Уктамова Умида Сунатуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талаба қизларда тазйиқ ва тажовузнинг олдини олишга қаратилган дунёқарашни шакллантириш (Педагогика олий таълим мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Ped1301.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар:  Кушвактов Неъмат Хусанович,  педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Ходжаниязов Сардор Умарович ҳамда педагогика фанлари доктори (DSc), доцент Ҳолиқулова Феруза Хасановна 
Етакчи ташкилот: сифатида Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талаба қизларда тазйиқ ва тажовузнинг олдини олишга қаратилган дунёқарашни шаклантиришнинг назарий-амалий тизимини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
компетенсиявий, шахсга йўналтирилган, ва превентив ёндашувлар (ҳуқуқбузарлик профилактикаси) интеграцияси асосида тазйиқ ва тажовузга қарши барқарор дунёқарашни шакллантиришнинг педагогик механизмлари аниқлаштирилиб, таълим жараёнига рефлексив машғулотлар, тренинг технологиялари ва муаммоли вазиятларни моделлаштириш усуллари такомиллаштирилган;
илк бор тазйиқ ва тажовузнинг олдини олишга қаратилган дунёқарашни шакллантириш жараёни яхлит педагогик тизим сифатида асосланиб, унда гендер сезгирлиги, ижтимоий масъулият ва шахсий хавфсизлик компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган консептуал модел такомиллаштирилган;
рақамли таълим платформалари, мултимедиа воситалари ва интерактив онлайн модуллар асосида талаба қизларнинг тазйиқ ва тажовузни англаш, баҳолаш ва унга қарши ижтимоий фаол позицияни эгаллаш кўникмаларини ривожлантирувчи инновацион педагогик технологияси такомиллаштирилиб, тажриба-синов жараёнларида самарадорлиги исботланган;
тазйиқ ва тажовузнинг олдини олишга йўналтирилган дунёқарашни шакллантириш даражасини аниқловчи мезонлар, кўрсаткичлар ва диагностик воситалар мажмуаси ишлаб чиқилиб, у педагогик мониторинг ва таълим сифати назоратини амалга оширишда амалий аҳамиятга эга эканлиги илмий жиҳатдан асосланиб, методик таъминот бойитилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Талаба қизларда тазйиқ ва тажовузнинг олдини олишга қаратилган дунёқарашни шакллантиришнинг педагогик асосларига доир тадқиқот натижалари асосида:
компетенсиявий, шахсга йўналтирилган ва превентив ёндашувлар (ҳуқуқбузарлик профилактикаси) интеграцияси асосида талаба қизларда тазйиқ ва тажовузнинг олдини олишга қаратилган дунёқарашни шакллантиришнинг назарий асослари, буюк мутафаккирларнинг педагогик қарашлари ва илмий манбаларнинг мазмунини очиб берувчи мотивацион, функсионал, психологик муносабатларни интерпретациялаш ва натижалар самарадорлиги омилларига устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга оид маълумотлар 5111700 – Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш бакалаврият йўналиши талабалари учун “Педагогик компетентлик” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31- майдаги №237 сонлигувоҳномаси). Натижада талаба қизларда тазйиқ ва тажовузнинг олдини олишга қаратилган дунёқарашни шакллантиришнинг педагогик асосларини аниқлаштиришга эришилган.
илк бор тазйиқ ва тажовузнинг олдини олишга қаратилган дунёқарашни шакллантириш жараёни яхлит педагогик тизим сифатида асосланиб, талаба қизларда тазйиқ ва тажовузнинг олдини олишга қаратилган дунёқарашни шакллантиришнинг шакл, метод ва воситалари шахсга йўналтирилган, креатив фикрлашга ундовчи ва инновацион ўқув муҳитни бошқарувчи технологияларни функсионал интеграциялаш ҳамда мантиқий ва ижодий фикрлашга қаратилган компетенсияларни тизимлаштириш асосида такомиллаштириш юзасидан тавсиялар педагогика соҳаси бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун “Педагогик компетентлик” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги №237 сонли гувоҳномаси). Натижада педагогик асослар аниқлаштирилган.
рақамли таълим платформалари, мултимедиа воситалари ва интерактив онлайн модуллар асосида талаба қизларда тазйиқ ва тажовузнинг олдини олишга қаратилган дунёқарашни шакллантиришнинг мазмуни ва уни ривожлантириш модели, талаба шахсининг ички имкониятларидан креатив фойдаланиш ва ғояларни қуроллантиришнинг шакл, метод ва воситалари инновацион баҳолаш тамойилининг ўқув мақсадларига асосланганлик, ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулайлик каби параметрлари, шунингдек, талаба қизларда тазйиқ ва тажовузнинг олдини олишга қаратилган дунёқарашнинг самарадорлик даражаси шахс маънавий ривожланишига динамик таъсир кўрсатишига қаратилган тарбияланганлик даражаси, ижтимоий онгнинг юксалишига оид илмий янгилик ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-64 рақамли “Оилаларда кўрсатилаётган сифатли ва тезкор ижтимоий хизматлар учун мобил илова яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 2025-йил 25-июн №04/11-7934 сонли маълумотнома). Натижада талаба қизларда дунёқарашга доир билимларини ривожлантиришга эришилган.
тазйиқ ва тажовузнинг олдини олишга йўналтирилган дунёқарашни шакллантириш даражасини аниқловчи мезонлар, кўрсаткичлар ва диагностик воситалар мажмуаси ишлаб чиқилиб, талаба қизларда тазйиқ ва тажовузнинг олдини олишга қаратилган дунёқарашнинг самарадорлик даражаси, шахс маънавий ривожланишига динамик таъсир кўрсатишига қаратилган тарбияланганлик даражаси, ижтимоий онгнинг юксалишига оид “Талаба қизларда тазйиқ ва тажовузнинг олдини олишга қаратилган дунёқарашни шакллантириш (Педагогика олий таълим мисолида)” мавзусидаги диссертациянинг натижалари ва материалларидан Жиззах вилоят телерадиоканали ДМ телевидения муҳарририяти томонидан тайёрланган 2024–2025 йиллар давомида “Таълим ва тараққиёт”, “Этиборингиз марказида”, “Мунозара майдони”, “Диёр интервю” телекўрсатувларида ўз фикр-мулоҳаза ва илмий марузалари билан иштирок этилган (“Талаба қизларда тазйиқ ва тажовузнинг олдини олишга қаратилган дунёқарашни шакллантириш (Педагогика олий таълим мисолида)” мавзусида фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишининг натижаларидан давлат илмий-техника дастурлари доирасида лойиҳаларни бажаришда фойдаланилганлиги тўғрисида 2025-йил 24-декабр №1437/13-10 сонли маълумотнома). Натижада дунёқарашнинг самарадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish