Зубайда Тоирова Омонгалдиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Поетик талқин модусида рамзийлик ва ижодий индивидуаллик консепсияси (Асад Дилмурод ижоди асосида)” мавзусида 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Fil6078
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Сариев Санъатжон Матчонбоевич, филология фанлари доктори (DSc) профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05
Расмий оппонентлар: Матёқубова Тозагул Ражаповна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Отажонова Манзура Омонбоевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек насрида рамзийлик ва ижодий индивидуаллик консепсиясининг бадиий-эстетик асосларини аниқлаш, ёзувчи Асад Дилмуроднинг бадиий маҳоратини асарларидаги рамзий образлар тизими орқали муаллиф поетик тафаккурининг ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборатдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
поетик талқин модусида рамзийлик ва ижодий индивидуаллик хусусиятлари Асад Дилмурод ижодининг таҳлил қилиниши асносида, мазкур жиҳатнинг замонавий ўзбек адабиётига таъсири масаласи ва бу тушунчаларининг назарий талқинлари илмий муаммо сифатида очиб берилган;
ёзувчи романларидаги шаклий ва мазмуний ўзгаришлар илк ўзбек романи ва ҳозирги модерн романлар негизида шаклланган бўлиб, адиб асарларининг адабий жараёнда тутган ўрни ва роли, ноанъанага ўтиш босқичлари аниқланиб, романлари бадиияти, сюжет ва композиция бирлиги, характер яратишдаги маҳорати, фалсафий мушоҳада теранлиги, жаҳоний мифик образларнинг янгича талқини, матн таркиби ва тасвир табиати аниқланган;
романлардаги мавзу ва ғоя, шакл ва мазмун бирлиги ҳар бир ижодкорда кечадиган алоҳида ҳодиса эканлиги ёритилиб, ташқи адабий таъсирнинг ижодкор поетик тафаккурида намоён бўлиши, ўзбек романи бадиияти асосида шаклланган ёзувчи асарларининг романий тафаккур янгиланишига қўшган ҳиссаси, жанр ўзгаришига олиб келган поетик изланишлари далилланган;
бадиий макон ва замон муаммосининг модерн романда рўй бериш вақти ҳамда ижодкор маҳоратининг нечоғли кўпқирралиги, фалсафий-эстетик тамойиллар канонлари қиёсан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Поетик талқин модусида рамзийлик ва ижодий индивидуаллик консепсияси Асад Дилмурод ижоди бўйича тадқиқотидан олинган илмий ва амалий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
Поетик талқин модусида рамзийлик ва ижодий индивидуаллик консепсияси Асад Дилмурод ижоди мавзусидаги тадқиқот натижалари ва материалларидан Давлат илмий-техник дастури доирасида 2021–2023-йилларда амалга оширилган ПФ 201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 27-июндаги 01/01-2804-рақамли маълумотномаси). Натижада, ёзувчи романларидаги шаклий ва мазмуний ўзгаришларнинг ривожланиш босқичлари, илк ўзбек романи ва ҳозирги модерн романлар негизида адабий жараёнда тутган ўрни ва роли, ноанъанага ўтиш босқичлари контекстида очиб берилиши, ёзувчи романи бадиияти, сюжет ва композиция бирлиги, характер яратишдаги маҳорати, фалсафий мушоҳада теранлиги, жаҳоний мифик образларнинг янгича талқини, шаклий ихчамлик ҳамда пафос зарби, бадиий нутқ ишланганлиги, матн таркиби ва тасвир табиати аниқланишининг далилланганлигига доир хулоса ва тавсиялари лойиҳа доирасида яратилган кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформанинг мукаммаллашувига хизмат қилган;
“Поетик талқин модусида рамзийлик ва ижодий индивидуаллик консепсияси (Асад Дилмурод ижоди мисолида” мавзусида тайёрланган диссертацияси натижа ва хулосаларидан давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 9-июлдаги 01/4-3026-рақамли маълумотномаси). Натижада, ёзувчи романи бадиияти, сюжет ва композиция бирлиги, характер яратишдаги маҳорати, фалсафий мушоҳада теранлиги, жаҳоний мифик образларнинг янгича талқини, шаклий ихчамлик ҳамда пафос зарби, бадиий нутқ ишланганлиги, матн таркиби ва тасвир табиати аниқланиши, мавзу ва ғоя, шакл ва мазмун бирлиги ҳар бир ижодкорда кечадиган алоҳида субектив категория эканлиги, ташқи таъсир амалиётининг ички таъсирда рўй бериш вазияти далолатланиши, бадиий макон ва замон муаммосининг модерн романда рўй бериш вақти ҳамда ижодкор маҳоратининг нечоғли кўпқирралилиги, фалсафий-эстетик тамойиллар канонлари қиёсан таҳлил қилиниши ҳақидаги хулосаларидан лойиҳа ишини бажаришда фойдаланилди;
диссертацион тадқиқотда илгари сурилган илмий натижалардан Хоразм вилояти телерадиоканали томонидан тайёрланган 2025-йил 20-майдаги “Ассалом, Хоразм!” дастурларида ҳамда Хоразм радиосининг “Хайрли кун” эшиттиришида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 11-июндаги 427-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек романи бадиияти асосида Асад Дилмурод олами, романий тафаккур янгиланишига қўшган ҳиссаси, жанр ўзгаришига олиб келган поетик изланишлари, адабий жараён контекстида тадқиқ ва таҳлил қилиш бўйича фикр мулоҳазалар ёш олимлар дунёқараши, билим даражаси ва тасаввурини кенгайтиришга хизмат қилган.