Дусчанова Нилуфар Сабирбаевнанинг
Фан доктори (DSc) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Нейропедагогик технологиялар орқали ўқувчиларнинг адабий саводхонлигини ривожлантиришнинг назарий-методик асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси(адабий таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Ped1242
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий маслаҳатчи:  Ходжамқулов Умид Негматович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Университй, DSc.03/25.08.2025.Ped.193.02
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор  Сапа Матчанов Муродович, педагогика фанлари  доктори (DSc),профессор Киямов Нишон Садикович ҳамда   педагогика фанлари  доктори (DSc),профессор Хамроев Алижон Рўзиқулович
Етакчи ташкилот:  Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади нейропедагогик технологиялар орқали ўқувчиларнинг адабий саводхонлигини ривожлантиришнинг назарий ва методик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
 нейропедагогика ва адабий саводхонлик тушунчаларининг методологик асослари фанлараро ёндашув, когнитив психология ва таълим назариясини саводхонликнинг функсионал ва адабий турлари, танқидий ўқиш консепсиясига мулоҳазавий англаш ва эстетик идрок категориялари негизида таҳлилий-қиёсий ва консептуал асосда интерпретация қилиш орқали аниқлаштирилган;
адабий саводхонликни шакллантирувчи омиллар ва илмий ёндашувлар когнитив, эмоционал ва нейропсихологик механизмларни нейропедагогик таълим моделлари, шахсга йўналтирилган ёндашув, мултисенсор ўқиш каби интерфаол ўқитиш технологияларига нейробиологик ва психолингвистик асосга кўра интегратив таҳлил қилиш ва функсионал-таҳлилий тавсифлаш орқали асосланган;
адабий таълим жараёнига мос нейропедагогик технологиялар ўқувчиларнинг билиш фаолияти ва ҳиссий идрокини мулоҳазавий англаш жараёни ва шахсий интерпретацияга индивидуал когнитив ва нейропсихологик хусусиятларга кўра дидактик жиҳатдан модулли-мақсадли мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
нейропедагогик ёндашувга асосланган адабий саводхонликни ривожлантириш методикаси мултисенсор ўқиш, шахсий маъно яратиш ва бадиий тафаккурни уйғотувчи ижодий машғулотларни ўқувчилардаги индивидуал нейрокогнитив эҳтиёжларга мос равишда интегратив таълим муҳити воситасида эмоционал идрок, когнитив таҳлил ва интерпретатив фаолликни ривожлантириш асосида ташкил қилишнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
нейропедагогик технологиялар воситасида адабий саводхонликни ривожлантиришнинг педагогик модели жараён компонентлари ўртасидаги алоқадорлик ва функсионал узвийликни визуаллаштириш ҳамда нейропедагогик технологияларни адабий таълим жараёнига татбиқ этиш механизмларига интеграциялаш жараёнини таркибий-компонентли тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Нейропедагогик технологиялар орқали ўқувчиларнинг адабий саводхонлигини ривожлантиришнинг назарий ва методик асосларини такомиллаштириш   бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
фанлараро ёндашув, когнитив психология ва таълим назариясини саводхонликнинг функсионал ва адабий турлари, танқидий ўқиш консепсиясига мулоҳазавий англаш ва эстетик идрок категориялари негизида таҳлилий-қиёсий ва консептуал асосда интерпретация қилиш орқали аниқлаштирилган нейропедагогика ва адабий саводхонлик тушунчаларининг методологик асослари бўйича таклиф ва тавсиялари умумий ўрта таълим тизими амалиётида фойдаланилган.  (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2026-йил 16-январдаги 01/11-01-25-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида адабиёт фанини ўқитиш жараёнига нейропедагогик технологияларни татбиқ этиш методикасини такомиллаштиришнинг мезон ва кўрсаткичлари аниқлаштирилган;  
когнитив, эмоционал ва нейропсихологик механизмларни нейропедагогик таълим моделлари, шахсга йўналтирилган ёндашув, мултисенсор ўқиш каби интерфаол ўқитиш технологияларига нейробиологик ва психолингвистик асосга кўра интегратив таҳлил қилиш ва функсионал-таҳлилий тавсифлаш орқали асосланган адабий саводхонликни шакллантирувчи омиллар ва илмий ёндашувлар бўйича хулосалар “Болалар адабиёти” дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи билан тақдим этилган №232-407 рақамли гувоҳномаси). Натижада, нейропедагогик технологияларни адабиёт фанини ўқитиш амалиётига татбиқ этишнинг аниқ механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
 ўқувчиларнинг билиш фаолияти ва ҳиссий идрокини мулоҳазавий англаш жараёни ва шахсий интерпретацияга индивидуал когнитив ва нейропсихологик хусусиятларга кўра дидактик жиҳатдан модулли-мақсадли мослаштириш асосида такомиллаштирилган адабий таълим жараёнига мос нейропедагогик технологиялар бўйича таклиф ва тавсияларидан умумий ўрта таълим мактаблари адабиёт дарсларига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2026-йил 16-январдаги 01/11-01-25-сон маълумотномаси). Натижада, нейропедагогик технологиялар асосида адабиёт фанини ўқитиш бўйича амалий дарс ишланмаларини оммалаштиришга хизмат қилган;
мултисенсор ўқиш, шахсий маъно яратиш ва бадиий тафаккурни уйғотувчи ижодий машғулотларни ўқувчилардаги индивидуал нейрокогнитив эҳтиёжларга мос равишда интегратив таълим муҳити воситасида эмоционал идрок, когнитив таҳлил ва интерпретатив фаолликни ривожлантириш асосида ташкил қилишнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган нейропедагогик ёндашувга асосланган адабий саводхонликни ривожлантириш методикаси,  жараён компонентлари ўртасидаги алоқадорлик ва функсионал узвийликни визуаллаштириш ҳамда нейропедагогик технологияларни адабий таълим жараёнига татбиқ этиш механизмларига интеграциялаш жараёнини таркибий-компонентли тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган нейропедагогик технологиялар воситасида адабий саводхонликни ривожлантиришнинг педагогик модели борасидаги таклиф ва тавсиялар бўйича хулосалар “Болалар адабиёти” дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сон буйруғи билан тақдим этилган №232-407 рақамли  гувоҳномаси).  Натижада, нейропедагогик технологиялар асосида гуманитар фанларини ўқитиш бўйича муаллифлик методикаларини оммалаштиришга хизмат қилган.
нейропедагогик технологиялар воситасида адабий саводхонликни ривожлантиришнинг педагогик модели жараён компонентлари ўртасидаги алоқадорлик ва функсионал узвийликни визуаллаштириш ҳамда нейропедагогик технологияларни адабий таълим жараёнига татбиқ этиш механизмларига интеграциялаш жараёнини таркибий-компонентли тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар бўйича хулосалар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-20170929789-рақамли “Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнида илғор педагоги ва замонавий ахборот – коммуникация технологияларидан фойдаланишни такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳасни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 23-майдаги 04/11-6511-сон маълумотномаси). Натижада, нейропедагогик технологиялар асосида гуманитар фанларини ўқитиш бўйича муаллифлик методикаларини оммалаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish