Абдисатторов Абдижалил Абдивали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг ижодий компетентлигини халқ чолғулари оркестри воситасида ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мусиқа таълими) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8569.
Илмий раҳбар: Ўринова Нилуфар Мухаммадовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Баҳриев Аҳмад Раҳматович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Эргашев Муродбек Икромович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг ижодий компетентлигини халқ чолғулари оркестри имкониятлари орқали ривожлантиришга хизмат қиладиган методикани янада такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
халқ чолғулари оркестри воситасида бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг ижодий компетентлиги тузилмаси (мусиқий билим ва тушунчалар, ижодий усуллар ва ёндашувлар, та'лимни индивидуаллаштириш, тадқиқот ёндашувлари ва технологиялар интеграцияси) компонентлари педагогик-психологик тадқиқотларни оърганиш ва баҳолаш ҳамда индивидуал йондашувнинг прагматик жиҳатининг эмпирик барқарорлигига устуворлик бериш асосида аниқланган;
бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг ижодий компетентлигини ривожлантириш мазмуни “Халқ чолғулари оркестри” танлов фани ва “Уш авлод учрашуви” номли маданий-маърифий тадбир, муаллифлик концерт дастурларини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
халқ чолғулари оркестри воситасида бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг ижодий компетентлигини ривожлантириш методикаси тадқиқотчиликка (Ресеарч-Басед Леарнинг), гуруҳ бўлиб ишлашга (Теам-Басед Леарнинг), амалиётга (Wорк-Басед Леарнинг) асосланган ёндашувларнинг комплекс таъсири валидлигини қатъий белгилаш асосида такомиллаштирилган;
халқ чолғулари воситасида бўлажак мусиқа фани ўқитувчилари ижодий компетентлигини ривожлантиришнинг функсионал моделининг ташкилий-технологик блоки “Нотадан онгли ўқиш”, “Штрихлар билан ишлаш”, “Ансамбл уйғунлиги” каби методларини амалий машғулотларда интенсив қўллаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг ижодий компетентлигини халқ чолғулари оркестри воситасида ривожлантириш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқ чолғулари оркестри воситасида бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг ижодий компетентлиги тузилмаси (мусиқий билим ва тушунчалар, ижодий усуллар ва ёндашувлар, та'лимни индивидуаллаштириш, тадқиқот ёндашувлари ва технологиялар интеграцияси) компонентлари педагогик-психологик тадқиқотларни оърганиш ва баҳолаш ҳамда индивидуал йондашувнинг прагматик жиҳатининг эмпирик барқарорлигига устуворлик бериш асосида аниқланган таклиф ва тавсиялар бакалавриатнинг “Мусиқа таълими” таълим йўналишининг малака талаби мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 16-декабрдаги 02/01-01-590-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг ижодий компетентлигини тузилмаси илмий-методик жиҳатдан асослаб берилган;
бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг ижодий компетентлигини ривожлантириш мазмуни “Халқ чолғулари оркестри” танлов фани ва “Уш авлод учрашуви” номли маданий-маърифий тадбир, муаллифлик концерт дастурларини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини аниқлаш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси томонидан ташкил этилган концертлар, фестиваллар, ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2024-йил 17-декабрдаги 01-04/85-222-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг ижодий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
халқ чолғулари оркестри воситасида бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг ижодий компетентлигини ривожлантириш методикаси тадқиқотчиликка (Ресеарч-Басед Леарнинг), гуруҳ бўлиб ишлашга (Теам-Басед Леарнинг), амалиётга (Wорк-Басед Леарнинг) асосланган ёндашувларнинг комплекс таъсири валидлигини қатъий белгилаш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлар “Хор ва хоршунослик” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Фарғона давлат университети ректорининг 2022-йил 23-декабрдаги 586-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг ижодий компетентлигини ривожлантиришга методик жиҳатдан йўналтирилган тизимли ёндашув асослаб берилган;
халқ чолғулари воситасида бўлажак мусиқа фани ўқитувчилари ижодий компетентлигини ривожлантиришнинг функсионал моделининг ташкилий-технологик блоки “Нотадан онгли ўқиш”, “Штрихлар билан ишлаш”, “Ансамбл уйғунлиги” каби методларини амалий машғулотларда интенсив қўллаш асосида ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар бакалавриатнинг “Мусиқа таълими” таълим йўналиши ўқув жараёнига татбиқ этилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 21-декабрдаги 11-05-7384/04-сон далолатномаси). Натижада, халқ чолғулари оркестри воситасида бўлажак мусиқа фани ўқитувчиларининг ижодий компетентлигини ривожлантириш модели таълим амалиётига жорий қилинган.