Уснатдинова Эльмира Фахратдиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Турли толавий таркибли икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4 PhD/Т6234.
Илмий раҳбар: Абдурахимова Фазилат Абдуллаевна, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.Т.21.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязовович, техника фанлари доктори, профессор; Усмонқулов Шарофжон Қодирқулович, техника фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Турли толавий таркибли аралаш икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш технологиясини такомиллаштириш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта, ПАН, бамбук ва вискоза ипларидан фойдаланиб ясси икки игнадонли трикотаж тўқув машинасини технологик имкониятларини кенгайтириш мақсадида икки қатламли трикотаж тўқималарини қатламларини қўшимча ипсиз асос ҳалқаларини ўзи билан бирлаштириш усули такомиллаштирилган;
пахта ҳамда бамбук ипларини аралаштириб икки қатламли трикотаж тўқималари тўқилганда трикотажни технологик кўрсаткичларига ва физик-механик хусусиятларига таъсири ипларни чизиқий зичликларини ўзгартирилиши билан асосланган;
 бамбук ва пахта иплари билан аралаштириб тўқилганда  машинанинг тўқиш тизимида берилаётган ипларнинг таранглик кучларини трикотажни таркибидаги ҳалқа ўлчамларига таъсир этиш бўйича боғланишлар ишлаб чиқилган;
пахта ва бамбук ипларини аралаштириб тўқилганда ипларни чизиқий зичликларини ва тўқима таркибида уларни жойлари ўзгартирилганда трикотаж хусусиятларини унинг кўрсаткичларига боғланишлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Трикотаж машиналарида янги тузилишли пахта-бамбукли икки қатламли трикотаж тўқималарини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
бамбук ва пахта ипларидан ҳосилали глад асосида прессли бириктирилган янги тузилишли икки қатламли трикотаж тўқимасини олиш технологияси “KNITTING ART TEX” МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2026 йил 15-январдаги № 02/06-71 сонли маълумотномаси). Натижада, бамбук-пахтали трикотаж тўқима турларининг кўпайиши бу тўқималардан болалар, аёллар ва эркаклар устки трикотаж маҳсулот ассортиментларини ишлаб чикаришни 3-5% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish