Беккиева Наргиза Ражаббоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмир ёшларда сохта диний ахборотларга тобеликнинг психологик хусусиятлари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/P903.
Илмий раҳбар Баҳром Жураев, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2025.27.12.P.43.01.
Расмий оппонентлар: Бафаев Мухиддин Мухамматович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Атабаева Наргис Батировна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмир ёшларда сохта диний ахборотларга тобеликни ўрганиш ва унинг психологик хусусиятларининг ўзига хос жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички диний йўналганлик (шахсий эътиқодга асосланган дин тушунчаси) юқори бўлган ўсмирлар сохта диний ахборотни камроқ қабул қилиши натижасида, уларда ички диний эътиқоднинг устунлиги ўз қарашларини оқлаш учун ёлғондан фойдаланиш эҳтиёжини қуйи ҳис қилишлари ҳамда диний ахборотни танқидий баҳолаш қобилиятига эга бўлиши далилланган;
ўсмирларда ғайритабиий ҳодисаларга (иррационал эътиқодларга) ишониши натижасида, ёлғон ахборотга бўлган ишончини ошириши, ёлғонни оқлаш ва уни бошқаларга тарқатиш эҳтимолини ҳам кучайиши, нотўғри ахборотга танқидий ёндашиш қобилиятига эга бўлмаслик ҳамда турли манипулятив диний ахборотларга тезроқ ишонишлари мумкинлиги аниқланган;
диндан нажот ва хотиржамлик излайдиган ўсмир ёшлар ёлғон ахборотни қабул қилиш эҳтимоли камийиши натижасида, ҳақиқий диний ахборотни яхшироқ тан олишлари, манипулятив хатти-ҳаракатларга камроқ мойил бўлиши, руҳий барқарорлик ва ўзини ёлғон орқали ҳимоя қилиш эҳтиёжи камайиб бориши исботланган;
ўтказилган тренинг самарадорлиги натижасида, ўсмир ўқувчиларда ёлғон ахборотга мойиллик ва ёлғонни оқлаш сезиларли даражада камайганлиги, шу билан бирга, ҳақиқатни тан олиш ва тўғри диний ахборотни ажратиб олиш қобилияти ошганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмир ёшларда сохта диний ахборотларга тобеликнинг психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ички диний йўналганлик (шахсий эътиқодга асосланган дин тушунчаси) юқори бўлган ўсмирлар сохта диний ахборотни камроқ қабул қилиши натижасида, уларда ички диний эътиқоднинг устунлиги ўз қарашларини оқлаш учун ёлғондан фойдаланиш эҳтиёжини қуйи ҳис қилишлари ҳамда диний ахборотни танқидий баҳолаш қобилиятига эга бўлиши далилланганлигига доир натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 25-июндаги ПМ-99-сонли буйруғи билан “Онтогенез ва дифференциал психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 25-июндаги ПМ-99-сонли маʼлумотномаси). Бунинг натижасида ўсмирларда сохта диний ахборотларга тобеликни олдини олишга хизмат қилувчи омилларни шакллантиришга эришилган;
ўсмирларда ғайритабиий ҳодисаларга (иррационал эътиқодларга) ишониши натижасида, ёлғон ахборотга бўлган ишончини ошириши, ёлғонни оқлаш ва уни бошқаларга тарқатиш эҳтимолини ҳам кучайиши, нотўғри ахборотга танқидий ёндашиш қобилиятига эга бўлмаслик ҳамда турли манипулятив диний ахборотларга тезроқ ишонишлари мумкинлиги аниқланганлигига доир натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 25-июндаги ПМ-99-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 25-июндаги ПМ-99-сонли маʼлумотномаси). Бунинг натижасида, ўсмирларда сохта диний ахборотларга мойиллик келиб чиқишининг психологик хусусиятларини аниқлашга эришилган;
диндан нажот ва хотиржамлик излайдиган ўсмир ёшлар ёлғон ахборотни қабул қилиш эҳтимоли камийиши натижасида, ҳақиқий диний ахборотни яхшироқ тан олишлари, манипулятив хатти-ҳаракатларга камроқ мойил бўлиши, руҳий барқарорлик ва ўзини ёлғон орқали ҳимоя қилиш эҳтиёжи камайиб бориши исботланганлигига доир натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 25-июндаги ПМ-99-сонли буйруғи билан “Умумий психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 25-июндаги ПМ-99-сонли маʼлумотномаси). Натижада, сохта диний ахборотларга тобеликни олдини олишга мўлжалланган методикаларнинг илмий-амалий таъминотини оширишга хизмат қилган;
ўтказилган тренинг самарадорлиги натижасида, ўсмир ўқувчиларда ёлғон ахборотга мойиллик ва ёлғонни оқлаш сезиларли даражада камайганлиги, шу билан бирга, ҳақиқатни тан олиш ва тўғри диний ахборотни ажратиб олиш қобилияти ошганлиги далилланган янгиликлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 25-июндаги ПМ-99-сонли буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 25-июндаги ПМ-99-сонли маʼлумотномаси). Натижада Психология ўқув-илмий марказининг малака ошириш курслари ўқув дастурларининг ишлаб чиқилишида фойдаланишга эришилган.