Рахмонов Ғолиб Ахмаджоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Фарғона водийсида сув хўжалиги тизимининг модернизацияси тарихи (1991–2018-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Tar636
Илмий раҳбар: Комилов Ойбек Камилович – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.10.01
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Музробжон Гуламович – тарих фанлари доктори, Нуриддинов Турдали Қамбарович – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991 – 2018-йилларда Фарғона водийсининг сув хўжалиги тизими модернизацияси тарихини айнан мавзуга оид бирламчи ҳужжатлар, илмий адабиётлар ҳамда даврий матбуот материалларининг таҳлили асосида ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
Фарғона водийсининг сув хўжалиги тизимини бошқаришнинг маъмурий-ҳудудий принципидан ҳавза принципига ўтилиши сув захираларидан фойдаланишда бозор механизмларини тўла жорий этилишига имкон бериши натижасида жойларда сув ресурсларидан мақсадли, оқилона ҳамда тежамкор фойдаланишга эришилганлиги, илғор технологияларни тизимга кенг татбиқ қилиш орқали ирригация-мелиорация тизимларида модернизация жараёнларининг аста-секин кузатилганлиги ҳамда бу амалий саъйи-ҳаракатларда ягона техника сиёсатининг амал қилганлиги аниқланган;
водий вилоятларида тизимни модернизация қилиш асосан уч босқичда кечганлги, биринчи босқич (1991 – 2002-йиллар)да сув захираларини муҳофаза қилишга доир меъёрий-ҳуқуқий базанинг яратилганлиги ва мустаҳкамланганлиги, иккинчи босқич (2003 – 2013-йиллар)да ҳудудлардаги экин майдонларига томчилатиб суғориш усули ҳамда сувни тежайдиган замонавий техникалардан фойдаланишнинг татбиқ этилганлиги, учинчи босқич (2014 – 2018-йиллар)да суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича Давлат дастурининг амалга оширилиши ва Сув хўжалиги вазирлигининг мустақил фаолият юрита бошлаганлиги асосланган;
минтақа сув хўжалиги тизимининг молиявий мустаҳкамланишида давлат ва маҳаллий бюджетларнинг муҳим мавқега эга бўлганлиги, ирригация-мелиорация тадбирларига капитал маблағлар ажратиш ҳамда сарфлаш пудрат ташкилотлари, лойиҳа институтлари ва автохўжаликлар томонидан амалга оширилганлиги ҳамда бу амалий ҳаракатлар натижаси ўлароқ йирик сув хўжалиги иншоотлари – магистрал каналлар, сув омборлари, насос станциялари, хўжаликлараро коллекторларининг барпо этилиб, доимий фойдаланишга топширилганлиги далилланган;
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари суғориш тизимига доир рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ишига бевосита водийда ягона Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг кўмак берганлиги, ўқув даргоҳни тамомлаган мутахассисларнинг тармоқни модернизациялаш чора-тадбирларида муҳим ўрин эгаллаганлиги, муҳандис-гидротехникларнинг сув хўжалигига доир билимларни чуқур эгаллашлари баробарида минтақада ирригация-мелиорация ҳамда механизация ишларининг тараққий этиб борганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991 – 2018-йилларда Фарғона водийсида сув хўжалиги тизимининг модернизацияси тарихи мавзусини тадқиқ қилиш давомида олинган илмий натижа ва амалий таклифлар асосида:
Фарғона водийсининг сув хўжалиги тизимини бошқаришнинг маъмурий-ҳудудий принципидан ҳавза принципига ўтилиши сув захираларидан фойдаланишда бозор механизмларини тўла жорий этилишига имкон бериши натижасида жойларда сув ресурсларидан мақсадли, оқилона ҳамда тежамкор фойдаланишга эришилганлиги, илғор технологияларни тизимга кенг жорий қилиш орқали сув хўжалигида модернизация жараёнлари кузатилганлиги ҳамда бу амалий саъйи-ҳаракатларда ягона техника сиёсатининг амал қилганлиги бўйича тадқиқот хулосаларидан “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг  эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари” ва “Таълим ва тараққиёт” дастурлари ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 16-декабрдаги 04-36-1306-сон маълумотномаси). Натижада тадқим қилинган материаллар телетомошабинларда Фарғона водийси сув хўжалиги бошқаруви бўйича билимларини янада орттиришга хизмат қилган; 
водий вилоятларида тизимни модернизация қилиш асосан уч босқичда кечганлги, биринчи босқич (1991 – 2002-йиллар)да сув захираларини муҳофаза қилишга доир меъёрий-ҳуқуқий базанинг яратилганлиги ва мустаҳкамланганлиги, иккинчи босқич (2003 – 2013-йиллар)да ҳудудлардаги экин майдонларига томчилатиб суғориш усули ва сувни тежайдиган замонавий техникалардан фойдаланишни татбиқ этилганлиги, учинчи босқич (2014 – 2018-йиллар)да суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича Давлат дастурининг амалга оширилиши ва Сув хўжалиги вазирлигининг мустақил фаолият юрита бошлаганлигига доир тадқиқот маълумотларидан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг “Фарғона водийси ирригацияси” номли экспозициясини қайта шакллантиришда фойдаланилган (Озбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 15-июлдаги 04-05/2868-сон маълумотномаси). Натижада бу маълумотлар ирригация иншоотларининг аҳоли кундалик эҳтиёжи учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиладиган майдонларни мунтазам суғориш учун кўмак берганлиги бўйича тарихий билимларни мукаммаллаштиришга кўмак берган;
минтақа сув хўжалиги тизимининг молиявий мустаҳкамланишида давлат ва маҳаллий бюджетларнинг муҳим мавқега эга бўлганлиги, ирригация-мелиорация тадбирларига капитал маблағлар ажратиш ҳамда сарфлаш пудрат ташкилотлари, лойиҳа институтлари ва автохўжаликлар томонидан амалга оширилганлиги ҳамда бу амалий ҳаракатлар натижаси ўлароқ йирик сув хўжалиги иншоотлари – магистрал каналлар, сув омборлари, насос станциялари, хўжаликлараро коллекторларининг барпо этилиб, доимий фойдаланишга топширилганлиги бўйича диссертациянинг илмий натижаларидан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг “Фарғона водийси сув иншоотлари” номли экспозициясини маълумотлар билан бойитишга ҳисса қўшган (Озбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 15-июлдаги 04-05/2868-сон маълумотномаси). Тадқим қилинган материаллар музейга ташриф буюрувчиларни Фарғона водийси сув иншоотлари бўйича янги маълумотлардан хабардор бўлишлигини таъминлаган;
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари суғориш тизимига доир рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ишига бевосита водийда ягона Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг кўмак берганлиги, ўқув даргоҳни тамомлаган мутахассисларнинг тармоқни модернизациялаш чора-тадбирларида муҳим ўрин эгаллаганлиги, муҳандис-гидротехникларнинг сув хўжалигига доир билимларни чуқур эгаллашлари баробарида минтақада ирригация-мелиорация ҳамда механизация ишларининг тараққий этганлигига оид изланишнинг маълумотларидан “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг эфирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари” ва “Таълим ва тараққиёт” дастурлари ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 16-декабрдаги 04-36-1306-сон маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар телетомашабинларнинг сув хўжалиги тизими тарихи ҳақидаги илмий билимларини янада бойитилишига ва тасаввурларини янада кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish