Султанов Бектемур Бахромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хоразм вилояти аҳолиси орасида сўлак безлари ўсмаларининг патоморфологик хусусиятлари», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4603.
Илмий раҳбар: Каримов Расулбек Хасанович, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03.
Расмий оппонентлар: Хамидова Фарида Муиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маллаев Максуд Мухаммадиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Хожа Aҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти аҳолиси орасида сўлак безлари ўсмаларининг морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий хусусиятларини комплекс таҳлил қилиш, уларнинг ҳудудий ўзига хослигини аниқлаш, диагностик ва башоратлаш мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тахлиллари асосида уларнинг морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий тузилишининг регионал ўзига хослиги, ўсманинг тарқалиши ва хавф омиллари таъсирида шаклланиш хусусиятлари аниқланган;
илк бор Ki-67, p53, p63, ЭMA, CK5/6 ва S-100 биомаркерларининг экспрессиясини иммуногистокимёвий аниқлаш орқали сўлак бези ўсмаларининг митотик фаоллигини қиёсий таҳлили асосида, CК5/6 ва С-100 биомаркерларининг диагностик ва прогностик аҳамияти сўлак бези ўсмаларини дифференциал ташхислаш ва прогностик баҳолаш учун информацион мезон сифатида фойдаланиш учун асосланган;
хавфни стратификация қилиш алгоритмини шакллантириш ва морфологик параметрлар асосида ўсманинг қайталаниш хавфини баҳолаш имконини берадиган сўлак бези ўсмаларини эрта ташхислаш ва прогностик баҳолаш учун ўсма ҳажми, тарқалиши ва митотик индексни комплекс баҳолашга асосланган математик модел ишлаб чиқилган;
сўлак бези ўсмаларини эрта ташхислашда, биомаркер профилини аниқлаштиришда, митотик индексни автоматик ҳисоблашда ва башоратлашда морфологик ва иммуногистокимёвий параметрларни комплекс баҳолашга асосланган интеграциялашган электрон дастурнинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Хоразм вилояти аҳолисида сўлак бези ўсмаларининг патоморфологик хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор экологик ноқулай ҳудуд аҳолиси орасида сўлак бези ўсмаларини комплекс патоморфологик тахлиллари асосида уларнинг морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий тузилишининг регионал ўзига хослиги, ўсманинг тарқалиши ва хавф омиллари таъсирида шаклланиш хусусиятлари аниқланганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 29 августда 3-сон билан тасдиқланган «Хоразм вилояти аҳолиси орасида сўлак безлари ўсмаларнинг патоморфологик хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 23.09.2025 йилдаги 24-сон, Қорақолпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 26.09.2025 йилдаги 29-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали бўйича 30.09.2025 йилдаги 123-I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Хоразм вилояти аҳолиси орасида илк маратоба сўлак бези ўсмалари биринчи марта комплекс тахлиллари асосида морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий хусусиятлари регионал ўзига хослиги инобатга олинган ҳолда тарқалиши ва хавф омилларини ўрнини асослаш орқали патологик ҳолатини ўз вақтида аниқлашда касаллик хавфи, шикоятлар сонини камайтириш, қон кўрсаткичларини яхшилаш, сўлак бези асоратларини олдини олиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ташхис қўйиш аниқлигини ошириш, такрорий текширувлар ва нотўғри ташхис қўйишнинг олдини олиш мақсадида сўлак бези ўсмаларининг морфотипик хусусиятларини минтақавий даражада стандартлаштириш натижасида гистологик таҳлил учун сарфланадиган 230000 сўм ва иммуногистокимёвий таҳлил учун 300000 сўм, жами 530000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: илк бор Ki-67, p53, p63, ЭMA, CK5/6 ва S-100 биомаркерларининг экспрессиясини иммуногистокимёвий аниқлаш орқали сўлак бези ўсмаларининг митотик фаоллигини қиёсий таҳлили асосида, CК5/6 ва С-100 биомаркерларининг диагностик ва прогностик аҳамияти сўлак бези ўсмаларини дифференциал ташхислаш ва прогностик баҳолаш учун информацион мезон сифатида фойдаланиш учун асосланганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 29 августда 3-сон билан тасдиқланган «Хоразм вилояти аҳолиси орасида сўлак безлари ўсмаларнинг патоморфологик хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 23.09.2025 йилдаги 24-сон, Қорақолпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 26.09.2025 йилдаги 29-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали бўйича 30.09.2025 йилдаги 123-I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сўлак бези ўсмаларини Ki-67, p53, p63, EMA, CK5/6, S-100 биомаркерлари орқали митотик индекс ўзгаришлари биринчи марта қиёсий таҳлили ва унинг асосида ўсмаларнинг ташхислаш ва башоратлаш мезонлари асосида ўсмаларнинг тарқалиши ва хавф омилларини эрта башоратлаш алгоритмини жорий қилиш орқали ўсма хавф даражаси эрта аниқлаш 20% ҳолатларда нoaниқ ташхисларнинг камайиши, беморларга мослаштирилган даво тактикасини йўлга қўйиш натижасида шикоятлар сонини камайиши, метастазлар тарқалишини олдини олиш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: сўлак бези ўсмаларини Ki-67, p53, p63, EMA, CK5/6, S-100 биомаркерлари орқали митотик индекс ўзгаришларини қиёсий таҳлили асосида ўсмаларнинг ташхислаш ва башоратлаш мезонларини қўллаш натижасида такрорий гистологик таҳлил учун сарфланадиган 230000 сўм, ортиқча биопсия учун 1005000 сўм ва қисман ортиқча жарроҳлик амалиёти учун 1530000 сўм, жами 2765000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади; 
учинчи илмий янгилик: хавфни стратификация қилиш алгоритмини шакллантириш ва морфологик параметрлар асосида ўсманинг қайталаниш хавфини баҳолаш имконини берадиган сўлак бези ўсмаларини эрта ташхислаш ва прогностик баҳолаш учун ўсма ҳажми, тарқалиши ва митотик индексни комплекс баҳолашга асосланган математик модел ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 29 августда 3-сон билан тасдиқланган «Хоразм вилояти аҳолиси орасида сўлак безлари ўсмаларнинг патоморфологик хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 23.09.2025 йилдаги 24-сон, Қорақолпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 26.09.2025 йилдаги 29-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали бўйича 30.09.2025 йилдаги 123-I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сўлак бези ўсмаларини эрта ташхислашнинг башоратлаш мезонлари учун математик моделнинг ишлаб чиқилганлиги беморларда ташхисланган соҳасидаги ўсманинг ҳажми, тарқалишини митотик индекс каби кўрсаткичлар асосида хавф даражаси баллари йиғиндиси натижасида башоратлаш алгоритм шакллантириш орқали ўсманинг қайталаниш хавфини морфологик кўрсаткичлар асосида баҳолаш имконияти яратилганлиги, пациентлар ҳолатини мониторинг қилиш ва хавф гуруҳларини аниқлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: ўсма хавфини эрта баҳолаш, беморга мослаштирилган ёндашувни 30% гача камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган математик моделлаштириш натижасида қўшимча биопсия учун сарфланадиган 1080000 сўм, ортиқча жарроҳлик амалиётлари учун 1450000 сўм, ортиқча ультратовуш ва имуногистокимёвий таҳлиллар учун 125000 сўм, жами 2655000 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: сўлак бези ўсмаларини эрта ташхислашда, биомаркер профилини аниқлаштиришда, митотик индексни автоматик ҳисоблашда ва башоратлашда морфологик ва иммуногистокимёвий параметрларни комплекс баҳолашга асосланган интеграциялашган электрон дастурнинг самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Урганч давлат тиббиёт институтининг мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 29 августда 3-сон билан тасдиқланган «Хоразм вилояти аҳолиси орасида сўлак безлари ўсмаларнинг патоморфологик хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Хоразм вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 23.09.2025 йилдаги 24-сон, Қорақолпоғистон Республикаси патологик анатомия бюроси бўйича 26.09.2025 йилдаги 29-сон ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали бўйича 30.09.2025 йилдаги 123-I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 2 декабрдаги 30/55-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: электрон дастур жорий этилиши натижасида ташхис жараёни автоматлашиши, шифокорлар ўртасида интерпретация фарқини камайишини, морфологик маълумотлар реал вақтда клиник мутахассислар билан улашилишини, ташхис тезлиги ошириш билан боғлиқ касалликларни эрта ташхислаш ва олдини олишни имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: электрон дастур орқали ташхис жараёни автоматлашиши натижасида такрорий гистология ёки биопсия учун сарфланадиган 1080000 сўм, ортиқча ультратовуш ва имуногистокимёвий таҳлиллар учун 185000 сўм, шифохонада ортиқча бир кун ётиш харажати 170684 сўм ва қўшимча шифоклар кўригидан ўтиш учун 70000 сўм, жами 1505684 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish