда талабаларнинг методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг дастурий таъминоти мураккаб кимёвий ва аналитик жараёнларни адаптив визуаллаштириш орқали рақамли таълим технологиялари мазмунини тадқиқотчилик фаолиятига йўналтириш бўйича таълимий-методик ресурсларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим технологиялар воситасида “Аналитик кимё” фанини ўқитиш натижадорлиги Плиcкерс, Яндех Формс, Ментимелер орқали мобил сўров ва овоз бериш, Қуизлет, Каҳоот ёрдамида мобил викториналар ўтказиш жараёнида рақамли технологияларнинг методик имкониятларини мобил қидирув, булутли сервислар ва веб-қуестлар асосида рефлексив баҳоланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:Талабаларнинг кимё таълими жарайонида рақамли технологиялар асосида методик таййоргарлигини такомиллаштиришга доир оътказилган тадқиқот натижалари асосида:
рақамли таълим технологиялар воситасида аналитик кимё фанини ўқитишнинг педагогик имкониятлари талабалар методик тайёргарлигини ривожлантиришга йўналтирилган такомиллаштиришнинг ташкилий-дидактик шарт-шароитларни яратишга оид рақамли таълим муҳити аниқ жараёнларини имитациялаш ва кимёвий жараёнларни виртуал моделлаштиришга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялари “Аналитик кимё(лаборатория машғулотлари учун)” ўқув қўлланмасининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли буйруғи асосида 839149 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, рақамли таълим технологиялари асосида талабаларнинг методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг дидактик ва технологик имкониятлари орттирилган;
““Аналитик кимё” фанини ўқитиш модели иммерсив технологияларга кўра “баҳолаш ва назорат” интерактив тизимини касбий мобиллик траекториясига интеграциялаш ҳамда рақамли воситалар ёрдамида контекстли ўқитиш шароитига рефлексив мувофиқлаштириш; 3Д технологиялар ёрдамида интеграциялаш ҳамда таълим жараёнида касбий мобилликни ривожлантиришнинг “баҳолаш ва назорат” интерактив тизимини рақамли воситалар ёрдамида такомиллаштиришга доир тавсиялари ва услубий кўрсатмалари, дастурий таъминотини мураккаб аналитик жараёнларни адаптив визуаллаштириш, рақамли технологиялардан фойдаланиш, тадқиқотчилик фаолиятига йўналтиришга оид методик ресурсларни ишлаб чиқишга доир тавсияларидан “Аналитик кимё” номли ўқув қўлланмада фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғи асосида №697399 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг методик тайёргарлигини такомиллаштиришда рақамли таълим муҳитида рақамли технологиялардан фойдаланишнинг электрон таълим ресурслари воситасида такомиллаштириш имконини берган.
“Аналитик кимё” фанини ўқитишда талабаларнинг методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг дастурий таъминоти мураккаб кимёвий ва аналитик жараёнларни адаптив визуаллаштириш орқали рақамли таълим технологиялари мазмунини тадқиқотчилик фаолиятига йўналтириш бўйича таълимий-методик ресурсларни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Аналитик кимё(лаборатория машғулотлари учун)” ўқув қўлланмасининг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли буйруғи асосида 839149 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, рақамли таълим технологиялари асосида талабаларнинг методик тайёргарлигини такомиллаштириш мазмуни кенгайтирилган.
Рақамли таълим технологиялар воситасида “Аналитик кимё” фанини ўқитиш натижадорлиги Плиcкерс, Яндех Формс, Ментимелер орқали мобил сўров ва овоз бериш, Қуизлет, Каҳоот ёрдамида мобил викториналар ўтказиш жараёнида рақамли технологияларнинг методик имкониятларини мобил қидирув, булутли сервислар ва веб-қуестлар асосида рефлексив баҳолашни такомиллаштиришга оид методик тавсиялар ишлаб чиқишга оид методик таклифлари “Аналитик кимёдан лаборатория машғулотлари учун услубий қўлланма” услубий қўлланмаси (Гувоҳнома. № ДГУ–005426) мазмунига сингдирилган ҳамда ҳттп://аналитиккимё таълим медиапорталида жойлаштирилган ( Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг 2025-йил 30-июндаги 22-01-57/22-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли технологиялар асосида талабаларнинг методик тайёргарлиги такомиллаштириш имконияти орттирилган.