Салахидинов Сарваржон Зайнабидиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийсида геронтологик гуруҳдаги ўт-тош касаллиги билан хасталанган беморларни эрта текшириш, профилактика қилиш ва даволашни оптималлаштириш» 14.00.43 – Профилактик тиббиёт, 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Tib584.
Илмий маслахатчилар: Мамасолиев Неъматжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мадазимов Мадамин Муминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc 06/2025.27.12.Tib.02.02.
Расмий оппонентлар: Хакимов Дилшод Мамадалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Зохидова Машхура Зияматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурод Шавкатович,  тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсида истиқомат қилувчи геронтологик ёшдаги аҳоли орасида ўт тош касаллигининг тарқалиши, фармакоэпидемиологияси ва асосий хавф омилларини аниқлаш орқали касалликни эрта ташхислаш, олдини олиш ҳамда даволашни илмий-асосланган режалаштириш ва оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг стандартлаштирилган ва унифицирланган усуллари бўйича Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ўтказилган 4 та эпидемиологик тадқиқотлар натижалари асосида геронтологик ёшдаги аҳоли орасида ўт тош касаллигининг ҳақиқий тарқалиш частотаси ёшга нисбатан аниқланган; 
Фарғона водийсининг шифохоналарида геронтологик ёшдаги шахсларда ўт – тош касаллигини базисли дорили даволашнинг етишмовчилиги билан боғлиқ жарроҳлик асоратлари хавфи 5% ни, операция билан боғлиқ асоратлар хавфи эса 11% лиги натижасида даволаш бўйича консерватив терапиянинг рационаллиги ва замонавий клиник тавсияларга мувофиқлиги 95% ни ташкил қилиши исботланган;
Фарғона водийси шароитида геронтологик гуруҳ аҳолиси орасида дислипидемия эркакларда 42,1%, аёлларда 57,9% частота билан аниқланиб, энг юқори кўрсаткич 60-74 ёшда қайд этилиб, ўт – тош касаллигининг асосий хавф омили эканлиги исботланган;
Фарғона водийси аҳолисининг геронтологик гуруҳида коморбидлик ривожланишининг эпидемиологик механизмлари аниқланиб, юқори частотада кардиокоморбидлик, гастрокоморбидлик ва гепатокоморбидликнинг ўт-тош касаллиги ривожланишидаги ўрни илмий асосланган;
Геронтологик ёшдаги шахсларда комплекс фармакоэпидемиологик таҳлил асосида ўт-тош касаллигини даволашнинг хусусиятлари, сифатлари ва тактикаси баҳоланган ҳолда хирургик даволашнинг асоратлари ва салбий натижаларини олдини олишга қаратилган илмий асосланган Фарғона водийси геронтологик ёшдаги популяциясида ЎТК мавжудлигининг нисбий эҳтимоллигининг логит-модели ва Фарғона водийси аҳолиси геронтологик гуруҳи орасида ўт-тош касаллигини эрта ташхислаш, профилактика қилиш ва даволашни оптималлаштириш янги алгоритмларини амалиётга қўллаш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фарғона водийсида геронтологик гуруҳдаги ўт-тош касаллиги билан хасталанган беморларни эрта текшириш, профилактика қилиш ва даволашни оптималлаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг стандартлаштирилган ва унифицирланган усуллари бўйича Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ўтказилган 4 та эпидемиологик тадқиқотлар натижалари асосида геронтологик ёшдаги аҳоли орасида ўт тош касаллигининг ҳақиқий тарқалиш частотаси ёшга нисбатан аниқланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 февралда 6i-11/u-сон билан тасдиқланган “Фарғона водийсида геронтологик гуруҳдаги беморларда ўт-тош касаллигини олдини олиш ва даволашни оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 26 февралдаги 29-А/Ф-сон, Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 20 мартдаги 50-сон ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси бўйича 10.03.2025 йилдаги 34/1 ich-сон буйруқлар билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги 16/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Фарғона водийсининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида геронтологик ёшдаги аҳоли орасида ўт тош касаллигининг тарқалишини хисобга олган холда, тавсия этилган фармаконазорат дастурларидан фойдаланиш беморларда ремиссия ҳолатлари частотаси сезиларли даражада ошиши, жарроҳлик даволашга кўрсатмаларнинг камайиши, коморбид патологиялар ва ҳаёт учун хавфли асоратлар ривожланиш эҳтимолининг пасайиши имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадолиги: асоратланган тошли холецистит ташхисланган геронтологик ёшдаги ахолининг саломатлигини тиклаш, хасталаниш хавф омилларини эрта ташхислаш, асоратларни олдини олиш ва даволаш натижасида шифохонада бир кун даволаниш учун сарфланадиган 390000 сўмдан 1100000 сўмгача, шифохонага (шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимларига) мурожаатлар камайиши хисобига 801940000 сўм иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: Фарғона водийсининг шифохоналарида геронтологик ёшдаги шахсларда ўт – тош касаллигини базисли дорили даволашнинг етишмовчилиги билан боғлиқ жарроҳлик асоратлари хавфи 5% ни, операция билан боғлиқ асоратлар хавфи эса 11% лиги натижасида даволаш бўйича консерватив терапиянинг рационаллиги ва замонавий клиник тавсияларга мувофиқлиги 95% ни ташкил қилиши исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 февралда 6i-11/u-сон билан тасдиқланган “Фарғона водийсида геронтологик гуруҳдаги беморларда ўт-тош касаллигини олдини олиш ва даволашни оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 26 февралдаги 29-А/Ф-сон, Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 20 мартдаги 50-сон ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси бўйича 10.03.2025 йилдаги 34/1 ich-сон буйруқлар билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги 16/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: бирламчи тизимда геронтологик ёшдаги аҳоли орасида ўт-тош касаллиги ривожланиши учун эпидемиологик шароитларни тўғри ва аниқ баҳолаш ушбу патологиянинг қўзиши, янги ҳолатлар ва асоратлар пайдо бўлишининг олдини олиш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: бирламчи тизимда геронтологик ёшдаги аҳолининг асоратланган холецистит билан шифохонага тушиши кескин камайиши натижасида шифохонада бир кун даволаниш учун сарфланадиган 390000 сўмдан 1100000 сўмгача, шифохонага (шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимларига) мурожаатлар камайиши хисобига 801940000 сўм иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: Фарғона водийси шароитида геронтологик гуруҳ аҳолиси орасида дислипидемия эркакларда 42,1%, аёлларда 57,9% частота билан аниқланиб, энг юқори кўрсаткич 60-74 ёшда қайд этилиб, ўт – тош касаллигининг асосий хавф омили эканлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 февралда 6i-11/u-сон билан тасдиқланган “Фарғона водийсида геронтологик гуруҳдаги беморларда ўт-тош касаллигини олдини олиш ва даволашни оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 26 февралдаги 29-А/Ф-сон, Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 20 мартдаги 50-сон ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси бўйича 10.03.2025 йилдаги 34/1 ich-сон буйруқлар билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги 16/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: геронтологик ёшдаги шахсларда “асосий хавф омиллари” ва уларнинг ўт тош касаллиги билан боғлиқлигини инобатга олган холда профилактик чораларни амалга ошириш аҳоли саломатлиги ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: геронтологик ёшдаги аҳолининг асоратланган холецистит билан шифохонага тушиши кескин камайиши натижасида шифохонада бир кун даволаниш учун сарфланадиган 390000 сўмдан 1100000 сўмгача, шифохонага (шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимларига) мурожаатлар камайиши хисобига 801940000 сўм иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: Фарғона водийси аҳолисининг геронтологик гуруҳида коморбидлик ривожланишининг эпидемиологик механизмлари аниқланиб, юқори частотада кардиокоморбидлик, гастрокоморбидлик ва гепатокоморбидликнинг ўт-тош касаллиги ривожланишидаги ўрни илмий асосланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 февралда 6i-11/u-сон билан тасдиқланган “Фарғона водийсида геронтологик гуруҳдаги беморларда ўт-тош касаллигини олдини олиш ва даволашни оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 26 февралдаги 29-А/Ф-сон, Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 20 мартдаги 50-сон ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси бўйича 10.03.2025 йилдаги 34/1 ich-сон буйруқлар билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги 16/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: геронтологик ёшдаги беморларда ўт-тош касаллигининг клиник-популяцион шаклланиши ва кечишининг хусусиятлари инобатга олган ҳолда, профилактика тадбирлари ва даволаш чораларини амалага ошириш аҳоли умри давомийлигини янада ошириши имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: геронтологик ёшдаги аҳолининг асоратланган холецистит билан шифохонага тушиши кескин камайиши натижасида шифохонада бир кун даволаниш учун сарфланадиган 390000 сўмдан 1100000 сўмгача, шифохонага (шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимларига) мурожаатлар камайиши хисобига 801940000 сўм иқтисод қилинади;
бешинчи илмий янгилик: Геронтологик ёшдаги шахсларда комплекс фармакоэпидемиологик таҳлил асосида ўт-тош касаллигини даволашнинг хусусиятлари, сифатлари ва тактикаси баҳоланган ҳолда хирургик даволашнинг асоратлари ва салбий натижаларини олдини олишга қаратилган илмий асосланган Фарғона водийси геронтологик ёшдаги популяциясида ЎТК мавжудлигининг нисбий эҳтимоллигининг логит-модели ва Фарғона водийси аҳолиси геронтологик гуруҳи орасида ўт-тош касаллигини эрта ташхислаш, профилактика қилиш ва даволашни оптималлаштириш янги алгоритмларини амалиётга қўллаш самарадорлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Андижон давлат тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 февралда 6i-11/u-сон билан тасдиқланган “Фарғона водийсида геронтологик гуруҳдаги беморларда ўт-тош касаллигини олдини олиш ва даволашни оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 26 февралдаги 29-А/Ф-сон, Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бўйича 2025 йил 20 мартдаги 50-сон ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси бўйича 10.03.2025 йилдаги 34/1 ich-сон буйруқлар билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги 16/14-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: геронтологик ёшдаги аҳолида ўт-тош касаллигининг фармакоэпидемиологик мониторингини қўллаш даволаш самарадорлигини ошириши, мазкур тоифадаги беморларда унинг хавфсизлигининг таъминланиши ва даволаниш нархининг кескин пасайиши имконини берганлиги билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: геронтологик ёшдаги аҳолининг асоратланган холецистит билан шифохонага тушиши кескин камайиши натижасида шифохонада бир кун даволаниш учун сарфланадиган 390000 сўмдан 1100000 сўмгача, шифохонага (шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимларига) мурожаатлар камайиши хисобига 801940000 сўм иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish