Муфтуллоева Гавҳар Юсуповнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий ижодида нақшбандия шайхлари талқини (Хожа Муҳаммад Порсо ва Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4066
Илмий раҳбар: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.08.
2. Расмий оппонентлар: Эшонқулов Ҳусниддин Примович, филология фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Умедулло Акмалиддин ўғли, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий ижодида нақшбандийлик тариқатини Хожа Муҳаммад Порсо ва Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор сиймосининг бадиий талқини ҳамда унинг тасаввуфий моҳияти асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоийнинг тазкиралари, маноқиблари, лирик асарлари ҳамда достонларида нақшбандийликнинг нафсни тийиш орқали иллатдан тозалаб, фазилатга етакловчи, зоҳиран халқ билан, ботинан эса Ҳақ билан бўлишни англатувчи қарашлари ва тариқатнинг тавба, зуҳд, вараъ каби мақомлари акс этган ўринлар аниқланган;
“Насойим ул-муҳаббат” тазкираси маълумотларнинг далилланиши, баённинг аниқлиги, изчиллиги, таҳлилий ва танқидий руҳнинг мавжудлиги каби мезонлар асосида таҳлил қилиниб, ҳар иккала шайх зикрида илмий услубнинг етакчилиги ҳамда Хожа Муҳаммад Порсо ҳақидаги фаслда сажъ бадиий санъатининг фаол қўлланганлиги очиб берилган;
“Ҳайрат ул-аброр” ҳамда “Лисон ут-тайр”да келтирилган Хожа Муҳаммад Порсо ва унинг ўғли ҳақидаги ҳикоятлар бир-биридан ифода ва баён усули жиҳатидан фарқ қилиши, Навоийнинг бир ҳикоятни икки хил мақсадда келтиришдаги мурид ва муршид муносабатларига доир тасаввуфий, ота ва ўғил муносабатлари билан боғлиқ ижтимоий жиҳатлар исботланган;
Хожа Муҳаммад Порсо ва Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг жамиятдаги мавқеи, илм йўлидаги хизмати, шуҳрат ва мансабдан тийилишга оид ўгитлари ҳақидаги Навоийнинг мулоҳазалари “Сирож ул-муслимин” ва маноқибларда ўз аксини топганлиги аниқланиб, ушбу мутафаккирларнинг таъриф-тавсифида такрир, ташбеҳ, таносуб, тадриж, издивож, ташхис, иштиқоқ, китобат сингари бадиий санъатлардан унумли фойдаланилганлиги даллилланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти мумтоз адабиёт, хусусан, Навоий ижодида нақшбандия шайхлари талқини бўйича олинган натижалар асосида:
Алишер Навоийнинг тазкиралари, маноқиблари, лирик асарлари ҳамда достонларида нақшбандийликнинг нафсни тийиш орқали иллатдан тозалаб, фазилатга етакловчи, зоҳиран халқ билан, ботинан эса Ҳақ билан бўлишни англатувчи қарашлари ва тариқатнинг тавба, зуҳд, вараъ каби мақомлари акс этган ўринлар аниқланганлигига доир мулоҳазалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 26-августдаги 01/04-6520-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий ижодида нақшбандия шайхлари талқини билан боғлиқ янги илмий-назарий қарашларни ёритишга хизмат қилган.
“Насойим ул-муҳаббат” тазкираси маълумотларнинг далилланиши, баённинг аниқлиги, изчиллиги, таҳлилий ва танқидий руҳнинг мавжудлиги каби мезонлар асосида таҳлил қилиниб, ҳар иккала шайх зикрида илмий услубнинг етакчилиги ҳамда Хожа Муҳаммад Порсо ҳақидаги фаслда сажъ бадиий санъатининг фаол қўлланганлиги очиб берилганлигига оид илмий хулосалардан Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 “bolalaradabiyoti.uz” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 19-апрелдаги 01/4-1526-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида таҳлилга тортилган Навоий ижодининг тасаввуф ва ижтимоий ҳаёт билан узвий алоқадор жиҳатлари ҳақидаги назарий билимларнинг янги маълумотлар билан бойишига эришилган;
“Ҳайрат ул-аброр” ҳамда “Лисон ут-тайр”да келтирилган Хожа Муҳаммад Порсо ва унинг ўғли ҳақидаги ҳикоятлар бир-биридан ифода ва баён усули жиҳатидан фарқ қилиши, Навоийнинг бир ҳикоятни икки хил мақсадда келтиришдаги мурид ва муршид муносабатларига доир тасаввуфий, ота ва ўғил муносабатлари билан боғлиқ ижтимоий жиҳатлар исботланганлигига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли: ўзбек, инглиз, рус тилларида электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 19-апрелдаги 01/4-1525-сон маълумотномаси). Натижада Навоий ижодида нақшбандия шайхлари талқинига доир материаллар тайёрлашга хизмат қилган.
Хожа Муҳаммад Порсо ва Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг жамиятдаги мавқеи, илм йўлидаги хизмати, шуҳрат ва мансабдан тийилишга оид ўгитлари ҳақидаги Навоийнинг мулоҳазалари “Сирож ул-муслимин” ва маноқибларда ўз аксини топганлиги аниқланиб, ушбу мутафаккирларнинг таъриф-тавсифида такрир, ташбеҳ, таносуб, тадриж, издивож, ташхис, иштиқоқ, китобат сингари бадиий санъатлардан унумли фойдаланилганлиги даллилланганлигига доир назарий фикр-мулоҳазалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Навоий” телеканали ижодкорлари Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом янги кун”, “Алишер Навоий ва замонамиз”, “Тарихдан сабоқлар” каби кўрсатув ва радиоешиттиришларда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпанияси 2025-йил 3-апрелдаги 02-04/41 рақамли гувоҳномаси). Натижада телевидениядаги дастурлар давомида Алишер Навоий ижодини тасаввуф билан алоқадор ҳолда намойиш этишда нақшбандия шайхларининг талқини ёрдам берган.