Бегимов Ўктам Хайтбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
“Адабиётшунос Матёқуб Қўшжоновнинг тадқиқотчилик маҳорати” мавзусида 10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil454
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Каримов Баходир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05
Расмий оппонентлар: Керувенов Турганбай Аразмедович, филология фанлари доктори, профессор; Ахмедова Шоира Нематовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади адабиётшунос Матёқуб Қўшжоновнинг тадқиқотчилик маҳоратини ўрганиш орқали унинг ўзбек адабиётшунослигида тутган ўрнини кўрсатишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Матёқуб Қўшжоновнинг илмий-адабий мероси яхлит ҳолда истиқлол даври мафкураси ҳамда дунё адабиётшунослигидаги етакчи методлар асосида далилланган;
адиб ижодини эстетик баҳолаш мезонлари ва бадиий тафаккурни талқин этишдаги ўзига хос илмий ёндашуви ХХ асрнинг етакчи ижодкорлари (Абдулла Қодирий, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор) асарлари таҳлилига бағишланган тадқиқотлари мисолида очиб берилган;
мунаққиднинг бадиий матн устида ишлаш жиҳатига эътибор қаратилган, шу билан бирга, олим адабий-танқидий меросининг жанрий, услубий ва лингвистик хусусиятлари илмий нуқтайи назардан аниқланган;
олимнинг адабий-назарий қарашлари, адабий жараёнга муносабати асосланиб, ижод қонунияти, ижодий метод ва эстетик категорияларга доир адабий-эстетик қарашлари тизимли равишда умумлаштирилган ҳамда уларнинг ўзбек адабиётшунослигидаги назарий аҳамияти илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Адабиётшунос Матёқуб Қўшжоновнинг тадқиқотчилик маҳоратини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда диссертация иши натижалари ва хулосаларидан фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2025-йил 28-майдаги №304/1-сонли маълумотномаси). Натижада олимнинг ижод моҳиятини эстетик баҳолаш тамойиллари, адабий талқиндаги ўзига хос тадқиқ усули, таҳлилдаги ўзига хосликлар тўғрисида муҳим маълумотлар олинди, адабиётшуносликда назариётчи олимнинг ўрни, унинг соф илмий-назарий характердаги тадқиқотлари, адабиёт назариясига қўшган ҳиссаси тўғрисида муайян хулосаларга келинди. Оқибатда лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси янги фикр-мулоҳазалар билан бойитилди;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-43429 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда диссертация иши натижалари ва хулосаларидан фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2025-йил 11-июндаги №320/1-сонли маълумотномаси). Натижада Матёқуб Қўшжоновнинг адабиётшунослик, хусусан, адабиёт назарияси ва адабий танқид соҳасида амалга оширган таҳлилий қарашлари, адабий жанрлар масаласидаги тадқиқотлари, умуман, бу жараёнда Матёқуб Қўшжонов мактабининг ҳиссаси баён қилинган хулосалардан фойдаланилиб, лойиҳа мазмуни янги назарий материаллар билан бойишига эришилди;
Мавзу тадқиқи юзасидан олинган натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси-нинг Хоразм вилояти телерадиоканали томонидан 2024-йил 18-октябр санасида “Очиқ мулоқот” дастурида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 22-майдаги 357-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тадқиқот кўрсатувларни маънавий-маърифий ва амалий жиҳатдан бойитишга хизмат қилган.