Сайдуллаева Сурайё Серажиддиновнанинг филология фанлари
доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз, ўзбек, турк миллий-маданий дунёқарашининг паремиологик сатҳдаги таҳлили”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чогʻиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Fil802
Илмий маслаҳатчи: Муродова Нигора Куллиевна, филологийа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.07
Расмий оппонентлар: Маматов Абдуғофур Эшонқулович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жўраева Бибиш Мухсиновна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Самигова Хушнуда Батировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз, ўзбек ва турк тилларидаги паремиологик бирликларни лингвомаданий, семантик ва дискурсив жиҳатдан таҳлил қилиш орқали ушбу тилларда ифодаланган миллий-маданий дунёқарашнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини аниқлаш, шунингдек, паремиялар орқали халқ тафаккури ва қадриятлар тизимини илмий асосда ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадқиқотда инглиз, ўзбек ва турк тилларидаги жами 6383 та мақол паремиологик макон назарияси доирасида комплекс тарзда ўрганилиб, уларнинг барқарорлик ва вариативлик (бир хил семантик мазмун турлича лингвистик шакллар билан ифодаланиши) механизмлари фонетик, лексик, семантик ва синтактик жиҳатдан қиёсий-лингвистик таҳлил асосида аниқланган;
инглиз, ўзбек ва турк тилларидаги паремиялар асосида шаклланган 30 та семантик модел (Сабаб – Оқибат (С→О→Н): Wҳере тҳере ис смоке, тҳере ис фире, Оташ бўлмаган ердан туман чиқмайди, Атеş олмаян ерден думан çıкмаз; Меҳнат (М) → Мукофот / Натижа (Н): Ҳард wорк пайс офф, Беташвиш бош қайда, Меҳнациз ош қайда, Эмек олмадан емек олмаз каби) тизими шакллантирилиб, мазкур моделлар универсал ва маданиятга хос компонентлар нисбатида таснифланган ҳамда уларнинг когнитив-семантик асослари халқ дунёқараши билан узвий боғлиқликда далилланган;
паремиологик бирликларда намоён бўладиган лексик-синонимик муносабатлар махсус тадқиқ этилиб, А гоод (греат) ремедй фор ангер ис делай; Катта (буюк) ишлар кичик қадамлардан бошланар; Темиз (пак) ниет ҳер капıйı аçар каби синонимик вариантлар паремиологик бирликларнинг семантик зичлигини ошириши, экспрессивлигини кучайтириши ҳамда прагматик йўналтирилганлигини таъминловчи муҳим омил сифатидаги вазифаси исботланган;
инглиз, ўзбек ва турк тилларидаги паремиялар орқали вербализация қилинган (сўз орқали ифодаланган) миллий менталитет ва миллий-маданий консептлар (меҳнат, ахлоқ, оила, дўстлик, масъулият, тақдир ва б.) қиёсий-лингвомаданий таҳлил асосида ўрганилиб, уларнинг маданий стереотиплар ва қадриятлар тизимидаги ўрни илмий далиллар орқали асосланган;
паремиологик бирликларнинг коммуникатив-прагматик ва дискурсив хусусиятлари (бадиий, ОАВ ва педагогик дискурслар мисолида) нутқ актлари назарияси асосида таҳлил қилиниб, уларнинг иллокутив (ҳаракатга ундаш) кучи, регулятив (муайян ҳаракатни бошқариш) вазифаси ва адресатга таъсир кўрсатиш механизмлари ишлаб чиқилган;
инглиз, ўзбек ва турк тилларидаги модаллик ҳамда модаллик компонентига эга паремиологик бирликлар ўрганилиб, уларнинг услубий, баҳоловчи-модаллик хусусиятлари ва аллитерация (бир хил ёки ўхшаш ундошларнинг такрорланиши), ассонанс (бир хил унли товушларнинг такрорланиши), қофия, ономатопия (товуш тақлиди) каби эвфоник воситалар орқали кучайтирилган ифодавий имкониятлари қиёсий-стилистик таҳлил орқали асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз, ўзбек, турк миллий-маданий дунёқарашининг паремиологик сатҳдаги таҳлили мавзусидаги диссертация иши юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Инглиз, ўзбек, турк миллий-маданий дунёқарашининг паремиологик сатҳ аспектида таҳлили мавзусидаги филология фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси натижаларидан институтда 2017-2020-йилларда бажарилган ФЗ-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди. Натижада инглиз, ўзбек ва турк тилларида ишлатиладиган паремиялар таҳлили асосида уларнинг структур-семантик моделлари ўзаро солиштирилиб, метафорик структура, параллелизмлар ва синтактик қурилишдаги фарқлар аниқланган, паремияларнинг воқеликни баҳолаш, таъсир ўтказиш, ижтимоий меъёрини тарғиб қилиш каби прагматик вазифалари таҳлил қилиниб, уларнинг маданий ва миллий контекстга боғлиқ равишда ишлатилиш усуллари аниқланган, турли дискурсларда (педагогик, сиёсий, маиший, диний) паремияларнинг ахборот етказиш, эмоционал юклама бериш ва мулоқотни нормаллаштиришдаги роли аниқланиб, улар орқали маданий идентитет ва қадриятлар узатилиши механизми ишлаб чиқилган, “Меҳнат”, “ҳалоллик”, “сабр”, “вақт”, “дўстлик” каби умуминсоний қадриятлар ҳар уч тил паремияларида қандай ифодалангани аниқланиб, семантик ядроси барқарор, лекин лексик ва стилистик шакли миллий маданиятга мос равишда ўзгариши аниқланган. (№258 сонли маълумотнома, №258/1 рақамли далолатнома, 2025-йил 9-июн, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали);
паремиологик бирликлар таҳлили орқали маданий стереотиплар, қадриятлар тизими ҳамда ахлоқий-эстетик меъёрлар ўртасидаги ўхшашликлар ва фарқлар аниқланган, таҳлиллар орқали аниқланган ўхшашликлар, фарқлар халқ руҳияти ва миллий тафаккурдаги аксланиш шакллари очиб берилган, паремияларнинг семантик-структуравий таҳлили асосида ҳар бир тилга хос турмуш тарзи, ижтимоий муносабатлар ва ахлоқий қарашларни ифодаловчи маданий модел, стереотиплар таққосланган ва таҳлиллар асосида исботланган ҳамда диссертация натижа ва хулосаларидан давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ 201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди. (№ 01/4-2522-сонли маълумотнома, 2025-йил 14-июн, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети);
инглиз, ўзбек ва турк тилларидаги паремиялар таркибида мужассам топган миллий-маданий консептлар қиёсий-лингвистик ва лингвомаданий ёндашув асосида таҳлил қилинган мисоллардан, ҳар учала тилдаги паремияларда ифода этилган дунёқараш, қадриятлар тизими, ахлоқий-эстетик меъёрлар, урф-одатлар ва ментал стереотиплар ўзаро солиштирилган ҳамда ҳар бир тил доирасида уларнинг семантик юкламаси ва когнитив асослари чуқур таҳлиллар асосида исботланган ўринлардан, таҳлиллар орқали миллий тафаккурда шаклланган асосий консептларнинг тил воситасида қандай метафорик, образли ва коннотатив шаклларда ифодаланиши аниқланганлиги, уларнинг халқ онгидаги психомаданий акс-садоси ва лингвомаданий функсиялари мисоллар орқали далилланган хулосаларидан давлат илмий-техник дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди. (№ 01/4-2521-сонли маълумотнома 2025-йил 14-июн, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети);
тадқиқотда паремиологик бирликларнинг бадиий матнлар, оммавий ахборот воситалари, реклама, сиёсий нутқлар ва кундалик мулоқот сингари турли контекстлардаги стилистик ва функсионал хусусиятлари аниқланган, уларнинг стилистик мослашувчанлиги ва мулоқотдаги коммуникатив юкламаси чуқур таҳлил қилинган, паремиялар турли контекстларда, хусусан, сиёсий нутқларда далил ва ишонч воситаси, рекламада таъсирчанлик элементи, бадиий адабиётда образли ифода сифатида ишлатилиши орқали уларнинг кўп функсияли табиати тизимли таҳлил этилган, оммавий ахборот воситаларида ва кундалик мулоқотда паремияларнинг актуал ва динамик қўлланиши, уларнинг ижтимоий онгни шакллантиришдаги восита сифатидаги роли очиб берилган ҳамда миллий-маданий хусусиятлари аниқланган натижа ва хулосаларидан давлат илмий-техник дастурлари доирасида Тошкенгт давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030. “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” номли фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди. (№ 01/4-2520-сонли маълумотнома, 2025-йил 14-июн, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети);
инглиз, ўзбек ва турк тилларида учрайдиган паремиялар (мақоллар ва халқ иборалари) семантик жиҳатдан таҳлил қилиниб, уларнинг мазмуний моделлари аниқланган, шу билан бир қаторда ушбу моделларда ифодаланган асосий ғоялар, ахлоқий-этик қадриятлар, ижтимоий муносабатлар ва ҳаётий тажрибаларнинг қандай тарзда кодланганига эътибор қаратилган бўлиб, оммавийлик ва ўзига хослик муносабатлари замонавий ижтимоий-лингвистик муҳитда қандай акс этаётгани ёритилган назарий мулоҳазаларидан, ҳар учала тилдаги паремиялар таркибидаги лексик бирликлар, синонимик ифодалар, уларнинг коннотатив (турлича контекстда юкланадиган) маънолари ва тилда тутган ўрни чуқур таҳлил қилинган. Айниқса, синонимик параллел мақоллар орқали ҳар бир тилга хос ифода услуби, метафорик қурилиш ва халқона образлар мисоллар орқали таҳлил қилиниб илмий асосланган хулосалардан 2022-2024-йилларда Интернатионал Ресеарч Cентер фор Интангибле Cултурал Ҳеритаге ин Асиа анд тҳе Паcифиc (ИРCИ) (Япония) томонидан молиялаштирилган АПC2C/10- сонли “Сустаинабле Cоллеcтион оф Ресеарч Дата фор тҳе Протеcтион оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге: Фоcус он Cентрал Асиа анд Смалл Исланд Девелопинг Статес” номли грант лойиҳа доирасида фойдаланилган. (№МА 01/01- 39 сонли маълумотнома, 2025-йил 17-июн, “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маскани);
инглиз, ўзбек ва турк тилларида мулоқотда, ижтимоий ҳаётда, маданий-миллий ва ижтимоий идентификация жараёнларида қўлланиладиган мақоллар модаллик ёки модаллик компонентига эга паремиологик бирликларнинг стилистик воситалар орқали ифодаланиш хусусиятлари қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг миллий-маданий ва прагматик жиҳатлари аниқлаб берилган, ахлоқий қадриятлар, жамиятдаги ижтимоий-психологик жараёнлар, шунингдек, оммавийлик ва ўзига хослик муносабатлари замонавий ижтимоий-лингвистик муҳитда қандай акс этаётгани ёритилган назарий мулоҳазаларидан, модалликни ифодаловчи паремиологик бирликларнинг коннотатив маънолари ва услубий функсиялари лингвистик ва стилистик мезонлар асосида тизимлаштирилди ҳамда инглиз, ўзбек ва турк тилларида умумий ва фарқли белгилар асосида таҳлил қилиниб илмий асосланган хулосаларидан 2022-2024-йилларда Германия академик алмашинув хизмати ДААД томонидан молиялаштирилган ИД-57663348-сонли “Эуропеан Перспеcтивес ин Диалогуе: Cентрал Асиа анд Wестерн Ресеарч – Мулоқотда Европа истиқболлари: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари” номли грант лойиҳа доирасида фойдаланилган. (06/3866-сон маълумотнома, 2025-йил 17 июн, Бухоро давлат университети);
инглиз, ўзбек ва турк тилларидаги паремиялар таркибида мужассам топган миллий-маданий консептлар қиёсий-лингвистик ва лингвомаданий ёндашув асосида таҳлил қилинган мисоллардан, ҳар учала тилдаги паремияларда ифода этилган дунёқараш, қадриятлар тизими, ахлоқий-эстетик меъёрлар, урф-одатлар ва ментал стереотиплар ўзаро солиштирилган ҳамда ҳар бир тил доирасида уламинг семантик юкламаси ва когнитив асослари чуқур таҳлиллари исботланган ўринлардан, таҳлиллар орқали миллий тафаккурда шаклланган асосий консептламинг тил воситасида қандай метафорик, образли ва коннотатив шаклларда ифодаланиши аниқланганлиги, уларнинг халқ онгидаги психомаданий акс-садоси ва лингвомаданий функсиялари мисоллар орқали далилланган хулосаларидан 2017-2020-йилларда бажарилган 11-ХТ-0-1722 рақамли “Қорақалпоқ менталитетини ўқувчи ёшларга сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилди. (№267 сон маълумотнома, 2025-йил 17-июн, Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали).