Давлатов Мурадбек Сапарбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Маҳаллий бюджетлар харажаларини бошқариш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий раҳбар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университетида бажарилган
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Хусанов Дурбек Нишонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий бюджетлар харажатларини бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳисобот йили чораги ёки охирги ойидаги тасдиқланган сметага мувофиқ маҳаллий бюджетлар харажатларини ижросини таъминлашга субектив интилишлар асосидаги сарфлаш ("Декабр синдроми") амалиётини олдини олиш мақсадида Рақамли бюджет мониторинги ва реал вақт назорати тизимини ўзида мужассамлаштирган “Ягона бюджет мониторинги платформаси”ни жорий қилиш таклифи ишлаб чиқилган; 
маҳаллий бюджетлар харажатлари манзиллилигини ошириш, амалга оширилаётган харажатлар ижтимоий-иқтисодимй самарадорлик кўрсаткичларини  таъминлаш мақсадида “Давлат молиясини бошқариш ахборот тизими”да очилган барча шахсий ғазна ҳисоб варақларани хатловдан ўтказиш бўйича таклиф ишлаб чиқилган; 
маҳаллий бюджетларнинг даромад ва харажат баланси ҳамда улар ўртасидаги оптимал нисбатни таъминлаш орқали маҳаллий бюджетлар харажатлари самарали ижроси тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тизимлаштирилган;
маҳаллий бюджет харажатларини бошқаришда инновацион ёндашув сифатида пул маблағлари қиймати паритети "Валуе фор Моней" (ВфМ) тамойилига асосланган бюджетни режалаштириш, ижро интизоми, назорат босқичларида КПИ ва самарадорлик кўрсаткичларини (Эффиcиенcй Ратио)  интеграция қилувчи янги консептуал модел ишлаб чиқилди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий бюджетлар харажатларини бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳисобот йили чораги ёки охирги ойидаги тасдиқланган сметага мувофиқ маҳаллий бюджетлар харажатларини ижросини таъминлашга субектив интилишлар асосидаги сарфлаш ("Декабр синдроми") амалиётини олдини олиш мақсадида Рақамли бюджет мониторинги ва реал вақт назорати тизимини ўзида мужассамлаштирган “Ягона бюджет мониторинги платформаси”ни жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётган фойдаланишга қабул қилинган. (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2025-йил 16-июлдаги 03-05-09/7340-сон маълумотномаси).
маҳаллий бюджетлар харажатлари манзиллилигини ошириш, амалга оширилаётган харажатлар ижтимоий-иқтисодимй самарадорлик кўрсаткичларини таъминлаш мақсадида  “Давлат молиясини бошқариш ахборот тизими”да очилган барча шахсий ғазна ҳисоб варақларани хатловдан ўтказиш бўйича таклиф ишлаб чиқилган. Ушбу таклифдан амалиётда фойдаланиш натижасида шахсий ғазна ҳисобварақлар асоссиз очилган ҳолатлар учун қатʼий жавобгарлик чораларини белгиловчи нормаларни белгилаш ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан назоратни кучайтириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётган фойдаланишга қабул қилинган. (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2025-йил 16-июлдаги 03-05-09/7340-сон маълумотномаси).
маҳаллий бюджетларнинг даромад ва харажат баланси ҳамда улар ўртасидаги оптимал нисбатни таъминлаш орқали маҳаллий бюджетлар харажатлари самарали ижроси тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётган фойдаланишга қабул қилинган. Ушбу таклиф асосида маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлиги ва мустақиллиги даражасини комплекс баҳолаш ҳамда бюджет маблағлари тақсимотини оптималлаштиришга шарт шароит яратди. Ушбу таклиф назарий жиҳатдан маҳаллий бюджет барқарорлигини баҳолашнинг янги ёндашувини ўзида мужассамлаштирган бўлса, амалий жиҳатдан ҳар бир ҳудуд учун маҳаллий бюджетлар харажатлари ва даромадлари мувозанатини яхшилаш чораларини белгилашга ёрдам беради. (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2025-йил 16-июлдаги 03-05-09/7340-сон маълумотномаси).
Маҳаллий бюджет харажатларини бошқаришда инновацион ёндашув сифатида пул маблағлари қиймати паритети "Валуе фор Моней" (ВфМ) тамойилига асосланган бюджетни режалаштириш, ижро интизоми, назорат босқичларида КПИ ва самарадорлик кўрсаткичларини (Эффиcиенcй Ратио) интеграция қилувчи янги консептуал модел таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётган фойдаланишга қабул қилинган. Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида маҳаллий бюджетлардан сарфланаётган маблағларнинг ижтимоий-иқтисодий самарасини баҳолаб боришга имконият яратилиб, назарий жиҳатдан бюджет самарадорлигини комплекс баҳолаш методологияси янада бойитилди. Амалий жиҳатдан эса ушбу модел маҳаллий бюджет маблағларини энг устувор ва аҳоли эҳтиёжларига мос йўналишларга йўналтиришга хизмат қилади (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2025-йил 16-июлдаги 03-05-09/7340-сон маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish