Назарова Гулчехра Усмановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси тиббиёт ходимлари популяциясида юрак ишемик касаллигининг эпидемиологияси, хатар омиллари ва профилактикаси йўллари» 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Tib940.
Илмий маслаҳатчилар: Мамасолиев Неъматжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.02.
Расмий оппонентлар: Рустамова Мамлакат Тулябаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедова Муяссар Гофуржановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аляви Бахромхон Анисович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона жамоат саломатлиги институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тақдиқотнинг мақсади: Фарғона водийси тиббиёт ходимлари популяциясида юрак ишемик касаллигининг эпидемиологияси ва хатар омилларини ўрганиш, профилактикасининг такомиллаштирилган усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари мисолида тиббиёт ходимлари популяциясида профессионал психоэмоционал хавф омиллари гипоталамо-гипофизар-буйрак усти ва симпато-адренал тизимлар фаоллашувини индукция қилиши натижасида коронар микроциркуляциянинг бузилиши, атерогенез кучайиши ва эндотелиал дисфункция ривожланишига олиб келиши юрак ишемик касаллигининг ўткир ва сурункали шакллари ривожланиш хавфининг ортиши ўртасида ишончли боғлиқлик аниқланиб,  касбий фаолият тавсифи ва ишлаб чиқариш омилларининг узоқ муддатли таъсири кардиоваскуляр хавф ошишининг муҳим детерминантлари эканлиги исботланган;
тиббиёт ходимлари популяциясида профессионал психоэмоционал омилларга кўра кардиоваскуляр хавфларини комплекс баҳолаши модификацияланувчи хавф омиллари - касбий стресс, дислипидемия ва метаболик синдром ўртасида кўп босқичли узвий боғлиқлик аниқланганлигига кўра уларнинг биргаликдаги таъсири юрак ишемик касаллигининг сурункали шакллари ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши исботланган;
тиббиёт ходимлари популяциясида профессионал психоэмоционал омиллар хавфи таъсирида ишемиядан сўнг миокардни тикланишнинг бузилиши, репаратив жараёнларнинг чўзилиши ва коронар воқелик рецидивланиш хавфининг ошиши билан тавсифланувчи профессионал-детерминацияланган юрак ишемик касаллиги келиб чиқиши исботланган; 
тиббий профессионал психоэмоционал омиллар, дислипидемия ва гипергликемиянинг синергик таъсири ўткир юрак ишемик касаллиги ривожланиш хавфининг шаклланиши ва даражасига нисбатан липид ва углевод алмашинувини бузилишларининг профессионал психоэмоционал омиллар билан бир вақтда мавжудлиги ҳар бир омилнинг алоҳида таъсирига нисбатан касаллик хавфини ишончли даражада ошириши ҳамда кардиометаболик хавф тузилиши ва ифодаланиш даражасининг ўзгаришига олиб келиши илмий жиҳатдан асосланган;
тиббий фаолиятнинг касбий хусусиятлари билан боғлиқ психоэмоциал омилларнинг модифицирланган ва модифицирланмаган юрак-қон томир касалликлари хавфини баҳолаш юрак ишемик касалликлари билан оғриган беморларни клиник бошқаришда профилактика чоралари самарадорлигини ошириши ва тиббий мутахассисларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини бериши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фарғона водийсининг тиббиёт ходимлари популяциясида юрак ишемик касаллигининг эпидемиологияси, хатар омиллари ва профилактикаси йўлларини ўрганиш йўналишида олиб борилган тадқиқотнинг натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари мисолида тиббиёт ходимлари популяциясида профессионал психоэмоционал хавф омиллари гипоталамо-гипофизар-буйрак усти ва симпато-адренал тизимлар фаоллашувини индукция қилиши натижасида коронар микроциркуляциянинг бузилиши, атерогенез кучайиши ва эндотелиал дисфункция ривожланишига олиб келиши юрак ишемик касаллигининг ўткир ва сурункали шакллари ривожланиш хавфининг ортиши ўртасида ишончли боғлиқлик аниқланиб, касбий фаолият тавсифи ва ишлаб чиқариш омилларининг узоқ муддатли таъсири кардиоваскуляр хавф ошишининг муҳим детерминантлари эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил “06” февраль № 02-сон билан тасдиқланган “ЮИКнинг чин тарқалишини ва хатар омилларини эпидемиологик мониторинг билан тиббиёт ходимларида аниқлашнинг алоҳида жиҳатлари” номли услубий тавсиянома ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил “06” февраль № 02-сон билан тасдиқланган “Юрак ишемик касаллигини тиббиёт ходимларида барвақт аниқлаш, прогнозлаш, олдини олиш ва даволаш янги “модели-алгоритми”ни ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома мазмунига синдирилган. Мазкур таклиф Республика кардиология ихтисослашган илмий-амалий марказининг Андижон филиали бўйича 2025 йил “19” мартдаги 42-сон, Андижон шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил “19” мартдаги 39-сон, Фарғона шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил “20” мартдаги 1620-11-169-TV/2025-сон №32 буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил “22” майдагидаги 18 сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу тавсияномаларни амалиётда қўлланилиши ЮИК ташхисотини осонлаштиради ва иқтисодий самара келтиради, касалликнинг даволаш чора-тадбирларига кетадиган ҳаражатларни: а) тиббий бригадалар кўламида, б) оилавий поликлиника шароитида, в) стационаргача бўлган ва стационардан кейинги босқичда камайтириш имконини беради; Иқтисодий самарадорлиги: Умумий иқтисодий тежаши 7500000000 сўмни ва 1 та беморга нисбатан иқтисодий тежаш 7978000 сўмни ташкил қилади; Хулоса: Тиббиёт ходимлари орасидан юрак ишемик касаллигининг тарқалиши 18,4% ни ташкил қилиб, умумий популяцияга нисбатан 1,7 марта ортиқ эканлиги Тиббиёт ходимларида ЮИКнинг эпидемиологияси, хатар омиллари ва профилактикаси йўллари аниқланганлиги ва исботланганлиги хавфи юқори бўлган пренозологик вазият билан ШП кардиоваскуляр мувофиқ профилактикани ишлаб чиқиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: тиббиёт ходимлари популяциясида профессионал психоэмоционал омилларга кўра кардиоваскуляр хавфларини комплекс баҳолаши модификацияланувчи хавф омиллари - касбий стресс, дислипидемия ва метаболик синдром ўртасида кўп босқичли узвий боғлиқлик аниқланганлигига кўра уларнинг биргаликдаги таъсири юрак ишемик касаллигининг сурункали шакллари ривожланиш хавфини ошишига олиб келиши исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил “06” февраль № 02-сон билан тасдиқланган “ЮИК нинг чин тарқалиши ва хатар омилларини эпидемиологик мониторинг билан тиббиёт ходимларида аниқланишнинг алоҳида жиҳатлари” номли услубий тавсиянома ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил “06” февраль № 02-сон билан тасдиқланган “Юрак ишемик касаллигини тиббиёт ходимларида барвақт аниқлаш, прогнозлаш, олдини олиш ва даволаш янги модели-алгоритмини ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика кардиология ихтисослашган илмий-амалий марказининг Андижон филиали бўйича 2025 йил “19” мартдаги 42-сон, Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил “19” мартдаги 39-сон, Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил “20” мартдаги 1620-11-169-TV/2025- son №32 буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил “22” майдагидаги 18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мазкур тавсияномани фаолиятга тадбиқ қилиниши ва қўлланилиши башоратлаш, ташхислаш ва фармако-назорат самарадорлигини оширишга имконият яратади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тиббий (100% гача) ва иқтисодий (55% дан 100% гача) тежамкорликка эришишни таъминлайди. Хулоса: тиббиёт ходимларида ЮИКнинг модифициирланувчи хатар омилларини эрта аниқлаш ЮИК билан шифохонага тушиш заруриятини 100% га етиб бартарафлайди ва бюджет маблағларини шифохона шароитида тежаб қолиш имконияти ҳам 100% га етиб таъминланади;
учинчи илмий янгилик: тиббиёт ходимлари популяциясида профессионал психоэмоционал омиллар хавфи таъсирида ишемиядан сўнг миокардни тикланишнинг бузилиши, репаратив жараёнларнинг чўзилиши ва коронар воқелик рецидивланиш хавфининг ошиши билан тавсифланувчи профессионал-детерминацияланган юрак ишемик касаллиги келиб чиқиши исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан “ЮИКнинг чин тарқалинишини ва хатар омилларини эпидемиологик мониторинг билан тиббиёт ходимларида аниқлашнинг алоҳида жиҳатлари” номли услубий тавсиянома ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил “06” февраль № 02-сон билан тасдиқланган “Юрак ишемик касаллигини тиббиёт ходимларида барвақт аниқлаш, прогнозлаш, олдини олиш ва даволашни янги модели-алгоритмини ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика кардиология ихтисослашган илмий-амалий марказининг Андижон филиали бўйича 2025 йил “19” мартдаги 42 - сон, Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил “19” мартдаги 39 - сон, Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил “20” мартдаги 1620-11-169-TV/2025- son №32 буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил “22” майдагидаги 18-сон хулосаси). Мазкур янги ишланмалар ва тавсияларни кундалик шароитда қўллаш, жорий қилиш орқали госпитализация кўрсаткичи қисқартирилади, “ургент” ва “режали” шифохонага ётқизилиши деярли 100% га бартараф этилади. Ижтимоий самарадорлиги: профилактика (шошилинч ва режали) ва даволаш дастурларининг ижобий кўрсаткичлари оширилади, «сўнгги нуқталар» келиб чиқиш хавфининг 100% га олдини олиш шароити яратилади. Илмий ишнинг иқтисодий самарадорлиги: шифохона ва бирламчи бўғин шароитида сарф-ҳаражатларнинг 53% гача иқтисод қилинишига эришилади. Хулоса: тиббиёт ходимларида ЮИК нинг биокимёвий хатар омилларини шаклланиши ва эпидемиологик йўли асосланиши эрта диагностика ва профилактика чораларини тадбиқ қилишдан амалий тежашларга, яъни ЮИК билан сурункаланиш ҳолатлари ва хирургик аралашувлар сонини озайиши, ва госпитализация давомийлигини қисқариши ёки бўлмаслигига имконияти яратилади;
тўртинчи илмий янгилик: тиббий профессионал психоэмоционал омиллар, дислипидемия ва гипергликемиянинг синергик таъсири ўткир юрак ишемик касаллиги ривожланиш хавфининг шаклланиши ва даражасига нисбатан липид ва углевод алмашинувини бузилишларининг профессионал психоэмоционал омиллар билан бир вақтда мавжудлиги ҳар бир омилнинг алоҳида таъсирига нисбатан касаллик хавфини ишончли даражада ошириши ҳамда кардиометаболик хавф тузилиши ва ифодаланиш даражасининг ўзгаришига олиб келиши асосланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан “ЮИКни чин тарқалиши ва хатар омилларини эпидемиологик мониторинг билан тиббиёт ходимларида аниқлашнинг алоҳида жиҳатлари” номли услубий тавсиянома ва Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил “06” февраль № 02-сон билан тасдиқланган “Юрак ишемик касаллигини тиббиёт ходимларида барвақт аниқлаш, прогнозлаш, олдини олиш ва даволашни янги модели-алгоритми ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика кардиология ихтисослашган илмий-амалий марказининг Андижон филиали бўйича 2025 йил “19” мартдаги 42 - сон, Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил “19” мартдаги 39- сон, Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил “20” мартдаги 1620-11-169-TV/2025- son №32 буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил “22” майдагидаги 18-сон хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: мазкур тавсиялар ЮИК бўйича диагностик, клиник, профилактик, прогностик ва фармакотерапевтик фаолиятларни 100% гача, индивидуал тарзда, кучайтириш имконини беради. Уларни мунтазам ва давомли қўллаш орқали ЮИК дан умр давомийлиги узайтирилади, ижтимоий самарадорлик имкониятлари оширилади. Илмий ишнинг иқтисодий самарадорлиги: шифокор томонидан иқтисодий талофатларни бартараф этишга, шифохона бюджет маблағларини 100% гача иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: ЮИК ни пренозологик ташхислаш, даволаш амалиёти ва профилактикасини сифат ҳамда миқдор жиҳатдан такомиллаштиришга кўмаклашувчи мўлжалли фаолият чора-тадбирлари ишлаб чиқилганлиги ЮИК оғриган беморларни даволаш билан боғлиқ харажатларни сезиларли даражада қисқартириш ва ногиронлик ҳолатларини камайтириш имконини беради;  
бешинчи илмий янгилик: тиббий фаолиятнинг касбий хусусиятлари билан боғлиқ психоэмоциал омилларнинг модифицирланган ва модифицирланмаган юрак-қон томир касалликлари хавфини баҳолаш юрак ишемик касалликлари билан оғриган беморларни клиник бошқаришда профилактика чоралари самарадорлигини ошириши ва тиббий мутахассисларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини бериши исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан “ЮИКнинг чин тарқалишини ва хат омилларини эпидемиологик мониторин билан тиббиёт ходимларида аниқлашнинг алоҳида жиҳатлари” номли услубий тавсиянома ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил “06” февраль № 02-сон билан тасдиқланган “Юрак ишемик касаллигини тиббиёт ходимларида барвақт аниқлаш, прогнозлаш, олдини олиш ва даволашни янги модели-алгоритмини ишлаб чиқиш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика кардиология ихтисослашган илмий-амалий марказининг Андижон филиали бўйича 2025 йил “19” мартдаги 42 - сон, Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил “19” мартдаги 39-сон, Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил “20”мартдаги 1620-11-169-TV/2025- son №32 буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг 2025 йил “22” майдагидаги 18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу тавсияномалардан водий шароитида, шифокорлар томонидан фойдаланиш ва мунтазам амалиётда қўллаш орқали ижтимоий (55% дан 100% гача), иқтисодий (бюджет ҳаражатларини деярли 100% гача тежаб қолиш) ва тиббий (75% дан 100% гача) самарадорликка эришилади. Шифокорларда ЮИК билан касалланиш ва ўлим/ногиронлик ҳолатларини кескин камайтириш ва таъминланишига эришилади. Иқтисодий самарадорик: Профилактик тадбирларни амалиётга тадбиқ қилиш 6588000000 сўм йиллик тоза тежашни ташкил қилади, иқтисодий самарадорлик коэффициенти 1,5 тенг. Бу эса, соғлиқни сақлаш тизимига сарфланган доллар иқтисодий 1,5 долларни тежаб беради. Хулоса: Фарғона водийси ТХП да ЮИКнинг эпидемиологияси ва хатар омилларини ўрганиш, профилактикасининг такомиллаштирилган усулларини ишлаб чиқишнинг исботланганлиги ва тасдиқланганлиги Давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари шифокорлар саломатлигини сақлаш учун профилактика дастурларини жорий этиш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратиш имкониятларини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish