Назаров Сайфулла Ибодуллоевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Таркибида олтингугурт бўлган органо-ноорганик олигомерлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Т995.
Илмий маслаҳатчи: Нурқулов Файзулла Нурмуминович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият коʼрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.30/2025.27.12.К/Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Мирвалиев Зоид Зохидович, кимё фанлари доктори, профессор, Ахмедов Вохид Низомович, техника фанлари доктори, профессор, Нормуродов Бахтиёр Абдулаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида олтингугурт бўлган органо-ноорганик полисулфидли олигомерлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва улар асосисида герметиклар, селектив сорбентлар, антикоррозион қопламалар тайёрлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий ва иккиламчи хомашёлардан полисулфид олигомерлар олиш усуллари ишлаб чиқилган ҳамда улар асосида герметиклар, селектив сорбентлар ва коррозияга қарши қопламалар олинган; 
олинган полисулфид олигомерлар таркибидаги олтингугурт миқдорининг қовушқоқлик ҳамда адгезия жараёнларига таъсири аниқланган;
органо-ноорганик полисулфидли олигомерлар асосида бир вақтнинг ўзида кислотали ва ишқорли муҳитларда юқори сорбсион хусусиятга эга сорбентлар олинган;
полисулфид олигомерларни полимер матрицалар билан модификация қилиш орқали олинган адсорбсион материаллар оқова сувдаги симобни 1,38 мг/л дан 0,12 мг/л гача тушириши аниқланган;
олинган полисулфид олигомерлар ва улар асосидаги ПСТХПЕД-20 ва СМЕД-20 маркали антикоррозион қоплама Ст-3, Ст-20 ва 09Г2С маркали пўлат намуналарида 92,5-96,1% коррозиядан ҳимоя қилиши аниқланган;
олинган сорбентларда пҲ қиймати 4–12 оралиғида ζ–потенсиалнинг манфий бўлиши уларнинг анион табиатга эгалигини, пҲ 2 да эса ζ–потенсиалнинг мусбат қийматга (+0,95 мВ) ўтиши сорбентнинг катион табиатга эга бўлиши илмий исботланган; 
органо-ноорганик полисулфидли олигомерлар олишнинг экологик тоза технологияси ишлаб чиқилган ҳамда техник иқтисодий самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таркибида олтингугурт бўлган органо-ноорганик полисулфидли олигомерлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва улар асосисида герметиклар, селектив сорбентлар, антикоррозион қопламалар тайёрлаш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
элементар олтингугурт, модификацияланган органик олигомерлар ва ноорганик фазали компонентлар асосида органо-ноорганик табиати мужассамланган олигомер сорбентлар олиш технологияси “Навоиязот” АЖ да амалиётга жорий этилган (“Навоиязот” АЖнинг 2025 йил 19 июлдаги 03-4/4566-сон маълумотномаси). Натижада, ПСК-1, ПСК-2 ва СМЕД-8 маркали сорбентлари, винилхлорид мономерини (ВХМ) олиш жараёнида ҳосил бўладиган симоб (Ҳг2+) сақловчи чиқинди сувларидаги симоб ионларини 95,5-97,5% гача тозалаб, 1 м³ чиқинди сувни тозалаш таннархини 28% гача арзонлаштириш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган;
ЭД-20 эпоксиди ҳамда полисулфид асосидаги ПСТХПЕД-20 ва СМЕД-20 маркали ингибиторларни олиш технологияси “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасида амалиётга жорий қилинган (“Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасининг 2025 йил 22-сентябрдаги ОП25/ЭД-3294-сон маълумотномаси). Натижада, 09Г2С, Ст-3, Ст-20 маркали пўлатдан иборат металл конструксиялар ва қурилмаларида коррозияга қарши импорт ўрнини босувчи ингибитор олиш имконини берган; 
органо-ноорганик олигомер асосидаги, атроф-муҳит таъсирларига ва коррозияга барқарор полимер қопламаларни олиш ва қўллаш технологияси “Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасида амалиётга жорий қилинган (“Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасининг 2025 йил 22-сентябрдаги ОП25/ЭД-3294-сон маълумотномаси). Натижада, турли пўлат намуналаридаги ҳимоя самарадорлиги 92,5-96,1% бўлган ПСТХПЕД-20 ва СМЕД-20 маркали антикоррозион қопламаларни ишлаб чиқариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish