Назиров Миржалол Баходиржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона вилоятидаги миграцион жараёнлар тарихи (1876-1917-йиллар)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tar2113
Илмий раҳбар: Жураев Хусниддин Пазлиддинович - тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.12.2025.Tar.10.01
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Музробжон Гуламович - тарих фанлари доктори, Бўриев Завқиддин Тошпўлат ўғли - тарих фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Россия империяси ҳукмронлиги даврида Фарғона вилоятида рўй берган миграцион жараёнлар тарихини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1876-1917-йилларда Россия империяси ҳукуматининг кўчириш сиёсати ҳамда унинг оқибатида Фарғона вилоятида юзага келган миграция жараёнлари марказий губерниялардаги йирик мулкдорлар эҳтиёжлари таъсири остида вужудга келгани, айни ҳолатда ҳокимият идоралари маҳаллий аҳолидан кўра, кўчириб келтирилганларнинг манфаатларини кўзлаб иш юритганликлари далилланган;
ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Фарғона вилояти ҳудудларида кечган миграция жараёнларнинг маҳаллий аҳоли ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсири махсус тадқиқ этилиб, деҳқонлар ижтимоий қатлами доирасидаги кўчиришлар ва ушбу жараённинг норматив-ҳуқуқий тартибга солиниши бир-бирига параллел равишда амалга оширилгани ҳамда унумдор ерларнинг эгалланиши жараёнининг икки босқичи – ҳукумат томонидан амалга оширилган ва ўзбошимчалик билан кўчиришларнинг бирлашиши аниқланган;
Фарғона вилоятида русийзабон қишлоқлар (рус посёлкалари) ва кўчириб келтирилганлар сони маҳаллий деҳқонларнинг норозиликлари ва мавжуд аҳолининг ҳукуматга қарши миллий озодлик ҳаракатлари туфайли, айниқса 1892-йил Қўқон уездида Собирхон, 1898-йил Дукчи Эшон бошчилигидаги Андижон қўзғолонлардан сўнг кескин кўпайиб кетгани, ХИХ аср 90-йилларида ҳудудда мустамлакачи ҳокимият томонидан 7 та қишлоқ (русийзабон) ташкил қилингани исботланган;
Фарғона вилоятига кўплаб европалик аҳолининг кириб келиши ҳамда вилоятдаги мавжуд суғориладиган ерларнинг бир қисми кўчириш баҳонасида ҳукумат фондига олиниши, ҳудуддаги маҳаллий аҳолининг катта қисмини ерсиз қолиб, хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларига (ижарачи, мардикор, чорикор) ўтишига асосий сабаб бўлгани очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
1876-1917-йиллардаги Фарғона вилоятидаги миграцион жараёнлар тарихига доир тадқиқот натижаларидан:
1876-1917-йилларда Россия империяси ҳукуматининг кўчириш сиёсати ҳамда унинг оқибатида Фарғона вилоятида юзага келган миграция жараёнлари марказий губерниялардаги йирик мулкдорлар эҳтиёжлари таъсири остида вужудга келгани, айни ҳолатда ҳокимият идоралари маҳаллий аҳолидан кўра, кўчириб келтирилганларнинг манфаатларини кўзлаб иш юритганликларига доир материаллардан Ўзбекистон тарихи телеканалидаги “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси томонидан берилган 15-33/382-сон 30-май 2025-йил куни берилган маълумотнома). Натижада, телетомошабинларнинг 1876-1917-йилларда Фарғона вилоятидаги миграцион жараёнлари тарихига доир билим ва тасаввурларини янада кенгайишига хизмат қилган.
ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Фарғона вилояти ҳудудларида кечган миграция жараёнларнинг маҳаллий аҳоли ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсири махсус тадқиқ этилиб, деҳқонлар ижтимоий қатлами доирасидаги кўчиришлар ва ушбу жараённинг норматив-ҳуқуқий тартибга солиниши бир-бирига параллел равишда амалга оширилгани ҳамда унумдор ерларнинг эгалланиши жараёнининг икки босқичи – ҳукумат томонидан амалга оширилган ва ўзбошимчалик билан кўчиришларнинг бирлашишига оид маълумотлардан Ўзбекистон тарихи телеканалидаги “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси ъ“Маърифат ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси томонидан берилган 15-33/382-сон 30-май 2025-йил куни берилган маълумотнома). Натижада, ёш авлоднинг Фарғона вилояти тарихига оид билимларини янада бойитилишига, ватанпарварлик ҳиссини ортишига хизмат қилган.
Фарғона вилоятида русийзабон қишлоқлар (рус посёлкалари) ва кўчириб келтирилганлар сони маҳаллий деҳқонларнинг норозиликлари ва мавжуд аҳолининг ҳукуматга қарши миллий озодлик ҳаракатлари туфайли, айниқса 1892-йил Қўқон уездида Собирхон, 1898-йил Дукчи Эшон бошчилигидаги Андижон қўзғолонлардан сўнг кескин кўпайиб кетгани, ХИХ аср 90-йилларида ҳудудда мустамлакачи ҳокимият томонидан 7 та қишлоқ (русийзабон) ташкил қилинганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Респебликаси Маданий Мерос агентлиги Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейидаги “экспозицион” режаларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Респебликаси Маданий Мерос агентлиги томонидан берилган 04-05/3058-сон 29-июл 2025-йил куни берилган маълумотнома). Натижада, Фарғона вилояти ҳудудларида кечган миграция жараёнлари ва тадқиқот натижалари асосида таёрланган янги экспозицияларни кенг оммага тақдим этилишига ва музейга ташриф буюрувчиларнинг бу борадаги билим, тасаввурларини янада бойитишга хизмат қилди;
Фарғона вилоятига кўплаб европалик аҳолининг кириб келиши ҳамда вилоятдаги мавжуд суғориладиган ерларнинг бир қисми кўчириш баҳонасида ҳукумат фондига олиниши, ҳудуддаги маҳаллий аҳолининг катта қисмини ерсиз қолиб, хўжалик фаолиятининг бошқа шаклларига (ижарачи, мардикор, чорикор) ўтишига асосий сабаб бўлганига доир материаллардан Ўзбекистон Респебликаси Маданий Мерос агентлиги Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейидаги “экспозицион” режаларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Респебликаси Маданий Мерос агентлиги томонидан берилган 04-05/3058-сон 29-июл 2025-йил куни берилган маълумотнома). Тақдим этилган натижалар ташриф буюрувчиларнинг Фарғона вилояти ҳудудларида кечган миграцион жараёнларига оид янги билим ва тасаввурларга эга бўлишга хизмат қилди.