Машарипова Зумрад Қучқарбоевна
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Ҳозирги ўзбек шоиралари ижодида фолклоризмлар мавзусида 10.00.02. – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4804
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Сабирова Насиба Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05 
Расмий оппонентлар: Сариев Санъатбек Матчанбоевич, филология фанлари доктори (DSc),  
Собирова Зебо Закировна филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек шоиралари ижодида қўлланилган фолклоризмлар ва уларнинг асар композицияси, сюжет тизимидаги бадиий-эстетик вазифаларини таҳлил қилиш асосида ҳар бирининг халқ ижодиётидан фойдаланишдаги индивидуал бадиий маҳоратларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётшунослигида фолклор ва ёзма адабиёт, шунингдек, ҳозирги ўзбек шоиралари ижоди ва фолклор муносабатлари таҳлили асосида халқ оғзаки ижоди материаллари шеъриятимизда ижодкорнинг индивидуал услуби ва маҳоратини акс эттиришда катта омил бўлиб хизмат қилиши, Ҳ.Аҳмедова, З.Мўминова, З.Мирзо, Г.Асқаровалар асарларининг ғоявий-бадиий руҳига сингдирилган фолклоризмлар улар ижодидаги миллий руҳнинг ўлмаслигини, халқчиллигини таъминлаши далилланган;
ҳозирги ўзбек шоиралари шеъриятида фолклоризмларнинг мазмун ва шакл жиҳатдан диалектик бирлигини ифода этувчи изчил ва илмий асосдаги бадиий кўриниши ёритиб берилган ва бу  бадиий талқин образ, мотив, ритм стилизацияси асосида келиб чиқиши, шунингдек, мифлар асосида вужудга келган турли рамзий образларнинг ҳозирги ўзбек шеъриятида тутган ўрни кўрсатилиб, шоиралар ижодида сайқалланиб индивидуал услубга айланган рамзий тимсолларда фолклоризмларнинг акс этиши асосланган;
шоиралар шеъриятида халқ оғзаки ижодидаги мақол, эртак ва афсоналар, достон мотивлари, қўшиқлардан фойдаланиш маҳорати тадқиқ қилиниб, уларнинг  бадиий изланишларидаги индивидуал поетик маҳорати ўзбек шеъриятидаги шаклий изланишларининг самарадорлигини таъминлаганлиги, замонавий шеъриятни шакл ва мазмун томондан янгилаганлиги исботланган;
шоиралар ижодидаги мураккаб (аналитик, синтезлашган, стилизацион) фолклоризмлар ва мифологик асосли ранг билан боғлиқ рамзий образларнинг бадиий-эстетик вазифалари таҳлили асосида Ҳ.Аҳмедова, З.Мўминовалар шеърларида кўпроқ афсона ва ривоятларга ўрин ажратилгани, З.Мирзо шеърларида қарғиш ва достон мотивлари етакчилик қилиши, Г.Асқарова шеъриятида эса халқона, бахшиёна оҳанглар устуворлик касб этиши асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги ўзбек шоиралари ижодидаги фолклоризмларнинг ўзига хос  талқини ва фолклор материалларнинг аёллар шеърияти бадииятида тутган ўрнини аниқлаш юзасидан олинган натижалар асосида: 
диссертацияда тадқиқ қилинган материаллар адабиётшунослик йўналишида олиб борилган изланишларни бойитишда, хусусан, фолклоршуносликка кириш, адабиётшуносликка кириш, адабиёт назарияси фанларини ўқитишда манба сифатида асосланиши, фолклор анъаналарининг бугунги ўзбек шеърияти, хусусан, аёллар шеъриятида тутган ўрнига оид хулоса ва натижаларидан, шунингдек, тадқиқотчининг “Ҳаётнинг фуснкор тасвирлари” (2022), “Яшил ишқ ва ранг-баранг гуллар” (2023), “Ҳозирги ўзбек шоиралари ижодида аналитик фолклоризмлар” (2024) каби мақолаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида ва Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳа ва ФА-043429-рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги илмий амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024-йил 25-декабрдаги №359-сон ва №360-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек шоираларининг халқ оғзаки ижоди таъсирида ёзилган шеърларининг батафсил ўрганилиши фолклор анъаналарига ижодий ёндашган ҳолда ишлов бериш тизимларининг маълумотлар базасининг кенгайишига замин яратган ва лойиҳаларнинг илмий-амалий аҳамияти ошишига кўмак берган;   
диссертациянинг шоиралар ижодидаги фолклоризмларнинг акс этиши, фолклоризмларнинг бугунги тадқиқотларда ёритилиши илмий-назарий жиҳатдан бадиийлик мезонлари асосида кўрсатилиб, шоиралар ижодидаги мифологик образлар, турли рамзий образларнинг ўзига хос хусусиятларига таяниб, улар ижодининг бадиий таҳлил синтези такомиллаштирилган ҳамда шоиралар ижодидаги ранг-баранг образларнинг руҳий тасвири бадиий адабиётимизнинг жанрий қонуниятлари асосида кўриб чиқилиб, қаҳрамонлар руҳиятини ишонарлилик мароми орқали очишдаги аҳамиятнинг бадиий-эстетик тамойиллари далилланган, шунингдек, уларнинг ижодидаги фолклоризмларни юзага чиқаришдаги изланишларнинг илмий-назарий жиҳатлари асосланган натижа ва хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлимида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлимининг 2024-йил 25-июлдаги №01-03/743-сон маълумотномаси). Натижада, аёллар шеъриятидаги образлар ранг-баранглиги, уларнинг руҳий тасвири ўзбек адабиётининг жанрий қонуниятлари асосида амалга оширилганлигини, ижод жараёнида бадиий синтез жараёни муҳим аҳамият касб этишини ойдинлаштиришга хизмат қилган; 
тадқиқот ишининг ҳозирги аёллар шеъриятидаги фолклоризмларнинг шеър бадииятидаги ўрни, фолклоризмларнинг қўлланишидаги ўзига хос жиҳатлар, халқ оғзаки ижоди материалларини синтезлаш ёки стилизациялашга оид таҳлиллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла телерадиоканали”нинг 2024-йил июн-июл ойларида эфирга узатилган “Умр дафтари”, “Зиё дарғалари” номли илмий-маърифий кўрсатувларда ҳамда “Ўзбекситон телерадиоканали”нинг 2024-йил апрел-май ойларида эфирга узатилган “Адабий жараён” номли радиоешиттиришларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 16-декабрдаги №04-36-1308-сон ва “Ўзбекситон телерадиоканали” давлат муассасанинг  2024-йил 25-декабрдаги 02-15-767-сон маълумотномалари). Натижада, кўрсатув ва радиоешиттиришларнинг илмий-маърифий жиҳатдан салоҳияти ортишига, миллий урф-одатларимиз кўзгуси бўлган халқ оғзаки ижоди намуналарининг бугунги шеъриятимиздаги, санъатимиздаги аҳамияти, бадиий адабиётнинг тарбия воситаси сифатидаги қирраларини очиб беришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish