Тожиев Жавлонбек Рустамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғИ номи): “Тадбиркорлик субектлари фаолиятини ривожлантиришда микромолиялаштиришнинг ролини ошириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4128. 
Илмий раҳбар: Ҳошимов Жаҳонгир Равшанбек ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Разақов Жасур Хамрабоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳар филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тадбиркорлик субектлари фаолиятини ривожлантиришда микромолиялаштиришнинг ролини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тадбиркорлик субектларига қисқа муддатли, юқори даромадли кредит маҳсулотлари ва револвер кредитлар ажратилишини самарали йўлга қўйиш, микромолиявий хизмат турларини (микролизинг – 750 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда, микрокредит – 300 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда, микроқарз – 100 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда) кўпайтириш ва ривожлантириш таклиф этилган; 
тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субектларига “Бизнесга биринчи қадам”, “Осон-2”, “Экспресс” ва “Маҳалла-Бизнес” турдаги микроқарзлар тақдим этиш орқали тадбиркорлик субектлари фаолиятини изчил ривожлантириш ва уларнинг микроқарзлардан фойдаланиш имкониятлари янада кенгайтиришнинг зарурлиги асосланган;
тижорат банклари томонидан расмий даромадга эга бўлмаган шахслар учун ўзини ўзи банд қилиш ва оилавий бизнеснинг янги йўналишларини топишга кўмаклашиш, ер майдонларида ижара асосида фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари учун барча турдаги микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яратиш, шу жумладан кичик ускуналар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш учун 300 млн. сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратиш таклиф этилган;
тижорат банклари томонидан кичик ва ўрта тадбиркорлик субектларига ажратиладиган микрокредитлар миқдорининг 50 фоизигача кафиллик тақдим этиш ва микрокредитлардан фойдаланишларида компенсация ёрдамлари кўрсатиш орқали микромолиялаштириш бозори ҳажмини ва микромолиявий хизматлар қамровини оширишнинг зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик субектлари фаолиятини ривожлантиришда микромолиялаштиришнинг ролини оширишнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадбиркорлик субектларига қисқа муддатли, юқори даромадли кредит маҳсулотлари ва револвер кредитлар ажратилишини самарали йўлга қўйиш, микромолиявий хизмат турларини (микролизинг – 750 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда, микрокредит – 300 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда, микроқарз – 100 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда) кўпайтириш ва ривожлантириш ҳақидаги таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки Бошқаруви раисининг 2024-йил учун энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича белгиланган Иш режасининг ишлаб чиқилишида фойдаланилган (“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 28-январдаги №14/1824-сонли маълумотномаси). Натижада, 2024-йилга мўлжалланган банк стратегияси ва бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш ҳисобига 1-чоракда солиққача бўлган фойдани 42,9 млрд. сўмга ва активлар рентабеллигини 0,47 фоизга, 2-чоракда солиққача бўлган фойдани 81,7 млрд. сўмга ва активлар рентабеллигини 0,60 фоизга, 3-чоракда солиққача бўлган фойдани 120,6 млрд. сўмга ва активлар рентабеллигини 0,72 фоизга, 4-чоракда солиққача бўлган фойдани 164,3 млрд. сўмга ва активлар рентабеллигини 0,83 фоизга етказилиши белгиланган;
тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субектларига “Бизнесга биринчи қадам”, “Осон-2”, “Экспресс” ва “Маҳалла-Бизнес” турдаги микроқарзлар тақдим этиш орқали тадбиркорлик субектлари фаолиятини изчил ривожлантириш, уларнинг микроқарзлардан фойдаланиш имкониятларини янада яхшилашга қаратилган таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий қилинган (“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 28-январдаги №14/1824-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2024-йилнинг 30-декабр ҳолатига “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан “Бизнесга биринчи қадам” микроқарз маҳсулоти доирасида жами 6513 нафар фуқарога 84,6 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилишига эришилган;
тижорат банклари томонидан расмий даромадга эга бўлмаган шахслар учун ўзини ўзи банд қилиш ва оилавий бизнеснинг янги йўналишларини топишга кўмаклашиш, ер майдонларида ижара асосида фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари учун барча турдаги микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яратиш, шу жумладан кичик ускуналар ва қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш учун 300 млн. сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратиш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-ноябрдаги ПҚ-364-сон “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ишлаб чиқилишида фойдаланилган (“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 28-январдаги №14/1824-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан жалб қилинган ресурслар ҳамда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 2024-йилнинг ўтган 12 ойида 133578 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субектларига 5 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилишига ва қарийб 206 минг нафар аҳоли бандлигининг таъминланишига хизмат қилган;
тижорат банклари томонидан кичик ва ўрта тадбиркорлик субектларига ажратиладиган микрокредитлар миқдорининг 50 фоизигача кафиллик тақдим этиш ва микрокредитлардан фойдаланишларида компенсация ёрдамлари кўрсатиш орқали микромолиялаштириш бозори ҳажмини ва микромолиявий хизматлар қамровини ошириш, микромолиявий хизматлар кўрсатиш асосида расмий даромадга эга бўлмаган шахсларни ўзини ўзи банд қилиш ва бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш тўғрисидаги таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий қилинган (“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2025-йил 28-январдаги №14/1824-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан 2024-йилда тадбиркорлик субектларига кўрсатилган кафиллик ёрдами 55 млрд. сўмни ва компенсация ёрдами 17 млрд. сўмни ташкил қилишига эришилган ҳамда микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш, аҳолининг кенг қатламлари тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда микромолиявий хизматлардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish