Отамуратова Муйиба Ўктамовнанинг
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Замонавий ўзбек шеъриятида аёл руҳияти ифодаси (З.Мирзо, Х.Рустамова, Г.Асқарова ижоди мисолида)” мавзусида 10.00.02. – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fil4072
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Рахимова Бекпошша Бахадировна, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05 
Расмий оппонентлар: Матёқубова Тозагул Ражаповна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Абдулҳакимова Ойбарчин Нурбой қизи филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шоиралар З.Мирзо, Х.Рустамова, Г.Асқарова лирикасида аёл руҳиятининг бадиий ифодаси масаласини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигида аёл руҳияти ифодаси муаммоси қиёсий-тадрижий ёндашув асосида тизимли таҳлил этилиб, унинг илмий-назарий жиҳатлари изчил очиб берилган;
руҳият тасвирини акс эттиришдаги шоиралар маҳорати З.Мирзо ижодида жавобсиз муҳаббат, ички исёнкорлик ҳисси, Х.Рустамовада тушкунлик ва ўлим, аёл эркини улуғлаш, Г.Асқаровада аёл ишқи, орият ва кўтаринкилик туйғулари чуқур психологизм, ички монолог, рамзий-мажозий тасвир қуюқлиги каби янги тамойил ва хусусиятлар асосида ўрганилиб, унинг замонавий ўзбек адабиётига таъсири масаласи далилланган;
З.Мирзо, Х.Рустамова, Г.Асқарова асарларида ишқий-интим лирика устуворлиги масаласи ижодкорлар шахсиятидаги руҳий-психологик кечинмалар, ўзига хос ҳаётий тажриба ва маънавий-эстетик қарашлар билан боғлиқликда асосланган;
аёл руҳияти тасвирида рамзий-мажозий воситаларнинг ўзаро мутаносиблиги ва шоираларнинг бадиий ифода яратишдаги индивидуал услуби илмий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Замонавий ўзбек шеъриятида аёл руҳияти ифодаси (З.Мирзо, Х.Рустамова, Г.Асқарова ижоди мисолида)” мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Замонавий ўзбек шеъриятида аёл руҳияти ифодаси (З.Мирзо, Х.Рустамова, Г.Асқарова ижоди мисолида)” мавзусидаги аёл руҳияти бадиий тасвири хусусиятлари орқали асосланган хулосаларидан ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳаларида фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2025-йил 02-июндаги 309/1-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган назарий ва бадиий таҳлиллар лойиҳа доирасидаги адабий манбаларни замонавий ёндашув асосида талқин этишда илмий-методик асос бўлиб хизмат қилган;
 диссертация ишининг натижалари ва материалларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030. “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш фундаментал лойиҳасида фойдаланилди. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 27-майдаги) № 01/4-2142-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда асослаб берилган назарий хулоса ва илмий таҳлиллар лойиҳа доирасида аёл руҳияти бадиий талқини ва замонавий ўзбек шеъриятидаги ёндашувларни электрон платформада тизимли акс эттиришда методик асос сифатида хизмат қилган;
замонавий ўзбек шеъриятида аёл руҳияти талқини масалаларига доир хулосаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлимида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг халқимизнинг қадимий тарихи, бугуни ва бой маданиятини, эл-юртимизнинг фидокорона меҳнати билан эришилаётган туб ўзгаришларни теран акс эттиришга қаратилган юксак бадиий асарлар яратишга рағбатлантириш ҳамда ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш чора-тадбирларини ўтказишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилояти бўлимининг 2025-йил 11-июндаги №42/25-сон маълумотномаси). Натижада шоиралар ижодидаги жаҳон адабий-эстетик тафаккури синтези, шахс талқини масаласининг образли намоён бўлиши юзасидан билдирилган фикрларни кенг ўқувчилар оммасига етказиш имконияти яратилган;
аёл руҳияти талқини муаммосининг адабий-эстетик, ижтимоий-фалсафий омиллари, муаммонинг замонавий ўзбек шеърияти контекстидаги ўрнини З.Мирзо, Х.Рустамова, Г.Асқаровалар шеърияти аҳамиятига доир хулосалардан Хоразм вилояти телерадиоканалининг “Ассалом, Хоразм!”, “Адабий муҳит”, “Тилимизни ўрганамиз”, “Маърифатнома”, “Нажот билимда” кўрсатув ва эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 13-июндаги 433-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувларда замонавий ўзбек шеъриятида аёл руҳияти масаласининг ёритилишини ўрганиш ҳақидаги маълумотлар, шоиралар асарларидаги рамзий-мажозий тасвир характери, услубий индивидуаллик каби хусусиятларнинг бугунги кун учун аҳамиятли бўлган жиҳатлари ёритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish