Мухибова Гули Яркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Қурилиш ташкилотларида бошқарув жараёнлари  механизмини такомиллаштириш , 
08.00.13 – Менежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt4793.
Илмий раҳбар: Султанова Соний Махмудовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.10/2025.27.12.1.01.09
Расмий оппонентлар: Зияева Мухтасар Мансурджановна, иқтисодиёт фанлари доктори , профессор, Қахрамонов Хуршид Шухрат ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шахри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қурилиш соҳасида фаолият юрутувчи ташкилотларда бошқарув жараёнлари механизмининг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш, унинг самарадорлигига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда бошқарув жараёнларини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш ташкилотларида бошқарув самарадорлигини ошириш ва ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашда ташкилий-иқтисодий механизмни тизимли таҳлил, функсионал-структуравий баҳолаш ҳамда харажатлар, рентабеллик, меҳнат унумдорлиги каби иқтисодий кўрсаткичлари асосида такомиллаштириш зарурлиги асослаб берилган;
қурилиш ташкилотларининг барқарор ривожланишини таъминлашда бозор конъюнктураси, рақобат муҳити, норматив-ҳуқуқий шароит каби ташқи ҳамда молиявий ресурслар, кадрлар салоҳияти, ишлаб чиқариш қувватлари каби ички омилларни СWОТ-таҳлил, индикаторлар тизими ва интеграл баҳолаш усуллари асосида аниқлашга қаратилган диагностика методикаси ишлаб чиқилган;
қурилиш ташкилотларида бошқарув жараёнлари механизмини такомиллаштириш самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг барқарор фаолиятини таъминлашда рентабеллик, ликвидлик каби молиявий кўрсаткичлар, меҳнат унумдорлиги, лойиҳа муддатларига риоя этиш каби ишлаб чиқариш самарадорлиги, риск даражасини қамраб олувчи комплекс мониторинг ва индикаторлар тизимига асосланган назорат тизимини таклиф этилган;
қурилиш ташкилоти фаолиятининг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлашда инвестиция ҳажми, ишлаб чиқариш қувватлари, молиявий натижалар, меҳнат унумдорлиги, бозор талаби каби жиҳатларни инобатга олган ҳолда 2030 йилгача ривожланиш ссенарийлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурилиш ташкилотларида бошқарув жараёнлари механизмини такомиллаштириш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
қурилиш ташкилотларида бошқарув самарадорлигини ошириш ва ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашда ташкилий-иқтисодий механизмни тизимли таҳлил, функсионал-структуравий баҳолаш ҳамда харажатлар, рентабеллик, меҳнат унумдорлиги каби иқтисодий кўрсаткичлари асосида такомиллаштиришга доир таклифи “Электроқишлоққурилиш” АЖ фаолиятида жорий этилган (“Электроқишлоққурилиш” АЖнинг 2025 йил 22 декабрдаги 948-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Вазирлигининг 2025 йил 18 декабр 34-06/8761-сон маълумотномаси). Натижада, акциядорлик жамиятида моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилган;
қурилиш ташкилотларининг барқарор ривожланишини таъминлашда бозор конъюнктураси, рақобат муҳити, норматив-ҳуқуқий шароит каби ташқи ҳамда молиявий ресурслар, кадрлар салоҳияти, ишлаб чиқариш қувватлари каби ички омилларни СWОТ-таҳлил, индикаторлар тизими ва интеграл баҳолаш усуллари асосида аниқлашга қаратилган диагностика методикаси ишлаб чиқишга доир таклифи  “Электроқишлоққурилиш” АЖ фаолиятида жорий этилган (“Электроқишлоққурилиш” АЖнинг 2025 йил 22 декабрдаги 948-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Вазирлигининг 2025 йил 18 декабр 34-06/8761-сон маълумотномаси). Натижада, қурилиш ташкилотининг ички ва ташқи муҳитга мослашувчанлиги ошган, бошқарув қарорларининг асосланганлиги кучайган ҳамда уларнинг барқарор ва рақобатбардош ривожланиши таъминланган;
қурилиш ташкилотларида бошқарув жараёнлари механизмини такомиллаштириш самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг барқарор фаолиятини таъминлашда рентабеллик, ликвидлик каби молиявий кўрсаткичлар, меҳнат унумдорлиги, лойиҳа муддатларига риоя этиш каби ишлаб чиқариш самарадорлиги, риск даражасини қамраб олувчи комплекс мониторинг ва индикаторлар тизимига асосланган назорат тизимини жорий этишга доир таклифи  “Электроқишлоққурилиш” АЖ фаолиятида жорий этилган (“Электроқишлоққурилиш” АЖнинг 2025 йил 22 декабрдаги 948-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Вазирлигининг 2025 йил 18 декабр 34-06/8761-сон маълумотномаси). Натижада, ташкилотнинг йиллик иқтисодий самарадорлиги 2024 йилда 2023 йилга нисбатан 11,29 фоизга ошишига эришилган;
қурилиш ташкилоти фаолиятининг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлашда инвестиция ҳажми, ишлаб чиқариш қувватлари, молиявий натижалар, меҳнат унумдорлиги, бозор талаби каби жиҳатларни инобатга олган ҳолда 2030 йилгача ривожланиш ссенарийларига доир таклифи “Электроқишлоққурилиш” АЖ фаолиятида жорий этилган (“Электроқишлоққурилиш” АЖнинг 2025 йил 22 декабрдаги 948-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Вазирлигининг 2025 йил 18 декабр 34-06/8761-сон маълумотномаси). Натижада, қурилиш ташкилотлари барқарорлигини назорат қилишнинг механизми такомиллаштирилган бўлиб, бу ташкилотлар фаолиятидаги инқирозли тенденсияларни тезкор аниқлаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish