Сариева Эътибор Матчанбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Маданий туризм орқали талабалар маънавий-маърифий тарбияси самарадорлигини оширишнинг педагогик имкониятлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6187
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.12.01 
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Саидова Мохинур Жонпулатовна, педагогика фанлари доктори, доцент Ражабов Фурқат Тўрақулович.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: маданий туризм орқали олий таълим муассасаларида талабаларнинг маънавий-маърифий тарбиявий жараёнини самарали ташкил этишнинг педагогик имкониятларини аниқлаш, тизимлаштириш ва уларни амалиётга жорий этиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муҳитида маданий туризмнинг таълимий имкониятлари маданий қадриятлар тизимини тарихий-маданий меросга ҳурмат, миллий қадриятларга содиқлик ва ижтимоий фаоллик каби сифатлар билан уйғунлаштириш, тарбиявий аҳамиятини персептив, когнитив ва компетенсиявий ёндашувларга адаптациялаш, шахсга йўналтирилган таълимнинг конструктивистик ва андрапедагогик салоҳиятини аниқлашни комплекс баҳолаш асосида таҳлил қилинган;
маданий туризм асосида талабаларнинг маънавий-маърифий тарбияси самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи дидактик имкониятлар маънавий-маърифий ҳамда таълимий-тарбиявий жараёнларни маданий мерос обектлари, туризм воситалари ва педагогик салоҳиятига тизимли интеграциялаш, инновацион ўқув-дидактик материалларни модернизациялашган муаллифлик технологиясини рефлексив баҳолашга боғлиқлиги асосида аниқлаштирилган;
маданий туризм воситалари ёрдамида талабаларнинг маънавий-маърифий тарбиясини самарали ташкил этиш модели ташкилий-методологик компонентига миллий анъаналарга асосланган ижодий лойиҳаларни педагогик-психологик ва ижтимоий-маданий шарт-шароитлар билан уйғунлаштириш, мазмунли-жараёнли компонентига экскурсиялар, тарихий обидаларга ташриф, музей ва маданий муассасаларда ўтказиладиган интерактив машғулотларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муҳитида маънавий-маърифий тарбия жараёнининг самарадорлиги маданий муҳитни шакллантиришда эстетик дунёқараш ва тарихий онгни ижтимоий фаоллик ва мулоқотнинг коллаборативлигини таъминлаш, интерактив ва амалий курсларни детерминатив кўрсаткичларга боғлиқ ўзгаришларни мониторинг қилиш орқали оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маданий туризм орқали талабалар маънавий-маърифий тарбияси самарадорлигини ошириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муҳитида маданий туризмнинг таълимий имкониятлари маданий қадриятлар тизимини тарихий-маданий меросга ҳурмат, миллий қадриятларга содиқлик ва ижтимоий фаоллик каби сифатлар билан уйғунлаштириш, тарбиявий аҳамиятини персептив, когнитив ва компетенсиявий ёндашувларга адаптациялаш, шахсга йўналтирилган таълимнинг конструктивистик ва андрапедагогик салоҳиятини аниқлашни комплекс баҳолаш асосида илмий жиҳатдан таҳлил қилинди ҳамда “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилди (Урганч давлат университети ректорининг 2025-йил 30-июндаги қарори). Натижада олий таълим муҳитида талабаларда тарихий-маданий меросга ҳурмат, миллий қадриятларга содиқлик ҳамда ижтимоий фаолликни шакллантирувчи педагогик имкониятлари аниқланди;
маданий туризм асосида талабаларнинг маънавий-маърифий тарбияси самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи дидактик имкониятлар маънавий-маърифий ҳамда таълимий-тарбиявий жараёнларни маданий мерос обектлари, туризм воситалари ва педагогик салоҳиятига тизимли интеграциялаш, инновацион ўқув-дидактик материалларни модернизациялашган муаллифлик технологиясини рефлексив баҳолашга боғлиқлиги “Умумий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилди (Урганч давлат университети ректорининг 2025-йил 30-июндаги қарори). Натижада маданий туризм орқали талабалар маънавий-маърифий тарбияси самарадорлигини оширишнинг дидактик имкониятлари такомиллаштирилди;
маданий туризм воситалари ёрдамида талабаларнинг маънавий-маърифий тарбиясини самарали ташкил этиш модели ташкилий-методологик компонентига миллий анъаналарга асосланган ижодий лойиҳаларни педагогик-психологик ва ижтимоий-маданий шарт-шароитлар билан уйғунлаштириш, мазмунли-жараёнли компонентига экскурсиялар, тарихий обидаларга ташриф, музей ва маданий муассасаларда ўтказиладиган интерактив машғулотларни киритиш асосида такомиллаштирилди ва Андижон давлат педагогика институтида бажарилган 01-713 рақамли “Янги авлод дарсликлари асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида амалиётга жорий этилди. Натижада мазкур модел маданий туризм педагогик имкониятларини англашга йўналтирилган тарбиявий жараёнининг муҳим таркибий қисми сифатида амалиётда самарали қўлланила бошланди;
олий таълим муҳитида маънавий-маърифий тарбия жараёнининг самарадорлиги маданий муҳитни шакллантиришда эстетик дунёқараш ва тарихий онгни ижтимоий фаоллик ва мулоқотнинг коллаборативлигини таъминлаш, интерактив ва амалий курсларни детерминатив кўрсаткичларга боғлиқ ўзгаришларни мониторинг қилиш Қ.Ниёзий номидаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоғистон гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган АИ-ХТ-0-92997 рақамли“Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий  тарбиялашнинг муаммолари” номли илмий-амалий лойиҳа доирасида амалиётга жорий этилди. Натижада маданий туризмнинг талабалар маънавий-маърифий тарбиясидаги самарадорлигини аниқлаш индикаторларини белгилаш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish