Баратова Шоира Норжигитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юз суяклари аралаш жароҳатлари бўлган беморларда оғиз бўшлиғи гигиеник холатини баҳолаш ва даволаш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2022.2.PhD/Tib2835.
Илмий рахбар: Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.06.
Расмий оппонентлар: Трунин Дмитрий Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Азимов Мухаммаджон Исмаилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон).
II. Тадқиқотнинг мақсади: оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолатини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда юз скелети суякларининг аралаш жароҳатлари бўлган беморларни даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юз суяклари аралаш жароҳатлари бўлган беморларда оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолатини OHI-S индекси орқали баҳолаш асосида даволаш қўлланилиши сабабли DI даражаси 61,9% га, CI даражаси 66,7% га, умумий OHI-S эса 64,1% га яхшиланиб, посттравматик асоратлар частотасини 10,2% га камайиши аниқланган;
юз суяклари аралаш жарохатлари бўлган беморларда пастки жағ нерви ҳолатини баҳолаш учун ишлаб чиқилган оғриқ симметрияси шкаласи (1-3 балл) ёрдамида 62,8% беморда дифференциаллашган нейропротектор терапия қўлланилиши сабабли асосий гурухда гуруҳда 76% нерв фаолияти тўлиқ тикланиши аниқланган;
юз суяклари аралаш жарохатлари бўлган беморларда оғиз шиллиқ қавати бутунлиги бузилиши натижасида сўлак pH даражаси меъёрдаги 5,8–6,2 гача пасайиб, қовушқоқлик 1,8–2,4 cP гача ошиши сабабли микробиологик текширувларда патоген микрофлора (P. gingivalis, A. actinomycetemcomitans) фаоллигининг кескин ошиши аниқланган;
маҳаллий яллиғланишга қарши гиалурон кислота, алоэ вера таркибли гелини қўллаш орқали оғиз суюқлигида IL-6 даражаси 9,43% га, PMA индекси бўйича оғир даража гингивит 40,4% дан 5,4% га пасайиши гелнинг маҳаллий иммунитетни тиклашдаги самарадорлилигини кўрсатиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Юз суяклари аралаш жароҳатлари бўлган беморларда оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолатини баҳолаш ва даволаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 15.08.2025 й. 23-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: юз суяклари аралаш жароҳатлари бўлган беморларда оғиз бўшлиғи гигиеник ҳолатини OHI-S индекси орқали баҳолаш асосида даволаш қўлланилиши сабабли DI даражаси 61,9% га, CI даражаси 66,7% га, умумий OHI-S эса 64,1% га яхшиланиб, посттравматик асоратлар частотасини 10,2% га камайиши аниқланганлиги Самарканд давлат тиббиёт университети Илмий Кенгаши томонидан 2023 йил 7-июнда 10-сон билан тасдиқланган “Юз суяклари аралаш жарохатлари бўлган беморларда оғиз бўшлиғи гигиенасини баҳолаш билан даволаш самарадорлигини ошириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган.Илмий янгиликнинг амалиётга жорий  қилиниши: ушбу янгилик  Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмасининг 3-феврал 2025-йилдаги №1365-7-107-ТБ/2025-сонли ва Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасининг 26-мартдаги №37 сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 августдаги 23-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: Юз суяклари аралаш жарохатлари бўлган беморларда оғиз бўшлиғи гигиеник холатини бахолаш ва оғиз бўшлиғининг қониқарли гигиенасини сақлаш, жароҳатдан кейинги асоратларнинг ривожланишига олиб келадиган омилларни бартараф этиш ЮСАЖни даволаш натижаларини яхшилаш имконини бериши аниқланган. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: юз суяклари аралаш жарохатлари бўлган беморларни статсионарда бир кунлик даволаниши ҳар бир беморга комплекс профилактик мақсадда даво муолажалари ва физио терапия ўтказилганида, харажат қуйидагича бўлди: (прейскуранти асосида) 1 беморга ўрин куни 1 кунга 98000 ташкил қилади. Комплекс даволаниш, физиотерапия ва овқатланиш сарф ҳаражатлари 230000 сўмни ташкил қилади. Юз суяклари аралаш жарохатлари бўлган беморларда вақтида ўтказилган даволаш профилактик тадбирлари асосида беморларни статсионарда даволаниш кунлари 2,5 кунга қисқарган. Шунинг натижасида 820000 сўм иқтисод қилинишини таъминлайди.
иккинчи илмий янгилик: юз суяклари аралаш жарохатлари бўлган беморларда пастки жағ нерви ҳолатини баҳолаш учун ишлаб чиқилган оғриқ симметрияси шкаласи (1-3 балл) ёрдамида 62,8% беморда дифференциаллашган нейропротектор терапия қўлланилиши сабабли асосий гурухда гуруҳда 76% нерв фаолияти тўлиқ тикланиши аниқланганлиги Самарканд давлат тиббиёт университети Илмий Кенгаши томонидан 2023 йил 7-июнда 10-сон билан тасдиқланган “Юз суякларининг қўшма жароҳатлари бўлган беморларни оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда даволаш тактикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгилик натижаларининг амалиётга жорий  қилиниши: ушбу янгилик  Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмасининг 3-феврал 2025-йилдаги №1365-7-107-ТБ/2025-сонли ва Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасининг 26-мартдаги №37 сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15 августдаги 23-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: юз суяклари аралаш жарохатлари бўлган беморларда оғиз бўшлиғи гигиеник холатини бахолаш ва оғиз бўшлиғининг қониқарли гигиенасини сақлаш, жароҳатдан кейинги асоратларнинг ривожланишига олиб келадиган омилларни бартараф этиш ЮСАЖни даволаш натижаларини яхшилаш имконини бериши аниқланган. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: қўшма жарохатлари бўлган беморларда оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг бутунлиги бузилишининг оқибатида оғиз суюқлиги  қовушқоқлигининг ошиши ва минерал таркибининг ёмонлашуви билан кечиши сўлакнинг кислотали муҳити ошиши оқибатида микрофлоранинг патоген ҳолатга ўтиши диагностик мезон сифатида тавсия этилганлиги беморларнинг текширувларга қатнамаслиги ҳисобига 1 нафар бемор хисобига сарфланадиган маблағларни 180000 сўмга иқтисод қилинишини таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: юз суяклари аралаш жарохатлари бўлган беморларда оғиз шиллиқ қавати бутунлиги бузилиши натижасида сўлак pH даражаси меъёрдаги 5,8–6,2 гача пасайиб, қовушқоқлик 1,8–2,4 cP гача ошиши сабабли микробиологик текширувларда патоген микрофлора (P. gingivalis, A. actinomycetemcomitans) фаоллигининг кескин ошиши аниқланганлиги Самарканд давлат тиббиёт университети Илмий Кенгаши томонидан 2023 йил 7-июнда 10-сон билан тасдиқланган “Юз суяклари аралаш жарохатлари бўлган беморларда оғиз бўшлиғи гигиенасини баҳолаш билан даволаш самарадорлигини ошириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган.Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмасининг 3-феврал 2025-йилдаги №1365-7-107-ТБ/2025-сон рақамли ва Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасининг 26-мартдаги №37 рақамли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: Қўшма жарохатлари бўлган беморларда оғиз бўшлиғи гигиеник холатини бахолаш ва оғиз бўшлиғининг қониқарли гигиенасини сақлаш, жароҳатдан кейинги асоратларнинг ривожланишига олиб келадиган омилларни бартараф этиш ЮСАЖни даволаш натижаларини яхшилаш имконини бериши аниқланган. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Юз суяклари аралаш жарохатлари бўлган беморларда оғиз бўшлиғи гигиеник холатини бахолаш ва оғиз бўшлиғининг қониқарли гигиенасини сақлаш мақсадида ўтказилган эрта гигиеник тадбирлар диагностик мезон сифатида тавсия этилганлиги беморларнинг қўшимча, кечки даврда чуқур стоматологик кўрик ва даволаниши учун қатнаганлиги ҳисобига 1 нафар бемор хисобига сарфланадиган маблағларни 151000 сўмга иқтисод қилишини таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: маҳаллий яллиғланишга қарши гиалурон кислота, алоэ вера таркибли гелини қўллаш орқали оғиз суюқлигида IL-6 даражаси 9,43% га, PMA индекси бўйича оғир даража гингивит 40,4% дан 5,4% га пасайиши гелнинг маҳаллий иммунитетни тиклашдаги самарадорлилигини кўрсатиши  аниқланганлиги Самарканд давлат тиббиёт университети Илмий Кенгаши томонидан 2023 йил 7-июнда 10-сон билан тасдиқланган “Юз суякларининг қўшма жароҳатлари бўлган беморларни оғиз бўшлиғининг гигиеник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда даволаш тактикаси” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган.  Илмий янгилик натижаларининг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик  Самарқанд шахар тиббиёт бирлашмасининг 3-феврал 2025-йилдаги №1365-7-107-ТБ/2025-сон рақамли ва Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасининг 26-мартдаги №37 рақамли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: Юз суякларининг аралаш жароҳатида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини бутунлиги бузулиши бўлган  беморларда даволаш-профилактика чора-тадбирлари мажмуасини қўллаш ижобий самарадорлигига эришиш имконини берган. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Юз суякларини аралаш жароҳатида оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини бутунлиги бузулиши бўлган  беморларда такомиллаштирилган даво комплексини қўллашнинг ижобий самарадорлиги кўрсатилиб, унинг стоматология амалиётида қўлланилиши 1 нафар бемор хисобига сарфланадиган маблағларни 380000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.Хулоса: Юз суяклари аралаш жароҳатлари бўлган беморларда комплекс даво-профилактика тадбирларини жорий этиш натижасида статсионар даволаниш даври ўртача 2,5 кунга қисқариб, умумий клиник самарадорлик 60% атрофида ошди. Тадқиқот асосида ишлаб чиқилган эрта гигиеник ва ташҳислаш чоралари беморларда асоратлар ривожланиш хавфини 30–35% га камайиши имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish