Каримова Ирода Бахтиёр қизининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида рақамларнинг структур-семантик, функсионал ва прагматик хусусиятлари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2023.4.PhD/Fil4159  
Илмий раҳбар: филология фанлари доктори, профессор Даниева Майсара Джамаловна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори (DSc), профессор Баҳриддинова Башорат Мадиевна; филология фанлари доктори (DSc) Панжиева Насиба Нормахматовна.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Инглиз ва ўзбек тилларида рақамларни лисоний ҳодиса сифатида қиёсий жиҳатдан лингвомаданий талқин қилиш асносида уларнинг миллий-маданий, структур-семантик, функсионал ва прагматик хусусиятларини таҳлил қилиш, рақамлар тузилишининг консептуал-когнитив манзарасини тасвирлаш ҳамда уларнинг матн мазмунини шакллантириш имкониятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тил ва маданият мутаносиблигини ўрганувчи тилшунослик соҳаси – лингвомаданиятшуносликда инглиз ва ўзбек тилларидаги рақамларнинг умумфилологик моҳияти, тарихий манбалари ҳамда миллий-маданий хусусиятлари чоғиштирма аспектда асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги семантик яхлитликка эга боʻлган структуралар сифатида рақамларнинг ясалиши, семантик майдонининг ҳосил боʻлиши, лингвостилистик ҳамда коннотативлик хусусиятлари ва уларнинг гап таркибида бажарадиган ахборот ташиш, конкретлаштириш, композицион функсионал ҳамда эстетик функсия бажариш имкониятлари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида рақамларнинг тузилиши ҳамда лисоний фаолият жараёнида когнитив структура, маданий анъаналар, рақамлар парадигмаси ва дискурси ҳамда семантик хусусиятларнинг консептуаллашуви каби тушунчаларни ўз ичига олган консептуал-когнитив манзараси ёритилган, шунингдек, рақамлар семантик тузилишининг когнитив таҳлилида фрейм андозалари ишлаб чиқилган; 
чоғиштирилаётган тилларда рақамларнинг матн прагматик мазмунини шакллантириш шунингдек, матн семантик таркибини шакллантириш, мавзуни ифодалаш, экспрессивликни таъминлаш ва бадиий баён вазифаларини бажариш имкониятларига эга эканлигига кўра улар паремиологик матнлар, халқ эртаклари ва фразеологизмларни шакллантириши далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилида рақамларнинг структур-семантик таҳлили, лингвостилистик ҳамда коннотативлик хусусиятлари ва турли жанрдаги матнларда намоён бўлиш имкониятлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
Инглиз ва ўзбек тилларидаги сонларнинг умумфилологик моҳияти, тарихий манбалари ҳамда миллий-маданий хусусиятларини лингвокултурология – тил ва маданият ўртасидаги боғлиқликни ўрганувчи тилшунослик йўналиши – доирасидаги хулосалар 2022-2024 йилларда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган ИЛ-402104209 “Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик қайта ишлаш воситасини яратиш – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” инновацион лойиҳасида (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2026 йил 21 февралда берилган 04/1-1055-сонли маълумотнома) қўлланилди. Натижада миллионлаб сўз шаклларини қамраб олган электрон луғат яратилди. 
Инглиз ва ўзбек тилларидаги рақамларнинг ясалиши ва маъноларининг ўрганилиш муаммолари, уларнинг инглиз ва ўзбек тилларида вазифавий хусусиятлари ҳамда тилда прагматик бирлик сифатида намоён бўлишига оид муаммоларнинг ёритилиш хулосаларидан Қарши давлат университетида  2021-2023-йилларда бажарилган СУЗ800-21-ГР-3181-“Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши стате университй” номли халқаро гранд лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг  2024-йил 14-июндаги № 04/1766-сон маълумотномаси). Натижада ташкил қилинган инглиз тили курсларида самарали фойдаланилган.
Чоғиштирилаётган тилларда рақамларнинг матн прагматик мазмунини шакллантириш шунингдек, матн семантик таркибини шакллантириш, мавзуни ифодалаш, экспрессивликни таъминлаш ва бадиий баён вазифаларини бажариш имкониятларига эга эканлигига кўра улар паремиологик матнлар, халқ эртаклари ва фразеологизмларни шакллантириши ҳақидаги хулосалардан 2024-йил 10 октябр куни Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Олтин воҳа” радиоси “Очиқ мулоқот” эшиттириши сенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 17-октябрдаги №17-05/151-сон маълумотномаси). Натижада радиотингловчиларнинг мавзу доирасидаги билим-кўникмаларини оширишга ва кўрсатувнинг илмий оммабоплик хусусияти яхшиланишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish