Раджабов Алишер Исломовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қисман  тишсизликда оғиз бўшлиғи анатомо-функционал ва микробиологик ҳолатини инобатга олиб тиш протезларини танлаш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4113.
Илмий раҳбар: Саидов Акбар Аҳадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Хабибова Назира Насуллоевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Рузуддинов Нурмухаммет Саурбекович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қисман  тишсизликда оғиз бўшлиғи анатомо-функционал ва микробиологик ҳолатини инобатга олиб турли хил усулларда тайёрланадиган  тиш протезларини танлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қисман тишсизликда оғиз бўшлиғи анатомо-функционал ва микробиологик ҳолатини ҳисобга олиб ўтказилган ортопедик даволашда беморни протезга кўникиши муддатини 1 ойдан 15 кунгача қисқартириши асосланган;
илк бор полиуретан хом-ашёсидан тайёрланган қисман олиб қўйиладиган протезлар билан қисман иккиламчи тишсизликни ортопедик даволашнинг патофизиологик самарадорлиги исботланган;
оғиз бўшлиғида сақланиб қолган тишларнинг парадонт тўқимасида  яллиғланиш касалликлари профилактикаси табиий ўсимликлардан олинган воситалардан фойдаланилиб касаллик асоратларини ривожланишининг камайиши исботланган;
илк бор олинадиган тиш протезларини кундалик тозалаш учун тавсия этилган гигиеник муолажа протез юзасидаги микроорганизмлар ва бактерияларни йўқотишнинг самарали усули эканлиги клиник жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий - тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича 2025 йил 4 ноябрдаги 28/38 - сон хулосасига кўра:
 биринчи илмий янгилик: қисман тишсизликда оғиз бўшлиғи анатомо-функционал ва микробиологик ҳолатини ҳисобга олиб ўтказилган ортопедик даволашда беморни протезга кўникиши муддатини 1 ойдан 15 кунгача қисқартириши асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: қисман тишсизлиги мавжуд беморларда алвеоляр ўсиқ атрофиясини, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати, сақланиб қолган тишлар пародонт ҳолати ва оғиз бўшлиғи микробиологик ҳолатини инобатга олиб протезлаш самара берганлиги билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий - амалий маълумотлар Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (21.02.2025 йилдаги 17-u- сон) ҳамда Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (24.02.2025 йилдаги 33-I - сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар қисман тишсизликда протез хом ашёсини тўғри танлашга имкон берди. Юқоридаги даволаш усуллари ушбу контингентдаги беморларда стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда протезлашдан кейинги асоратларнинг олдини олиш учун хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: қисман тишсизликда тавсия этилаётган полиуретан хом-ашёсидан тайёрланган олинадиган тиш протезлари ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг 340000 сўмгача тежалишини кўрсатди. Бу эса маблағи тежалиши, мукаммаллаштирилган даволаш жараёнини таъминлади. Беморларни протезга кўникишни 15 кунга қисқартирди. Хулоса: қисман иккиламчи тишсизлиги мавжуд беморларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ва сақланиб қолган тишлар  пародонт анатомо-функционал ҳолатига касалликларининг тарқалиши, тузилиши, клиникаси ва кечиши табиати тиш протезлардан фойдаланган муддатига боғлиқ. Қисман иккиламчи тишсизликда тишларни олинганлигига 10 йилдан кўп бўлган беморларда алвеоляр ўсиқ атрофияси икки баравар кўплиги кузатилди. Тишларнинг конвегенция ва дивергенция ҳолати ёшга боғлиқ ҳолда ёшликда тишларини олдирган беморларда 3 баробар кўп кузатилди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор полиуретан хом-ашёсидан тайёрланган қисман олиб қўйиладиган протезлар билан қисман иккиламчи тишсизликни ортопедик даволашнинг патофизиологик самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: полиуретан хом-ашёсидан тайёрланган қисман олиб қўйиладиган протезлар акрил пластмассали протезлари нисбатан 1,5 марта кам алвеоляр ўсиқ атрофияси кузатилди,  алвеоляр ўсиқ ва қаттиқ танглай шиллиқ қаватига механик ва токсик-аллергик таъсиротлари камлиги асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий - амалий маълумотлар Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (21.02.2025 йилдаги 17-u- сон) ҳамда Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (24.02.2025 йилдаги 33-I - сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар қисман тишсизликни мукаммал протезлар билан даволашга имкон берди. Юқоридаги ортопедик даволаш усуллари ушбу контингентдаги беморларда стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда протезлашдан кейинги асоратларнинг олдини олиш учун хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: қисман тишсизликда тавсия этилаётган полиуретан хом-ашёсидан тайёрланган олинадиган тиш протезлари ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг 340000 сўмгача тежалишини кўрсатди. Бу эса маблағи тежалиши, мукаммаллаштирилган даволаш жараёнини таъминлади. Хулоса: полиуретан хом-ашёсидан тайёрланган қисман олиб қўйиладиган протезлар билан қисман иккиламчи тишсизликни протезлаш, алвеоляр ўсиқ ва қаттиқ танглай шиллиқ қаватига механик ва токсик-аллергик таъсиротлари камлиги исботланиши билан ортопедик даволаш самарадорлиги оширилган, жумладан, беморларда протезлашдан кейинги асоратларни олдини олишни имконини берди. 
учинчи илмий янгилик: оғиз бўшлиғида сақланиб қолган тишларнинг парадонт тўқимасида  яллиғланиш касалликлари профилактикаси табиий ўсимликлардан олинган воситалардан фойдаланилиб касаллик асоратларини ривожланишининг камайиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: оғиш бўшлиғида сақланиб қолган тишлар парадонтнинг яллиғланиш касалликлари профилактикаси мақсадида табиий ўсимликлардан олинган воситалари самара бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий - амалий маълумотлар Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (21.02.2025 йилдаги 17-u- сон) ҳамда Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (24.02.2025 йилдаги 33-I - сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги:  оғиз бўшлиғида сақланиб қолган тишлар парадонтнинг яллиғланиш касалликлари даво-профилактикаси мақсадида табиий ўсимликлардан олинган воситадан фойдаланиш, ушбу контингентдаги беморларда стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда асоратларнинг олдини олиш учун хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: оғиз бўшлиғида сақланиб қолган тишлар парадонтнинг яллиғланиш касалликларида табиий ўсимликлардан олинган воситадан фойдаланиш, даволаш самарадорлигини ошириш ёрдамида ишлаб чиқилганлиги стоматологик даво-профилактика жараёнида ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг 210000 сўмгача тежалишини кўрсатди. Бу эса маблағи тежалишини таъминлади. Пародонт яллиғланишларини олди олди. Хулоса: олинадиган тиш протезларидан кейин пародонт тўқимасида асоратларнинг ривожланишини ва жараёндаги патологик ўзгаришларнинг оғирлиги тиш протезлари хом-ашёси ва фойдаланиш муддатига боғлиқ. Протезлашдан кейинги пародонт касалликлари даво-профилактика усулларида табиий ўсимликлардан тайёрланган дори воситалари фойдаланилган.
 тўртинчи илмий янгилик: илк бор олинадиган тиш протезларини кундалик тозалаш учун тавсия этилган гигиеник муолажа протез юзасидаги микроорганизмлар ва бактерияларни йўқотишнинг самарали усули эканлиги клиник жиҳатдан исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: олинадиган тиш протезларини тавсия этилаётган кундалик тозалаш усули протез юзасидаги микроорганизмлар ва бактерияларни йўқотишнинг самарали эканлиги ҳамда протезни узоқ хизмат қилиши билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий - амалий маълумотлар Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (21.02.2025 йилдаги 17-u- сон) ҳамда Хоразм вилоят болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (24.02.2025 йилдаги 33-I - сон) клиник амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги:  олинадиган тиш протезларини тавсия этилаётган кундалик тозалаш усули протез юзасидаги микроорганизмлар ва бактерияларни йўқотишга имкон берди. Юқоридаги усуллар ушбу контингентдаги беморларда стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда олинадиган протезларни узоқ хизмат қилишига ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: қисман тишсизликда тавсия этилаётган полиуретан хом-ашёсидан тайёрланган олинадиган тиш протезлари ҳар бир беморга сарфланган маблағнинг 340000 сўмгача тежалишини кўрсатди. Бу эса маблағи тежалиши, мукаммаллаштирилган даволаш жараёнини таъминлади. Бу эса маблағи тежалиши, мукаммаллаштирилган ташхислаш ва таволаш жараёнини таъминлади. Беморларда тавсия этилган протезларни кундалик тозалаш усули,  протезлардан фойдаланиш муддатини 2,5 мартага оширганини гувоҳи бўлдик. Хулоса: қисман иккиламчи тишсизликда алвеоляр ўсиқнинг нотекис атрофияси ва сақланиб қолган тишлар деформaциялари бўлганда полиуретан  хом ашёсидан тайёрланган қисман олиб қўйиладиган протезлар билан даволаш келажакда қиммат даволанишни тежашга имкон беради. Бу улардаги стоматологик касалликларнинг олдини олиш ва даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, шунингдек, тиш шифокорларини тиш протезларининг салбий таъсирини олдини олишга жалб қилиш зарурлигини кўрсатади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish