Каримова Зулнура Ғуламқодировнанинг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли тизимдаги тилларда сўз-гапларнинг прагмалингвистик, лингвомаданий ва лингвопоетик тадқиқи”.
10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Fil1115
Илмий маслаҳатчи: Курбанова Мухаббат Матякубовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Қўқон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.01.12
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор М.Х.Ҳакимов; филология фанлари доктори, доцент Н.К.Собирова; филология фанлари доктори, профессор Р.Р.Бобокалонов
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли тизимдаги тиллар, хусусан, ўзбек, инглиз, рус ва француз тилларидаги семантик-функсионал шаклланган сўз-гапларнинг прагма-лингвистик, лингвомаданий ва лингвопоетик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
турли тизимдаги, хусусан, ўзбек, инглиз, рус ва француз тилларида сўз-гапларнинг тадқиқи ва таснифи масалалари илк бор қиёсий ва антропосентрик ёндашув асосида ўрганилиб, уларнинг семантик-функсионал ва коммуникатив хусусиятлари ёритилган;
ўзбек, инглиз, рус ва француз тилларида сўз-гапларнинг прагматик хусусиятлари очиб берилган: бадиий асарлар, сўзлашув нутқидан олинган мисоллар таҳлили асосида бу тилларда эҳтимол, может быть, майбе, пеут-êтре, шукур, слава богу, тҳанк Год, Диеу мерcи каби модал сўзлар сўзловчининг коммуникатив мақсади асосида турли нутқий актларни ҳосил қилиши, ие, вой, wоw, пооҳ, ух ты, ах, оҳ, wаоуҳ каби ундовлар нутқ эгасининг ҳис-туйғулари билан бирга воқеликка нисбатан салбий ёки ижобий баҳосини ҳам акс эттириши, майли, ҳа, ес, ладно, оуи, дъаccорд каби бирликлар розилик нутқий актини ҳосил қилиши, йўқ, но, нет, нон инкор бирликлари ҳамда Лаббай, Ҳелло, Алло, Алло, Хўш?, Wелл?, Ну?, Алорс? каби таклиф-хитоб сўз-гапларининг пресуппозиция ифодалаш хусусиятига эгалиги, шунингдек, уларнинг контекст, нутқ вазияти билан боғлиқ ҳолда танлаб ишлатилиши ва прагматик маънога эга бўлиши илмий асосланган;
семантик-функсионал шаклланган сўз-гаплар: раҳмат, тҳанкс, спасибо, мерcи каби модал бирликлар, бай-бай-бай, юм-юм, ням-ням, миам-миам / Ё тавба!, Оҳ Год!, О Боже!, Оҳ мон Диеу! каби ундов ва ундовлашаётган ҳосилалар, хўп бўлади, ок, слушаюсь каби тасдиқни ифодаловчи бирликлар ҳамда ассалому алайкум, гоод морнинг, здравствуйте, бонжоур каби нутқий этикетларни билдирувчи ифодаларнинг муҳим лингвомаданий бирликлар эканлиги далилланган;
турли тизимдаги тилларда сўз-гапларнинг бадиий матнда бажарадиган лингвопоетик вазифалари, нутқнинг таъсирчанлигини ошириши, ўқувчида турли ҳиссий муносабатларни ҳосил қилиши очиб берилган, ўзбек, инглиз, рус ва француз тилларидаги бадиий асарларда сўз-гаплар қаҳрамонлар ва муаллиф нутқини индивидуаллаштиришга ҳамда бадиий матнда поетик нутққа хосланган шаклларда, такрор, фонетик ўзгаришлар, маънони кучайтирувчи юкламалар, махсус оҳанг билан қўлланилиб, матннинг бадиий-эстетик қимматини оширишга хизмат қилиши асосланган;
ўзбек, инглиз, рус ва француз тилларида сўз-гапларнинг умумий ва фарқли томонлари аниқланган: умумий жиҳатлар сифатида улар барча тилларда субектив муносабатни билдириш, коммуникатив мақсадни амалга ошириш ва ҳис-туйғуни ифодалаш хусусиятига эгалиги, фарқли томонлар эса уларнинг шаклланиши, лингвопоетик воситалари, миллий-маданий мазмун ва нутқ одоби меъёрлари билан боғлиқ жиҳатларда ҳамда турли новербал воситаларнинг ҳамроҳлик қилишида намоён бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тизимдаги тилларда сўз-гапларнинг прагмалингвистик, лингвомаданий ва лингвопоетик тадқиқи юзасидан ишлаб чиқилган услубий ҳамда амалий таклифлар асосида:
ўзбек, инглиз, рус ва француз тилларига мансуб сўз-гапларнинг ўзига хос миллий-маданий хусусиятлари, халқ маданияти, урф-одатлари, анъаналари юзасидан муҳим маълумотлар бериши ҳақидаги илмий хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ФА-Ф1-Г003 Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” илмий лойиҳасида фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 11-июлдаги 390/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада турли ясалмалар каби сўз-гаплар ҳам халқ маданияти, урф-одатлари, анъаналарини акс эттиришда алоҳида аҳамиятга эгалиги асосланган;
турли тизимдаги тилларда сўз-гапларнинг нутқда новербал воситалар билан бирга қўлланишидаги лингвомаданий фақрларга оид хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилган ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл ва мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2025-йил 11-июлдаги 392/1-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳада тил бирликларининг лингвомаданий хусусийатларини очиб беришда илмий самарага эришилган;
турли тилларда сўз-гапларнинг прагмалингвистик хусусиятлари, лингвомаданий хосланиши ва лингвопоетик актуаллашуви масаласига оид назарий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканали томонидан суратга олинган 2025-йил “Ибтидо” кўрсатуви ссенарийларини шакллантиришда, шунингдек, сухандон нутқини тузатишда, кўрсатув иштирокчилари билан мулоқотнинг самарали кечишига оид маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2025-йил 29-июлдаги 01-33/583-сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотдаги мулоқотнинг самарали кечишида коммуникантлар нутқининг ўрни ҳақидаги хулосалар телекўрсатув ссенарийси мазмунини янада бойитишга хизмат қилган.
тадқиқот материалларидан Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида бажарилган ИИ-4721101717-рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказининг 2025-йил 1-августдаги 1397-сонли маълумотномаси). Натижада тил бирликларининг нутқда жамиятида қабул қилинган маданий меъёрлар билан боғлиқ ҳолда ишлатилиши, уларнинг қўлланишида миллат дунёқараши, хулқ-атвори ҳам намоён бўлиши ҳақидаги хулосалар лойиҳа материалларини бойитишга хизмат қилган.