Ҳақназарова Нилуфар Куранбоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим трансформацияси шароитида педагог кадрларнинг узлюксиз касбий ривожланиши педагогик тизимини такомиллаштириш” 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Ped946.
Илмий маслаҳатчи: Бегимкулов Узокбой Шоимкулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.33.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шарипова Диляра Джуманиёзовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тожибоева Ҳилола Махмутовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим трансформацияси шароитида педагог кадрларни узлюксиз касбий ривожлантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагог кадрларнинг узлюксиз касбий ривожланишининг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари рақамли ва анъанавий таълимни уйғунлаштириш, касбий ривожланишни индивидуал ва рефлексив ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда малака ошириш жараёнларини адаптив бошқариш орқали педагогларнинг касбий ўсиш самарадорлигига таъсир этувчи субектив ва обектив омиллар уйғунлигини таъминлаш асосида аниқланган;
олий таълим ташкилотлари педагог кадрларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган таркибий-функсионал модели компетенсиявий, когнитив-метапредмет ва аксиологик мезонлар мазмунининг вертикал (ривожланиш босқичлари) ва горизонтал (фанлараро ва фаолиятлараро) компонентлар билан ўзаро ички алоқадорлигини таъминлаш, шунингдек касбий фаолият натижалари билан узвий боғлаш асосида такомиллаштирилган;
таълим трансформацияси шароитида педагог кадрларнинг узлюксиз касбий ривожланиш жараёни рефлексив фаолият, ўз-ўзини ривожлантириш ва касбий мослашувчанлик имкониятларини фаоллаштирувчи омилларни босқичма-босқич интеграциялаш орқали касбий ўсиш тражекторияларини индивидуаллаштиришга хизмат қилувчи динамик ривожланиш механизми сифатида такомиллаштирилган;
педагог кадрларнинг касбий фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг диагностик механизмлари нейропедагогик кузатув, адаптив мониторинг ҳамда касбий фаолият натижаларини таълим сифати кўрсаткичлари билан боғловчи интеграллашган баҳолаш мезонларининг мазмуни ва функсионал имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
педагог кадрларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг методик таъминоти креатив фикрлаш, муаммони ҳал этиш, рефлексив фаолият ва касбий фаолиятнинг замонавий талабларига тезкор мослашиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган адаптив таълим технологияларига асосланган махсус ўқув модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
педагог кадрларнинг узлюксиз касбий ривожланишининг ташкилий-педагогик шарт-шароитларини рақамли ва анъанавий таълимни уйғунлаштириш, касбий ривожланишни индивидуал ва рефлексив ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда малака ошириш жараёнларини адаптив бошқариш орқали педагогларнинг касбий ўсиш самарадорлигига таъсир этувчи субектив ва обектив омиллар уйғунлигини таъминлаш асосида аниқлаш бўйича таклиф ва тавсиялардан Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва Беларус Республикаси Олий таълим институти билан ҳамкорликда 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-4821091576 “Масофавий технологиялардан фойдаланган ҳолда олий таълим ва қайта тайёрлаш, малака ошириш тизимларида ўқув фаолиятини ташкил этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида қўлланилган(Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 24-январдаги 02/01-01-30 рақамли маълумотномаси). Натижада, педагогларнинг индивидуаллаштирилган ўқитиш траекторияларини яратиш, касбий рефлексив фаолиятни фаоллаштириш ва масофавий таълим шароитида мослашувчанлик кўрсаткичларини ошириш имконияти таъминланган;
олий таълим ташкилотлари педагог кадрларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган таркибий-функсионал моделини компетенсиявий, когнитив-метапредмет ва аксиологик мезонлар мазмунининг вертикал (ривожланиш босқичлари) ва горизонтал (фанлараро ва фаолиятлараро) компонентлар билан ўзаро ички алоқадорлигини таъминлаш, шунингдек касбий фаолият натижалари билан узвий боғлаш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024- йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида № МО-4-19 рақам билан рўйҳатга олинган “Таълим тизими менежменти” ҳамда № МО-Ал-4-18 рақам билан рўйҳатга олинган “Таълимда менежмент” йўналишлари бўйича малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларига сингдирилган(Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 24-январдаги 02/01-01-30 рақамли маълумотномаси). Натижада педагогларнинг компетенсиявий ёндашув асосида фаолият юритиш, рефлексив таҳлил ва инновацион менежмент кўникмалари сезиларли даражада ривожланган;
таълим трансформацияси шароитида педагог кадрларнинг узлюксиз касбий ривожланиш жараёнини рефлексив фаолият, ўз-ўзини ривожлантириш ва касбий мослашувчанлик имкониятларини фаоллаштирувчи омилларни босқичма-босқич интеграциялаш орқали касбий ўсиш тражекторияларини индивидуаллаштиришга хизмат қилувчи динамик ривожланиш механизми сифатида такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялардан МРБ-ОТ-2019-23 “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали педагог кадрларни тайёрлашнинг илмий-услубий таъминоти” (2020-2021 йй.) мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида қўлланилган(Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 24-январдаги 02/01-01-30 рақамли маълумотномаси). Натижада педагогларнинг касбий компетентлиги, рефлексив фаолияти ва ўзини ўзи ривожлантириш мотивацияси сезиларли даражада ошган;
педагог кадрларнинг касбий фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг диагностик механизмларини нейропедагогик кузатув, адаптив мониторинг ҳамда касбий фаолият натижаларини таълим сифати кўрсаткичлари билан боғловчи интеграллашган баҳолаш мезонларининг мазмуни ва функсионал имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи билан тасдиқланган № МО-391-2-12 рақамили “Педагогик технология ва педагогик маҳорат” йўналиши бўйича давлат ва нодавлат таълим муассасалари кадрларини қўшма малака ошириш курсининг ўқув режа ва дастурларига сингдирилган(Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 24-январдаги 02/01-01-30 рақамли маълумотномаси). Натижада педагогларнинг рефлексив фаолияти, касбий мослашувчанлиги ҳамда таълим сифати кўрсаткичлари ўзаро боғлиқ ҳолда баҳоланиши таъминланган;
педагог кадрларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг методик таъминотини креатив фикрлаш, муаммони ҳал этиш, рефлексив фаолият ва касбий фаолиятнинг замонавий талабларига тезкор мослашиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган адаптив таълим технологияларига асосланган махсус ўқув модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш орқали такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида № МО-4-19 рақам билан рўйҳатга олинган “Таълим тизими менежменти” ҳамда № МО-Ал-4-18 рақам билан рўйҳатга олинган “Таълимда менежмент” йўналишлари бўйича малака ошириш курсларининг ўқув режа-дастурлари ва малака талабларига сингдирилган(Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 24-январдаги 02/01-01-30 рақамли маълумотномаси). Натижада педагогларнинг касбий компетентлиги — яъни креатив фикрлаш, рефлекция ва мослашувчанлик салоҳияти комплекс тарзда ривожланган.