Тухтасинов Аброр Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг этнопедагогик маданиятини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мусиқа таълими) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped4576.
Илмий раҳбар: Панжиев Қурбонниёз Бердиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), доцент Шодиева Матлуба Жўраевна; педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ташматова Камола Абдурашидовна.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг этнопедагогик маданиятини такомиллаштириш методикаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг этнопедагогик маданиятини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари халқ мусиқа ижодининг функсионал аспектлари ва аксеологик ёндошув тажрибасига таянилган ҳолда педагогик, касбий ва шахсий қадриятларга ижодий рефлексив ва педагогик вербал, новербал интеракция асосида аниқланган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг этнопедагогик маданиятини такомиллаштириш методикаси “устоз-шогирд”, “импровизация”, “лойиҳалаш”, “қулоқ билан эшитиш” ҳамда ижтимоий лойиҳаларида волонтёр сифатида иштирок этиш каби усуллар мазмунини ифодаловчи мотивасион, когнитив-технологик, самарали-ижодийлик, назарий-тайёргарлик компонентларини аниқлаш, назарий ва амалий билимларни этнопедагогик фаолиятда дифференциал ва интеграл қўллаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда касбий этнопедагогик маданият мезонлари ўқитувчи касбига қизиқишни фаоллаштириш, касбий билим, кўникма, ижрочилик ҳамда педагогик малакаларни амалиётга қўллаш усули сифатида касбий фаолият ва таълим траекториясида бадиий ва коммуникатив коллаборация контекстида мотивасион, назарий технологик, самарали ижод қобилиятларини коммуникатив-индивидуал аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг этнопедагогик маданиятини такомиллаштириш модели талабаларнинг мотивасион, ижодий, касбий, когнитив, коммуникатив қобилиятларининг касбий имкониятларини импровизасион кўникмалар контекстида комплекс-диагностик аниқлаш ва функсионал-креатив ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мусиқа ўқитувчисининг этнопедагогик маданиятини такомиллаштириш методикаси боъйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг этнопедагогик маданиятини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятлари халқ мусиқа ижодининг функсионал аспектлари ва аксеологик ёндошув тажрибасига таянилган ҳолда педагогик, касбий ва шахсий қадриятларга ижодий рефлексив ва педагогик вербал, новербал интеракция асосида аниқланган хулоса ва таклифлардан “Ўзбек халқ мусиқа ижоди” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда этнопедагогик маданиятини такомиллаштириш метод, усул ва воситаларининг педагогик имкониятларини таҳлил этиш имконияти оширилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг этнопедагогик маданиятини такомиллаштириш методикаси “устоз-шогирд”, “импровизация”, “лойиҳалаш”, “қулоқ билан эшитиш” ҳамда ижтимоий лойиҳаларида волонтёр сифатида иштирок этиш каби усуллар мазмунини ифодаловчи мотивасион, когнитив-технологик, самарали-ижодийлик, назарий-тайёргарлик компонентларини аниқлаш, назарий ва амалий билимларни этнопедагогик фаолиятда дифференциал ва интеграл қўллаш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан “Ўзбек халқ мусиқа ижоди” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак мусиқа ўқитувчисининг этнопедагогик маданиятини такомиллаштириш методлари орқали талабаларнинг индивидуал қобилиятларини ривожлантиришга эришилган;
талабаларда касбий этнопедагогик маданият мезонлари ўқитувчи касбига қизиқишни фаоллаштириш, касбий билим, кўникма, ижрочилик ҳамда педагогик малакаларни амалиётга қўллаш усули сифатида касбий фаолият ва таълим траекториясида бадиий ва коммуникатив коллаборация контекстида мотивасион, назарий технологик, самарали ижод қобилиятларини коммуникатив-индивидуал аниқлаш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан “Ўзбек халқ мусиқа ижоди” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 1-августдаги 277-сон буйруғига асосан берилган нашр рухсатномаси). Натижада, боʻлажак мусиқа оʻқитувчиларининг чолғу ва хонандалик ижрочилик машғулотлар жараёнида этнопедагогик маданиятини такомиллаштириш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг этнопедагогик маданиятини такомиллаштириш модели талабаларнинг мотивасион, ижодий, касбий, когнитив, коммуникатив қобилиятларининг касбий имкониятларини импровизасион кўникмалар контекстида комплекс-диагностик аниқлаш ва функсионал-креатив ривожлантириш асосида такомиллаштирилган хулоса ва таклифлардан “Ўзбек халқ мусиқа ижоди номли” ўқув қолланма тайёрлашда фойдалинилган (Низомий номидаги Тошкент давлат университети 2025-йил 31-январдаги 11-05-678/04-сон буйруғи асосида берилган маълумотномаси). Натижада, талабаларда этнопедагогик маданиятга оид мусиқий-ижодий қобилиятлар, бадиий-эстетик дидини такомиллаштиришга эришилган.