Мамадалиев Камолидин Рахматуллоевичнинг
фан доктори (DSc) ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг ижодкорлик фаолиятини рақамли технологиялар воситасида такомиллаштириш механизмлари”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Ботирова Шахло Исамиддиновна педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, PhD.03/2025.27.12. Ped.31.01 асосидаги бир марталик Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Барно Сайфиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларнинг ижодкорлик фаолиятини рақамли технологиялар воситасида ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рақамли таълим экотизими шароитида талабаларнинг ижодий фаолиятини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари когнитив-эвристик ва технологик детерминантларнинг синтези асосида кенгайтирилган ҳамда рақамли платформаларнинг (виртуал лабораториялар, нейротизимлар, генератив сунъий интеллект) ижодий тафаккурни рағбатлантиришдаги дидактик функсиялари (эвристик-прогнозлаштирувчи, адаптив-шахсийлаштирилган, интерактив-моделлаштирувчи ва коммуникатив-коллаборатив) тизимлаштирилган бўлиб, ушбу жараён интеллектуал салоҳиятни оптималлаштириш, когнитив юкламани бошқариш ҳамда креатив ечимларнинг технологик верификациясини таъминлаш орқали бўлажак мутахассисларнинг инновацион фаолиятга тайёргарлигини сифат жиҳатидан янги босқичга ко'таришга хизмат қилади;
“фан–таълим–ишлаб чиқариш” кластери доирасида касбий трансформациялашнинг педагогик лойиҳалаштириш методологияси (компетенсиявий-модулли ёндашув, узлюксизлик ва изчиллик тамойиллари, ишлаб чиқаришга йўналтирилганлик ҳамда инновацион-дидактик интеграция) такомиллаштирилган бўлиб, унда таълим мазмунини технологик драйверлари (рақамли эгизаклар, ақлли сенсорика, роботлаштирилган тизимлар ва кибер моделлар) билан синхронизация қилиш орқали талабаларнинг муаммоли-изланувчанлик ва лойиҳавий-конструкторлик компетенсияларини ривожлантиришнинг консептуал асоси яратилган;
талабаларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантириш модели концептуал жиҳатдан бойитилган бўлиб, у рақамли муҳитнинг динамик табиати (технологик платформаларнинг доимий янгиланиб бориши, ахборот оқимининг юқори суръати ва виртуал ҳамкорликнинг кенгайиши), шахсий таълим траекториясининг автономлиги (индивидуал ўқув стратегиясини танлаш, ўз-ўзини мустақил бошқариш, когнитив эҳтиёжларни табақалаштириш ва натижаларни мустақил моделлаштириш) ҳамда когнитив, амалий ва рефлексив компонентларнинг ўзаро функсионал детерминацияси асосида оптималлаштирилган.;
ижодий фаолиятни такомиллаштиришнинг таркибий-босқичли тизими (пропедевтик-мослашув, креатив-моделлаштириш, инновацион-экспериментал) рақамли технологияларнинг имкониятларидан келиб чиқиб табақалаштирилган ҳамда ҳар бир босқичнинг сифат кўрсаткичлари (когнитив-технологик саводхонлик, мотивацион-қадриятли муносабат, операцион-креатив мустақиллик, рефлексив-таҳлилий лаёқат) ва самарадорлик мезонлари (ижодий маҳсулдорлик даражаси, рақамли воситаларни танлаш оптималиги, инновацион ечимларнинг оригиналлиги, касбий-ижодий ўзини ўзи ривожлантириш динамикаси) аниқлаштирилган.;
талабаларнинг креатив салоҳиятини юксалтиришнинг инновацион-технологик механизмлари (мултимедиа ресурслари, кросс-платформали интерактив муҳит ва интеллектуал ўқитиш тизимларининг синтези) ишлаб чиқилган бўлиб, унда мосланувчан таълим, коллаборатив ўқитиш, муаммоли-изланувчанлик, лойиҳавий моделлаштириш ва “Десигн Тҳинкинг” (лойиҳа-ижодий тафаккур) методологияларини рақамли воситалар билан интеграциялаш орқали бўлажак мутахассисларнинг касбий-ижодий маҳсулдорлигини оширишнинг методик таъминоти шахсга йўналтирилган таълим траекторияси, визуаллаштирилган алгоритмлар ҳамда креатив натижаларни рақамли мониторинг қилиш воситаларини жорий этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
рақамли таълим экотизими шароитида талабаларнинг ижодий фаолиятини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари когнитив-эвристик ва технологик детерминантларнинг синтези асосида кенгайтирилган ҳамда рақамли платформаларнинг (виртуал лабораториялар, нейротизимлар, генератив сунъий интеллект) ижодий тафаккурни рағбатлантиришдаги дидактик функсиялари (эвристик-прогнозлаштирувчи, адаптив-шахсийлаштирилган, интерактив-моделлаштирувчи ва коммуникатив-коллаборатив) тизимлаштирилган бўлиб, ушбу жараён интеллектуал салоҳиятни оптималлаштириш, когнитив юкламани бошқариш ҳамда креатив ечимларнинг технологик верификациясини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар “Ахборот технологияларини касбий фаолиятда қўллаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли буйруғи) Натижада, рақамли трансформация шароитида рақобатбардош, технологик жиҳатдан мослашувчан ва инновацион фикрловчи мутахассисларни тайёрлашнинг илмий-педагогик асослари такомиллаштирилган;
“фан–таълим–ишлаб чиқариш” кластери доирасида касбий трансформациялашнинг педагогик лойиҳалаштириш методологияси (компетенсиявий-модулли ёндашув, узлюксизлик ва изчиллик тамойиллари, ишлаб чиқаришга йўналтирилганлик ҳамда инновацион-дидактик интеграция) такомиллаштирилган бўлиб, унда таълим мазмунини технологик драйверлари (рақамли эгизаклар, ақлли сенсорика, роботлаштирилган тизимлар ва кибер моделлар) билан синхронизация қилиш асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар “Ахборот технологияларини касбий фаолиятда қўллаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли буйруғи) Натижада, таълим жараёнининг ишлаб чиқариш билан институционал ва технологик интеграцияси кучайтирилган, талабаларда рақамли моделлаштириш, технологик жараёнларни прогнозлаш ҳамда муаммоли вазиятларга инновацион ечимлар ишлаб чиқиш компетенсиялари шаклланишига хизмат қилган;
талабаларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантириш модели концептуал жиҳатдан бойитилган бўлиб, у рақамли муҳитнинг динамик табиати (технологик платформаларнинг доимий янгиланиб бориши, ахборот оқимининг юқори суръати ва виртуал ҳамкорликнинг кенгайиши), шахсий таълим траекториясининг автономлиги (индивидуал ўқув стратегиясини танлаш, ўз-ўзини мустақил бошқариш, когнитив эҳтиёжларни табақалаштириш ва натижаларни мустақил моделлаштириш) ҳамда когнитив, амалий ва рефлексив компонентларнинг ўзаро функсионал детерминацияси асосида ишлаб чиқилган тавсиялар “Таълимда ахборот технологиялари” дарслиги мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғи) Натижада, дарслик мазмунига интеграция қилинган дидактик ёндашувлар талабаларда когнитив жараёнларни рақамли воситалар билан мувофиқлаштириш, лойиҳавий ечимларни моделлаштиришда креатив мосланувчанликни таъминлашга хизмат қилган.
ижодий фаолиятни такомиллаштиришнинг таркибий-босқичли тизими (пропедевтик-мослашув, креатив-моделлаштириш, инновацион-экспериментал) рақамли технологияларнинг имкониятларидан келиб чиқиб табақалаштирилган ҳамда ҳар бир босқичнинг сифат кўрсаткичлари (когнитив-технологик саводхонлик, мотивацион-қадриятли муносабат, операцион-креатив мустақиллик, рефлексив-таҳлилий лаёқат) ва самарадорлик мезонлари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар “Таълимда ахборот технологиялари” дарслиги мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғи) Натижада, талабаларда когнитив жараёнларни технологик воситалар билан мувофиқлаштириш кўникмалари шакллантирилган;
талабаларнинг креатив салоҳиятини юксалтиришнинг инновацион-технологик механизмлари (мултимедиа ресурслари, кросс-платформали интерактив муҳит ва интеллектуал ўқитиш тизимларининг синтези) ишлаб чиқилган бўлиб, унда мосланувчан таълим, коллаборатив ўқитиш, муаммоли-изланувчанлик, лойиҳавий моделлаштириш ва “десигн тҳинкинг” (лойиҳа-ижодий тафаккур) методологияларини рақамли воситалар билан интеграциялаш орқали бўлажак мутахассисларнинг касбий-ижодий маҳсулдорлигини оширишнинг методик таъминоти шахсга йўналтирилган таълим траекторияси, визуаллаштирилган алгоритмлар ҳамда креатив натижаларни рақамли мониторинг қилиш воситаларини жорий этиш асосида ишлаб чиқилган тавсиялар “Баҳолаш назарияси асослари” дарслиги мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 07-октябрдаги 387-сонли буйруғи) Натижада, талабаларнинг ўқув натижаларини мониторинг қилишда рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳамда таҳлилий маълумотлар асосида индивидуал ривожланиш траекторияларини оптималлаштириш даражаси сифат жиҳатидан ортган.