Боботаев Миржалол Ибодулла ўғлининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”даги диалектизмларнинг параметрик таҳлили  10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2159
Илмий раҳбар: Элтазаров Жўлибой Данабаевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07
Расмий оппонентлар: Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор; Қиличев Байрамали Эргашевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да қайд этилган диалектизмларнинг лингвистик хусусиятлари, уларга хос параметрларни тизимли равишда тавсифлаш, шунингдек, ўзбек тилига оид турли луғатлар, айниқса изоҳли луғатларда диалектал лексиканинг параметрлар асосида акс эттирилиш ҳолатини лингвистик таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”даги диалектизмларнинг лингвоареал, этнолисоний, этномаданий ва қиёсий-тарихий хусусиятлари лингвостатистик, фонетик-орфографик, морфологик, этимологик ва лексик-семантик параметрлар таҳлили асосида далилланган;
диалектал луғавий бирликларнинг лингвоареал жиҳатлари изоҳли луғат материали асосида жонли шевалар (қарлуқ, қипчоқ, ўғуз) билан синхрон ва диахрон қиёслаш орқали уларнинг маркировкасидаги ноаниқликлар бартараф этилган ҳамда лексикографик тавсифлашнинг такомиллаштирилган мезонлари ишлаб чиқилган;
муайян концептни ифодаловчи диалектал луғавий бирликларнинг оламнинг лисоний манзарасидаги ўрни ва мақоми, шунингдек, уларнинг адабий тил лексикаси ва фразеологик фонди билан шакл-мазмун  муносабатлари нуқтаи назаридан симметрик ва асимметрик хусусиятлари илмий асосда таҳлил қилиниб, далиллар билан асослаб берилган;
 “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да қайд қилинган ўзбек лаҳжа ва шеваларига оид 1330 та луғавий бирликнинг шевалар, шунингдек, лексикологик тизимдаги ўрни ва миллий-маданий, концептуал ҳамда лисоний белгиларига нисбатан параметрик хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили изоҳли луғатларидаги шевага оид сўзларнинг лексикографик талқини ва тавсифи юзасидан олинган илмий таҳлил, хулоса ҳамда натижалар асосида: 
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”даги диалектизмларнинг лингвоареал, этнолисоний, этномаданий ва қиёсий-тарихий хусусиятлари лингвостатистик, фонетик-орфографик, морфологик, этимологик ва лексик-семантик параметрлар таҳлили асосида далилланган тавсиялар ва хулосаларидан 2020-2023 йилларда бажарилган AM-F3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025 йил 9 июндаги 01/4-2342-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек шеваларига хос сўзлардан тузилган луғатлардаги бирликлардан диалектал корпус яратиш ва унда шева сўзларининг ўрнини белгилаш, шевага оид сўзларни транскрипция қилишдаги ҳар хилликдан қочиб бир хилликни таъминлаш каби масалаларнинг ечими лексикография соҳасидаги илмий ютуқларнинг кўпайишига хизмат қилган;
диалектал луғавий бирликларнинг лингвоареал жиҳатлари изоҳли луғат материали асосида жонли шевалар (қарлуқ, қипчоқ, ўғуз) билан синхрон ва диахрон қиёслаш орқали уларнинг маркировкасидаги ноаниқликлар бартараф этилган ҳамда лексикографик тавсифлашнинг такомиллаштирилган мезонлари ишлаб чиқилган хулосаларидан 2021-2023 йилларда бажарилган “Ўзбек тилининг миллий корпусини лойиҳалаш ва дастурий мажмуа ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент давлат ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг 2025 йил 20 июндаги 364/01-01-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида тайёрланган илмий ишлар ва лойиҳаларнинг самарадорлиги ошган;
муайян концептни ифодаловчи диалектал луғавий бирликларнинг оламнинг лисоний манзарасидаги ўрни ва мақоми, шунингдек, уларнинг адабий тил лексикаси ва фразеологик фонди билан шакл-мазмун  муносабатлари нуқтаи назаридан симметрик ва асимметрик хусусиятлари илмий асосда таҳлил қилиниб, далиллар билан асослаб берилган ўринлардан 2022-2024 йилларда бажарилган IL-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Google, Yandex, Google translate) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025 йил 9 июндаги 01/4-2343-сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг морфолексиони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратишда, шунингдек, луғатлардаги диалектал луғавий бирликларнинг шевага хос сўзлар ҳамда уларнинг адабий тил материаллари билан ифода-мазмун муносабатига кўра симметрик ва асимметрик муносабатлари асослаб берилган;
 “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да қайд қилинган ўзбек лаҳжа ва шеваларига оид 1330 та луғавий бирликнинг шевалар, шунингдек, лексикологик тизимдаги ўрни ва миллий-маданий, концептуал ҳамда лисоний белгиларига нисбатан параметрик хусусиятлари аниқланганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси  “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025 йил 6 июндаги 26-36-995-сон маълумотномаси). Натижада эшиттириш мавзуси доирасидаги маълумотларнинг маърифий, илмий ва амалий жиҳатдан бойишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish