Рузибоев Темур Баҳодировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш раҳбарларда трансформацион лидерлик кўникмаларини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантлари”. 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/P1423.
Илмий раҳбар Косимов Убайдулла Ахрорович, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.P.43.01.
Расмий оппонентлар: Файзиева Мавлуда Худаяровна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Тилавов Мухтор Ҳасан ўғли, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Шарқшуновлик унивеситети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш раҳбарларда трансформацион лидерлик кўникмаларини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантларини ўрганиш ва зарур тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш раҳбарлар фаолиятига ижтимоий-демографик омилларнинг таъсирига кўра эркак ва аёллардаги эмоционал етуклик бошқарув қарорларига, ёшга оид фазилатлар эса ижтимоий-ахлоқий етуклик даражасига боғлиқ намоён бўлганлиги туфайли трансформацион лидерлик кўникмаларини ривожлантиришнинг психологик детерминантлар шахсий-гуруҳий омиллар бирлиги орқали аниқланган;
ёш раҳбарларнинг бошқарув услубидаги дифференциал фарқларга кўра бошқарув қарорларини қабул қилишдаги авторитарлик ва либераллик шахс маънавий етуклиги ва ижтимоий интеллектининг икки қутб чегарасида намоён бўлишига олиб келиб, жамоа жипслигини сусайтирганлиги туфайли демократик услуб трансформацион лидерликнинг фасилитатив таъсирини эмоционал етуклик орқали ривожлантирувчи психологик детерминант эканлиги аниқланган;
ёш раҳбарларда трансформацион лидерлик кўникмаларини ривожлантиришда шахс дифференциал хусусиятларининг ижтимоий-ахлоқий, маънавий, эмоционал, ижтимоий етукликни таъминлашдаги етакчи жиҳатларига асосланиб ҳиссий барқарорлик, ҳамкорликка интилиш, ишонувчанликнинг ижтимоий адаптив фазилатлар орқали бошқарув қарорларида намоён бўлиши муҳим эканлиги далилланган;
ёш раҳбарларнинг трансформацион лидерлик кўникмаларини ривожлантириш модели инновацион фикрлаш, эмпатик бошқарув, эмоционал барқарорлик, ижтимоий таъсирчанлик блокларининг ўзаро интеграциясига асосланиб корпоратив маданиятни рағбатлантирувчи фасилитатив ва интегратив интервенсионал стратегиялар бирлиги орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ёш раҳбарларда трансформацион лидерлик кўникмаларини ривожлантиришнинг ижтимоий-психологик детерминантлари”ни ўрганиш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ёш раҳбарлар фаолиятига ижтимоий-демографик омилларнинг таъсирига кўра эркак ва аёллардаги эмоционал етуклик бошқарув қарорларига, ёшга оид фазилатлар эса ижтимоий-ахлоқий етуклик даражасига боғлиқ намоён бўлганлиги туфайли трансформацион лидерлик кўникмаларини ривожлантиришнинг психологик детерминантлар шахсий-гуруҳий омиллар бирлиги орқали аниқланганлигига доир натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 14-октябрдаги ПМ-142-сон маълумотномаси). Натижада ёш раҳбарларда трансформацион лидерлик шаклланишига таъсир этувчи индивидуал-психологик воситалар ва компонентлар аниқланишига хизмат қилган;
ёш раҳбарларнинг бошқарув услубидаги дифференциал фарқларга кўра бошқарув қарорларини қабул қилишдаги авторитарлик ва либераллик шахс маънавий етуклиги ва ижтимоий интеллектининг икки қутб чегарасида намоён бўлишига олиб келиб, жамоа жипслигини сусайтирганлиги туфайли демократик услуб трансформацион лидерликнинг фасилитатив таъсирини эмоционал етуклик орқали ривожлантирувчи психологик детерминант эканлиги аниқланганлигига оид натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг “Касб психологияси” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 14-октябрдаги ПМ-142-сон маълумотномаси). Натижада ёш раҳбарларда шахсий-ахлоқий ва эмоционал барқарорликни шакллантирувчи психологик омилларни аниқлашга хизмат қилган;
ёш раҳбарларда трансформацион лидерлик кўникмаларини ривожлантиришда шахс дифференциал хусусиятларининг ижтимоий-ахлоқий, маънавий, эмоционал, ижтимоий етукликни таъминлашдаги етакчи жиҳатларига асосланиб ҳиссий барқарорлик, ҳамкорликка интилиш, ишонувчанликнинг ижтимоий адаптив фазилатлар орқали бошқарув қарорларида намоён бўлиши муҳим эканлиги далилланганлигига оид натижалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 14-октябрдаги ПМ-142-сон маълумотномаси). Натижада ёш раҳбарларнинг мотивацион тузилмаси уларнинг трансформацион лидерликни шакллантиришдаги асосий психологик механизм эканини аниқлаш имконини берган;
ёш раҳбарларнинг трансформацион лидерлик кўникмаларини ривожлантириш модели инновацион фикрлаш, эмпатик бошқарув, эмоционал барқарорлик, ижтимоий таъсирчанлик блокларининг ўзаро интеграциясига асосланиб корпоратив маданиятни рағбатлантирувчи фасилитатив ва интегратив интервенсионал стратегиялар бирлиги орқали такомиллаштирилганлиги ҳақидаги янгиликлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 14-октябрдаги ПМ-142-сон маълумотномаси). Натижада ёш раҳбарларда шахсий хусусиятлар ва бошқарув компетенсиялари ўзаро алоқадорлигини аниқлаш ҳамда трансформацион лидерлик салоҳиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишга замин яратган;