Хасанова Гулназа Рахатжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кредит-модул тизими шароитида талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини такомиллаштириш” (педагогика фанлари мисолида), 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7760
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.12.01 
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, доцент Матжанов Нуржон Султонмурадович, педагогика фанлари доктори, профессор Мардонов Шукурулло Қўлдошевич.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: кредит-модул шароитида талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини такомиллаштиришнинг потенсиал имкониятларини аниқлаш ҳамда самарали педагогик механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кредит-модул тизимида талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигининг педагогик таҳлили таълим жараёнини билим излаш, ахборот манбаларини синтезлаш, ўз-ўзини назорат қилиш компонентларини тизимли равишда ўрганиш, фаоллик ва самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичларни адаптив баҳолаш, рефлексив ва амалий компонентларни қиёсий таснифлаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг кредит-модул тизими шароитида мустақил таълим олиш компетентлигини такомиллаштириш жараёни фаол ва масъулиятли иштирокини флексибид таълим муҳитига мақсадли интеграциялаш, индивидуал ўқув траекториясининг ўсиш даражасини аутентик баҳолаш мезонлари ва индикаторларига мослаштириш, мустақил фаолиятни рақамли платформалардаги ресурсларига ўзаро интеграциясини мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;  
кредит-модул тизими асосида олий таълим муассасалари талабаларининг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантириш модели креатив фикрлаш кўникмаларини таълим мазмунига сингдириш, рақамли таълим муҳитини масофавий ресурслар ва кейслар билан тўйинтириш, модулли ўқув режаларига мос инновацион методларни мақсадли-жараёнли компонентларга функсионал акслантириш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг мустақил таълим олиш компетентлигини такомиллаштириш самарадорлиги ўз-ўзини ривожлантириш қобилиятини когнитив, мотивацион, амалий ва рефлектив диагностикалаш, флексибил таълим муҳитини қайта лойиҳалаш, механизмларни мақбул қўллаш, аутентик баҳолаш тизимини жорий этиш ва субект муносабатлари барқарорлигини таъминлаш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида кредит-модул тизими шароитида талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асослари ва ушбу йўналишда олиб борилган тадқиқотлар натижасида олинган илмий хулосалар тизимли равишда умумлаштирилди:
кредит-модул тизимида талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигининг педагогик таҳлили таълим жараёнини билим излаш, ахборот манбаларини синтезлаш, ўз-ўзини назорат қилиш компонентларини тизимли равишда ўрганиш, фаоллик ва самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичларни адаптив баҳолаш, рефлексив ва амалий компонентларни қиёсий таснифлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 18-июл кунги 22-01-272/22-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини такомиллаштиришнинг дидактик имкониятларини аниқлашга эришилган;
талабаларнинг кредит-модул тизими шароитида мустақил таълим олиш компетентлигини такомиллаштириш жараёни фаол ва масъулиятли иштирокини флексибид таълим муҳитига мақсадли интеграциялаш, индивидуал ўқув траекториясининг ўсиш даражасини аутентик баҳолаш мезонлари ва индикаторларига мослаштириш, мустақил фаолиятни рақамли платформалардаги ресурсларига ўзаро интеграциясини мувофиқлаштиришга асосланган тизимли ёндашув натижасида аниқланган таклифлар “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 18-июл кунги 22-01-272/22-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантириш технологиялари ва уларни қўллаш механизмлари самарадорлиги ошган;
кредит-модул тизими асосида олий таълим муассасалари талабаларининг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантириш модели креатив фикрлаш кўникмаларини таълим мазмунига сингдириш, рақамли таълим муҳитини масофавий ресурслар ва кейслар билан тўйинтириш, модулли ўқув режаларига мос инновацион методларни мақсадли-жараёнли компонентларга функсионал акслантириш асосида такомиллаштирилганлигига доир таклифлар “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 18-июл кунги 22-01-272/22-сонли маълумотномаси). Натижада тизимда талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантириш моделини такомиллаштириш мазмуни бойитилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг мустақил таълим олиш компетентлигини такомиллаштириш самарадорлиги ўз-ўзини ривожлантириш қобилиятини когнитив, мотивацион, амалий ва рефлектив диагностикалаш, флексибил таълим муҳитини қайта лойиҳалаш, механизмларни мақбул қўллаш, аутентик баҳолаш тизимини жорий этиш ва субект муносабатлари барқарорлигини таъминлашга боғлиқ эканлиги асосланганлигига оид таклифлар “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 18-июл кунги 22-01-272/22-сонли маълумотномаси). Натижада кредит-модул тизимида талабаларнинг мустақил таълим олиш компетентлигини ривожлантириш самарадорлигини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish