Отабобоева Умида Илҳомовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогика олий таълим муассасалари талабаларини  маънавий-эстетик ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped1154
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат  университети.
Илмий раҳбар: Мавлонова Саида Умаровна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01 
Расмий оппонентлар: Қурбонова Мафтуна Фахриддиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент ҳамда Мардонов Шукрулло Қолдошевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд  давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларни маънавий-эстетик   ривожлантиришнинг педагогик технологияларини такомиллаштиришдан иборат (педагогик фанларни ўрганиш жараёнида).
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
касбий маданиятни шакллантириш, компетенсиявий ёндашув  асосида  уларни маънавий-эстетик ривожлантириш, бўлажак ўқитувчиларда касбий компетентликни такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти,  шунингдек, педагогик  шарт-шароитлари ва дидактик имкониятлари аниқлаштирилган;
маънавий-эстетик тарбияни ривожлантиришнинг педагогик технологияларини тизимлаштиришнинг дидактик параметрлари, касбий компетентлик характеридаги аутентик вазифалар билан ишлашнинг фаол усулларини лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
таълим машғулотларининг алгоритмик хариталари, интерфаол ўқув жараёнини таъминловчи методик тизим ва касбий компетенсиясини такомиллаштирувчи умумкасбий тавсифдаги интеллектуал топшириқлар, педагогик дастурий воситалар, янгиланган маълумотлар базаси орқали талабаларнинг маънавий-эстетик компетенсияларини ривожлантиришнинг илмий-методик таъминоти бойитилган; 
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш даражалари (репродуктив, продуктив, қисман изланишли, креатив)ни ташхислаш компонентлари функсияларини интегратив мувофиқлаштириш орқали маънавий-эстетик ривожлантиришнинг педагогик технологиялари, ижодий топшириқларни бажариш методлари (вариантларни танлаш, масалалар алгоритми, ихтирочилик) ҳамда ўқитиш сифат ва самарадорлиги такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: педагогика олий таълим муассасалари талабаларни маънавий-естетик ривожлантиришнниг педагогик технологияларини такомиллаштириш  юзасидан ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
педагогика олий таълим муассасаларида бўлажак талабаларда касбий маданиятни шакллантириш, уларни маънавий-естетик ривожлантириш ҳамда мазмунини бойитиш, компетентли ёндашув  асосида бўлажак ўқитувчиларда касбий компетентликни такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти,  педагогик  шар-шароитлари ва дидактик имкониятларини аниқлашга доир таклиф ва тавсиялар Халқ таълими вазирининг 2023- йил 18-майдаги 156-сон буйругʻи асосида 2023-2024-йилларда амалга оширилиши белгиланган Ал-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институтининг 2025 йил 23 октябрдаги 03-17-09-973-маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчилар касбий тайёргарлигига қўйиладиган малака талабалари касбий компетенсиялар тизими асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни маънавий-эстетик ривожлантиришнинг педагогик технологияларини такомиллаштириш бўйича ўқув материалларни тизимлаштиришнинг дидактик параметрлари, касбий компетентлик характеридаги топшириқлар, касбий компетентликка оид материаллар билан ишлашда интерфаол усулларни такомиллаштиришга доир таклифлардан Жиззах политехника институти илмий тадқиқот режасининг ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларга ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2025 йил 24 октябрдаги 03-733-722-маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини юксалтириш мазмуни ва ташкилий-методик асослари такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни маънавий-эстетик ривожлантириш орқали уларнинг  касбий компетенсиясини такомиллаштиришнинг илмий-методик таъминоти ўқув машғулотларининг алгоритмик хариталари, интерфаол ўқув жараёнини таъминловчи методик тизими, умумкасбий тавсифдаги интеллектуал топшириқлар, педагогик дастурий воситалардан маълумотлар базаси яратилган ҳамда олий таълим муассасасининг педагогика ва психология таълим йўналишидаги илмий методик таъминот мазмунига доир таклиф ва тавсиялар Халқ таълими вазирининг 2023- йил 18-майдаги 156-сон буйругʻи асосида 2023-2024-йилларда амалга оширилиши белгиланган Ал-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий тадқиқот институтининг 2025 йил 23 октябрдаги 03-17-09-973-маълумотномаси). Натижада ушбу таклифлар таълимнинг илмий-методик таъминотининг сифат ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларни маънавий-эстетик ривожлантиришнинг педагогик технологиялари, ижодий топшириқларни бажариш методлари (вариантларни танлаш, масалаларни ечиш алгоритми, ихтирочилик), бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш даражалари (репродуктив, продуктив, қисман изланишли, креатив)ни ташхислаш компонентлари (анкета,  таҳлил, башоратлаш, лойиҳалаш), функсияларини интегратив мувофиқлаштириш орқали ўқитиш сифат ва самарадорлигини оширишга доир тавсиялардан “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган (2024-2025 йиллар давомида) “Таълим ва тараққиёт”, “Эътиборингиз марказида”, “Муносабат”, “Диёр интервю” телекўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти телерадиоканалининг 2025 йил 31 октябрдаги 1203/13-10-маълумотномаси). Натижада талабаларни  мустақил ва креатив фаолиятга йўналтириш, ўз-ўзининг касбий компетентлигини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish