Оманбоева Азиза Дониёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
“Ўзбек адабиётида зуҳд мақоми ва зоҳид образи талқини (ХИ-ХВ асрлар)” мавзусида 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4808
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Илмий раҳбар: Раҳмонова Зулайҳо Жамоловна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05
Расмий оппонентлар: Болтаева Гулчеҳра Шокировна, филология фанлари доктори, профессор; Қобилов Усмонжон Уралович, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот:  Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ХИ-ХВ асрлар ўзбек адабиётида зуҳд мақоми ва зоҳид образининг бадиий талқинини ҳар томонлама тадқиқ этиш орқали унинг адабий-эстетик моҳияти, юзага келиш сабаблари, типологик хусусиятлари ва поетик тадрижини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбек мумтоз адабиётида зоҳид образи инсон камолоти билан боғлиқ ҳолда бадиий образ сифатида кўрсатилиб, ирфоний адабиётлардаги зуҳд тушунчасининг поетик ифодаланиш шакллари ҳамда бадиий хусусиятлари аниқланган;
туркий мумтоз адабиётда мавжуд зуҳд мақоми ҳамда зоҳид образининг тарихий илдизлари, тадрижий такомили, образлар оламида тутган роли бадиий матнлар асосида кўрсатилиб, комил инсон тушунчасидаги аҳамияти далилланган;  
“Қутадғу билиг” асаридаги Ўзғурмиш образи зоҳид типининг тўлақонли намунаси сифатида таҳлил қилиниб, Алишер Навоийгача бўлган туркий адабиётда зоҳид образининг поетик талқини, маънавий тамойиллари ва тадрижи  қиёсий-адабий таҳлил асосида исботланган;
Алишер Навоий лирик ва эпик меросида зоҳид образи тасвиридаги ўзгаришлар, унинг характер яратишдаги роли, образнинг бадиий функсияси ҳамда тарихийлик ва бадиийлик уйғунлиги адабий-эстетик мезонларга таянган ҳолда очиб берилган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда олинган илмий натижалар қуйидагича амалиётга жорий қилинган:
ёш авлоднинг маънавий дунёсини кенгайтириш ва гўзал хулқ эгаси, маънан етук – комил инсон этиб тарбиялашда тасаввуфий мавзуда, хусусан, зоҳидона руҳда яратилган мумтоз адабиёт намуналарини ғоявий-бадиий жиҳатдан ўрганиш орқали чиқарилган илмий-амалий хулосалардан АЛ-662204396 “Бухоро адабий муҳити ижодкорларининг илмий-адабий мероси бўйича электрон платформа яратиш” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган. (Бухоро давлат университети 2025-йил 19-мартдаги 01-04/1820-сонли маълумотномаси).
 Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази 2021–2024-йиллар учун мўлжалланган ЎА-21-24 рақамли “Туркий халқлар, Ўзбек-Озарбайжон адабий-маданий алоқалар” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида ушбу диссертациянинг маълум қисмларидан фойдаланилди. (Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданияти Марказининг 2025-йил 8-октябрдаги №147/АЗЕ рақамли маълумотномаси). Натижада ёш авлод онгида кўп асрлик маънавий қадриятларга бўлган ҳурмат шаклланишига ва мумтоз адабиётимизнинг ўзига хос зарофати буюк шоирлар ижоди мисолида етказиб берилишига эришилган.
Мазкур диссертация иши доирасида 05-09-355-сонли “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурларнинг ссенарийсида фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси” 2025-йил 20-мартдаги 05-09-355-сонли маълумотнома). Шарқ, жумладан, ўзбек мумтоз адабиётида зоҳид образи ва зуҳд мақоми даражасини илоҳий китоблар, исломий тушунчалар, ирфоний истилоҳлар, тасаввуф маслаклари асосида таҳлил этиш – мумтоз адабиётнинг бош мақсад ва вазифасини англаш калити эканлиги ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish