Тўланбоева Гулсанамхон Азизжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий тармоқларда вербал ва новербал мулоқотнинг гендерологик хусусиятлари (ўзбек ва инглиз тиллари мисолида)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4894.
Илмий раҳбар: Розикова Гулбахор Зайлобидиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:
Фарғона давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.10.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Ганиева Дилдорахон Азизовна; филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Хасанова Гулрух Хайруллаевна.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий тармоқларда кечаётган вербал ва новербал мулоқотни гендерологик ёндашув асосида қиёсий таҳлил қилиш, эркаклар ва аёллар мулоқотининг лингвопрагматик хусусиятларини ёритиш, шунингдек, интернетда ривожланаётган гендерга хос мулоқот моделларининг назарий асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ижтимоий тармоқлардаги мулоқот анъанавий оғзаки мулоқотдан фарқли равишда гибрид табиатга эга эканлиги, яъни вербал ва новербал воситалар (эможи, ГИФ, стикер, визуал образлар, график белгилар) ўзаро уйғунлашган ҳолда коммуникатив маънони шакллантириб, нутқ мазмунини тўлдириши аниқланган;
ижтимоий тармоқлардаги эркаклар мулоқоти контекстга кўра асосан информатив, эксплицит характерда бўлиб, минимал синтактик тузилмалар устувор ҳисобланиши; аёллар мулоқоти эса эмоционал-экспрессив бирликлар ва новербал воситаларнинг кенг қўлланилиши билан ажралиб туриши илмий жиҳатдан асосланган;
ўзбек ва инглиз эркакларининг ижтимоий тармоқлардаги мулоқоти қиёсий таҳлил қилиниб, ўзбек эркакларининг нутқида жамоавийлик, ижтимоий-маданий меъёрларга мослашувчанлик; инглиз эркакларида эса индивидуаллик, лаконик ифода, амалий ва функционал ёндашув устунлиги; шунингдек, ўзбек аёлларининг нутқида ҳиссий-экспрессив компонентлар ва эмпатик коммуникатив стратегиялар; инглиз аёлларининг мулоқотида эса шахсий фикрни очиқ ифодалаш ва дискурсив фаоллик устунлиги исботланган;
чоғиштирилаётган тилларда икки жинс вакиллари томонидан қўлланиладиган новербал график воситаларнинг (эможи, ГИФ, стикер, мем) ўзбек тилшунослигида янги функционал-прагматик ва даврий таснифи таклиф этилиб, аёллар мулоқотида эможи ва эмотиконлар, эркаклар мулоқотида эса ГИФ ва мемларнинг устуворлиги аниқланган, шунингдек, эможиларнинг ҳар икки жинсга хос умумий, фақат эркакларга ҳамда фақат аёлларга хос турлари мавжудлиги далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий тармоқлардаги вербал ва новербал мулоқотнинг гендерологик жиҳатдан амалга оширилган тадқиқи асосида:
чоғиштирилаётган тилларда икки жинс вакиллари томонидан қўлланиладиган новербал график воситаларнинг (эможи, ГИФ, стикер, мем) ўзбек тилшунослигида янги функционал-прагматик ва даврий таснифи таклиф этилиб, аёллар мулоқотида эможи ва эмотиконлар, эркаклар мулоқотида эса ГИФ ва мемларнинг устуворлиги аниқланган, шунингдек, эможиларнинг ҳар икки жинсга хос умумий, фақат эркакларга ҳамда фақат аёлларга хос турлари мавжудлиги далилланганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мультимедиа маҳсулотлари тўпламини яратиш” мавзусидаги FZ-2019081663 рақамли илмий-амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат Хореография академиясининг 2025-йил 22-январдаги 1/04 – 137-сон маълумотномаси). Натижада электрон луғат материаллари янги илмий манба ва қарашлар билан бойиган;
ўзбек ва инглиз эркакларининг ижтимоий тармоқлардаги мулоқоти қиёсий таҳлил қилиниб, ўзбек эркакларининг нутқида жамоавийлик, ижтимоий-маданий меъёрларга мослашувчанлик; инглиз эркакларида эса индивидуаллик, лаконик ифода, амалий ва функционал ёндашув устунлиги; шунингдек, ўзбек аёлларининг нутқида ҳиссий-экспрессив компонентлар ва эмпатик коммуникатив стратегиялар; инглиз аёлларининг мулоқотида эса шахсий фикрни очиқ ифодалаш ва дискурсив фаоллик устунлиги исботланганлигига доир хулоса ҳамда тавсиялардан Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 2021-2023-йилларда амалга оширилган “Mindonobod Satellite Access Microscholarship Program”
S-UZ800-21-GR-3126 халқаро амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Фарғона тумани халқ таълими бўлими 62-ўрта таълим мактабининг
2025-йил 24-февралдаги 3-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари лойиҳа доирасида яратилган ўқув луғатларининг мисоллар билан бойишига хизмат қилган;
ижтимоий тармоқлардаги мулоқот анъанавий оғзаки мулоқотдан фарқли равишда гибрид табиатга эга эканлиги, яъни вербал ва новербал воситалар (эможи, ГИФ, стикер, визуал образлар, график белгилар) ўзаро уйғунлашган ҳолда коммуникатив маънони шакллантириб, нутқ мазмунини тўлдириши аниқланганлигига доир хулоса ва тавсиялардан 2023-2024-йилларда ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг сценарийсини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил
22-январдаги 26-36-943-сонли маълумотномаси). Натижада эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни такомиллашган ва эшиттиришларда тақдим этилган мазкур илмий натижалар томошабинларнинг турли тизимга мансуб тилларга хос тушунчаларини оширишда ҳамда уларни ўринли қўллашда муҳим аҳамият касб этган.