Ҳалимова Мадина Абдисалим қизининг педагогика фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “СТЕАМ ёндашуви асосида сcиенcе фанларидан элементар илмий тушунчаларни шакллантириш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация иши, 13.00.02– Педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9510
Илмий раҳбар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.11.06.
Расмий оппонентлар: Турдиев Шохрух Раззоқович – педагогика фанлари доктори(DSc), профессор; Ёзиева Умида Лутфуллаевна – педагогика фанлари доктори(DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: СТЕАМ ёндашуви асосида Сcиенcе фанларидан элементар илмий тушунчаларни шакллантиришнинг методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
СТЕАМ ёндашувининг ўқув материалини ўзлаштириш сифатига таъсири инновацион таълим муҳитида ўқувчиларнинг фундаментал билимлари, мураккаб масалаларни ечишга доир амалий кўникмалари ва шахсий фазилатларини ривожлантиришдаги ўрнига кўра аниқлаштирилган;
СТЕАМ ёндашуви асосида бошланғич синфларда Сcиенcе фанларидан элементар илмий тушунчаларни шакллантириш жараёнининг функсионал модели диссиплинар, интердиссиплинар, мултидиссиплинар ва трансдиссиплинар босқичларда амалга ошириладиган методик компонентни трансформациялаш орқали такомиллаштиришган;
бошланғич синф ўқувчиларида Сcиенcе фанларидан элементар илмий тушунчаларни шакллантириш методикаси СТЕАМ ёндашуви асосида ишлаб чиқилган “Интегратив амалий дастур”ни трансдиссиплинар босқичда мазмунан уйғунлаштириб қўллаш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчилари учун СТЕАМ ёндашуви асосида Сcиенcе фанларидан элементар илмий тушунчаларни шакллантиришга доир дидактик материаллар “Келажак шаҳри” модели, “Маданий макет” техникаси, индивидуал ва жамоавий топшириқлар тизимини ўқув материали мазмунига модификациялаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
СТЕАМ ёндашуви асосида сcиенcе фанларидан элементар илмий тушунчаларни шакллантириш  методикасини такомиллаштиришдан олинган натижалар асосида: 
СТЕАМ ёндашувининг ўқув материалини ўзлаштириш сифатига таъсири инновацион таълим муҳитида ўқувчиларнинг фундаментал билимлари, мураккаб масалаларни ечишга доир амалий кўникмалари ва шахсий фазилатларини ривожлантиришдаги ўрнига кўра аниқлаштирилган маълумотлардан “Табиий фанлар назарияси ва методикаси” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Қарши давлат университет ректорининг 2025-йил 24-июндаги “148 И” сонли буйруғи). Натижада, бошланғич таълим методикаси СТЕАМ ёндашувига доир назарий ва амалий маълумотлар билан бойитилишига хизмат қилган;
СТЕАМ ёндашуви асосида бошланғич синфларда Сcиенcе фанларидан элементар илмий тушунчаларни шакллантириш жараёнининг функсионал модели диссиплинар, интердиссиплинар, мултидиссиплинар ва трансдиссиплинар босқичларда амалга ошириладиган методик компонентни трансформациялашга оид маълумотлардан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида амалга оширилган ИИ-ХТ-1-10748 “Мактабдан ташқари таълим жараёнида ўқувчиларда барқарор экологик маданиятни ривожлантириш бўйича дидактик мажмуани яратиш ва жорий этиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали директорининг 2025-йил 29-декабрдаги “528” сонли буйруғи). Натижада, бошланғич таълим йўналиши талабаларига табиий фанларни оъқитиш жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларида Сcиенcе фанларидан элементар илмий тушунчаларни шакллантириш методикаси СТЕАМ ёндашуви асосида ишлаб чиқилган “Интегратив амалий дастур” мазмунидаги методика педагогик таʼлим йўналиши учун тайёрланган “Ёш физиология ва гигиенаси” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи билан тасдиқланган 658-337-сонли нашр гувоҳнома). Натижада, бошланғич таълим йўналиши талабаларида тадқиқотчилик кўникмасини таркиб топтириш имкониятини кенгайишига хизмат қилган;
бошланғич синф ўқитувчилари учун СТЕАМ ёндашуви асосида Сcиенcе фанларидан элементар илмий тушунчаларни шакллантиришга доир дидактик материаллар “Келажак шаҳри” модели, “Маданий макет” техникаси, индивидуал ва жамоавий топшириқларга доир таклиф ҳамда тавсиялардан Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғонада ўтказилган педагогик эксперимент давомида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 20-августдаги   01/11/541 -сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич таълим йўналиши талабалари фаолиятида ўқув фаолиятида СТЕАМ вазифаларидан тизимли фойдаланиш орқали тадқиқотчилик кўникмасини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish