Абдукаримов Мирзоҳид Муротовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармогʼи номи): «Магистрал нефт ва газ қувурлари учун самарали коррозияга барқарор материалларнинг илмий-техник асосларини яратиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.4.DSc/Т993.
Илмий маслаҳатчи: Ёдгоров Нормаҳаммад, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.30/2025.27.12.К/Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Бекназаров Хасан Сойибназарович, техника фанлари доктори, профессор; Қодиров Ҳасан Иргашович, техника фанлари доктори, профессор; Ҳожиев Шокир Ғофурович, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: магистрал нефт ва газ қувурлари учун самарали коррозияга барқарор материалларни олиш технологиясининг илмий-техник асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
госсипол қатронини аммоний сулфат, меламин сианурат, эпихлоргидрин, эпоксид смола ва мой кислоталари билан модификациялаш асосида ГК-1, ГК-2, ГМС-1, ГЕ-1, ГЕ-2, ГЙ-1 маркалари олинган бўлиб, сувда ва мойда эрийдиган, металл юзасини қоплама қилиш орқали уларнинг физик-кимёвий ҳамда антикоррозион хоссалари аниқланган;
синтез қилинган ингибиторларнинг тузилишини тадқиқ қилишда ИҚ-спектроскопияси, дифференциал-термогравиметрик, сканерловчи электрон микроскоп (СЕМ) ҳамда элемент анализ усуллари орқали таркиби тадқиқ этилиб госсипол қатрони асосидаги коррозия ингибиторларининг ҳимоялаш даражаси стандарт талаблар асосида илмий асосланган;
ГК-1 ва ГК-2 маркали ингибиторларнинг сув, градерли сув, хлорид кислота эритмаси ҳамда водород сулфидли эритма муҳитларида металларни ингибирлаш самарадорлигини 96,68 % га ошириш усуллари ишлаб чиқилган;
ГМС-1 маркали коррозия ингибитори билан эпоксид смола модификацияланиб, полимер композит қопламалари турли муҳитларда олинди ва уларнинг барқарорлиги ҳамда ишлатиш давомийлиги гравиметрик усул ёрдамида аниқланиб, коррозия тезлиги ва ҳимоялаш даражаси 98,6 % ни ташкил этиши аниқланган;
ГЙ-1 маркали коррозия ингибитори нефт ва газ қувурларининг ички деворларини 1–6 % ли ҲCл эритмаси билан суюқ углеводородлар муҳитида ишлов берилганда углеводородлардан ҳимоялаш даражаси 98,7 % гача яхшилаганлиги исботланган;
маҳаллий хомашёлар асосида ГК-1, ГЕ-1, ГЙ-1 каби ингибиторларни олиш технологияси ишлаб чиқилган ва жараённинг оптимал шароитлари аниқланиб, уларнинг техник-иқтисодий самарадорлиги илмий асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Магистрал нефт ва газ қувурлари учун самарали коррозияга барқарор материалларнинг илмий-техник асосларини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
госсипол асосидаги нефт мойларида эрийдиган коррозия ингибиторлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида углеводород конларини ўзлаштириш жараёнида металл қувурларни агрессив муҳитлардан ҳимоялашда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2026 йил 2 июлдаги 03-18-8-655-сонли маълумотномаси). Натижада, нефт мойларида эрийдиган ГЙ-1 маркали ингибиторнинг нефт маҳсулотлари муҳитида коррозиядан ҳимоялаш даражасини 98% га яхшилаш имконини берган;
маҳаллий хом ашёлар асосида олинган нефт мойларида эрийдиган ГЙ-1 маркали ингибиторлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида, нефт ва газ қудуқларига қарашли “Алан”, “Жанубий Кемачи”, “Ўртабулоқ” ва Зеварда конларидаги қудуқларда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2026 йил 2 июлдаги 03-18-8-655-сонли маълумотномаси). Натижада, нефт ва газ қувурларининг водород сулфид ва суюқ углеводородли муҳитдаги, ички деворларини коррозиядан ҳимоялаш самарадорлигини 98,7 % гача ошириш имконини берган;
госсипол қатрони асосида синтез қилинган ГК-1, ГК-2, ГМС-1, ГЕ-1, ГЕ-2, ГЙ-1 турдаги коррозия ингибиторлари ва улар билан модификацияланган полимер қопламаларни олиш ва қўллаш технологияси «Ўзбекнефтгаз» АЖ Муборак газни қайта ишлаш заводида амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2026 йил 2 июлдаги 03-18-8-655-сонли маълумотномаси). Натижада, ГМС-1, ГЕ-1, ГЕ-2 маркали модификацияланган ингибиторлар турли агрессив муҳитларда юқори даражадаги коррозияни ингибирлаш даражаси 95-98,6% яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish